Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet195/209
Sana09.06.2022
Hajmi3,91 Mb.
#648645
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   209
Bog'liq
Болалар хирургияси

Қовуқнинг шикастланиши
Болаларда қовуқнинг шикастлари тез-тез 
учраб туради. Бу оғир шикастлар қаторига киради, чунки беморда шок 
ҳолати кузатилади ва тезда сийдикни чаноқ соҳасига ёки қорин бўшлиғига 
тушиши сабабли, асортлар ривожланади. Қовуқни очиқ ва ёпиқ шикастлари 
фарқланади. 
Ёпиқ 
шикастланиш 
икки 
турда 
бўлиши 
мумкин: 
интраперитониал ва экстраперитионал. Қовуқнинг экстраперитионал 
йиртилиши кўпинча чаноқ суяклари синганда, суяклар сурилиши ва улардан 
қовуққа борадиган бойламлар таранглашиши натижасида содир бўлади. 
Қовуқни интраператониал йиртилиши у сийдикка тўлиб турган 
вақтдагина бўлиши мумкин. Бунда қовуқ ичидаги босим бирданига ошиб 
кетиши (қоринга уриш, тепиш, қориннинг эзилиши йиртилишга сабаб 
бўлади қовуқ бўйнининг шикасти, яъни қовуқнинг уретрадан қисман ёки 
тўлиқ узилиши симфиз суяклари синганда содир бўлади.
Болаларда қовуқнинг экстраперитониал йиртилиши 2,5 марта кўпроқ 
учрайди. Қовуқни экстраперитониал йиртилишининг энг биринчи ва асосий 


252 
белгиси сийишнинг бузилишидир. Шикастдан кейинроқ боланинг сийгиси 
қистайверади, бироқ у сия олмайди. Бемор сияман деб ҳаракат қилса ҳам 
сийдик чиқмайди, салгина бўлсада, кучаниш қориннинг пастки қисмида 
қаттиқ оғриқ пайдо бўлишига олиб келади, чунки бунда сийдик чаноқ 
клетчаткасига тушади. Беморнинг ранги-қути учади, тахикардия, артериал 
босимни пасайиб кетиши кўрилади. Қовуқ йиртилиши билан айни вақтда 
чаноқ суяклари синган бўлса, бу белгилар кўзга яққол ташланиб туради. 
Бемор нафас олаётганда қорнини жуда эҳтиёт қилади, қорин деворининг 
пастки қисми таранг бўлиб туради ва пайпаслаганда оғрийди. Қовуқ усти 
соҳасини перкуссия қилинса, бўғиқ овоз чиқади ва унинг чегарасини 
аниқлаб бўлмайди. Бемор кечроқ мурожаат қилса, шикастдан кейин 2-3 кун 
ўтиши билан (касал кам-кам сийиб турса шундай бўлади), қориннинг 
олдинги деворида симфиз - соҳасида, чов соҳаларида, сонларнинг медиал 
юзаларида қизариш ва шиш пайдо булади. 
Қовуқнинг интраперитониал йиртилиши сийдикли перитонит билан 
асоратланади. Шунинг учун беморнинг аҳволи оғир бўлади. Қорнининг 
пастки қисмида оғриқ борлигига шикоят қилади. Унинг сийгиси қистамайди. 
Сийганда ҳам унинг миқдори оз бўлади ва сийдик қонга бўялган, баъзан эса 
бир неча томчи қон тушади. Баъзан бемор бемалол сиявериши мумкин, 
бундай ҳолатда қовуқ йиртилган жойи чарви ёки ичак қовузлоқлари билан 
бекилиб тампонада бўлиб туриши мумкин. Ана шундай ҳолларда 
касалликнинг клиник белгилари секин аста ривожланади, перитонит 
симптомлари эса яққол билинмайди. Шикастдан сунг 10-12 соат ўтгач ўткир 
қорин белгилари (сийдикли перитонит) намоён бўлади, 12-24 соат ўтгандан 
кейин эса қорин бўшлигининг қўйи жойларида эркин юрган суюқликни 
тўпланганлигини аниқлаш мумкин. Бундай ҳолларда тиббий ёрдам ўз 
вақтида кўрсатилмаса, уросепсисга ва тезда (3-4 кун ичида) ўлимга олиб 
келиши мумкин.
 
Диагнозни ойдинлаштириш учун умумий урография ва кўтарилувчи 
уретроцистография 
қилиш 
керак. 
Қорин 
бўшлиғининг 
умумий 
рентгенограммасига қараб эркин газ бор йўқлигини ҳамда чаноқ 
суякларининг ҳолатини кўриш мумкин. Қовуқ-экстраперитониал йиртилган 
бўлса, уретрацистограммада контраст модда шаклсиз доғлар сифатида 
паравезикал 
бўшлиқда 
кўринади. 
Қовуқ 
интраперитониал йиртилган бўлса, контраст модда 
сиғими камайган қовуқни тўлдириб туради ва у ерда 
шаклсиз соялар қорин бўшлиғи томонига тарқалган 
ва ичак қовузоқлари орасига кирган бўлади. 
Давоси. Қовуқ йиртилганлигига гумон қилинганда 
беморни зудлик билан шифохонага ётқизиб, операция 
қилиш зарур. Операция олди тайёрлаш қисқа 


253 
муддатли ва асосан, шок билан курашишга қаратилган бўлади. 
Қовуқни экстраперитониал йиртилишида, пастки ўрта кесма билан 
урогематома йўқотилади, йиртилган жой тикилади. Қовуққа цистостома 
қўйиш билан сийдиги чиқариб турилади. 
Паравезикал бўшлиққа ёпиқ тешик орқали дренаж (Буяльский-Мак 
Уортер усулида) қўйиб қўйилади. Чаноқ суяклари синган 
бўлса репозация ва фиксация ҳам қилинади. Қовуқ 
интраперитониал йиртилган бўлса лапоратомия қилинади, 
тафтиш ўтказилиб, қорин бўшлиғидаги сийдик ҳамда қон 
олиб ташланади.
Қовуқни йиртилаган жойи тикилади, сийдик адимер катетери орқали 
чиқариб турилади (7 кун). 
Агар бемор шикастдан сўнг 12 соатдан кеч операция бўлса, қорин 
бўшлиғида антибиотиклар юбориш учун нипел найча қолдирилади. 

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish