260
сийдик канали стриктурасини аниқлаш, унинг диаметрини ва қаерда
эканлигини белгилаш учун ишлатилади. Бужлардан уретранинг стриктура
бўлган қисмини кенгайтириш, яъни даво мақсадларида ҳам фойдаланилади.
Уретроскопия. Уретроскопия туфайли уретра шиллиқ қаватини ҳамма
қисмини кўриб чиқиш ва у ерда бўлган патологик жараённи аниқлаш
мумкин. Одатда қуруқ, уретроскоп (уретрани кенгайтирмасдан) ва
ирригацион (уретрани сув билан кенгайтириб кўрувчи) уретроскоп
ишлатилади. Уретроскоп, уретрадаги специфик ва носпецефик яллиғланиш
жараённи, ўсмаларни, ёт жисмларни, уретра аномалиясини, дивертикулини
ва уруғ думбоғи касалликларини аниқлаш имконини беради. Уретранинг
ўткир яллиғланишида бу текширишни ўтказиш мумкин эмас. Цистоскопия
урологик беморларни текшириш учун қўлланилади. Одатда кўриш
цистоскопия
ва
катетеризация
цистоскопиядан
фойдаланилади.
Катетеризация цистоскопи айни вақтда қовуқ ичида турли манипуляциялар
қилиш ва пиелография қилиш имконини беради. Қуйидаги 3 та шарт-шароит
бўлгандагина цистоскопия қилиш мумкин:
1. Цистоскоп уретрадан бемалол ўтадиган булиши лозим.
2. Қовуқ унга камида : гўдакларда - 30 мл, каттароқ -болаларда 75-100 мл
суюклик сиғадиган, бинобарин, шу ҳажмда кенгаядиган бўлиши керак.
3. Бутун текширув давомида қовуқдаги суюқлик тиниқлигича қолиши
керак. Цистоскопия қилиш билан қовуқдаги тошларни, шишни,
яллиғланишни, дивертикулни уретернинг аномал қўйилиш жойларини,
уретероцелени ва бошқаларни кўриш мумкин.
Цистоскопия қилиб юқори сийдик йўлларининг касалликларини ҳам
аниқлаш мумкин. Чунки бунда уретер қўйилиш жойи ва унинг атрофидаги
тўқималар ҳам ўзгарган бўлиши мумкин. Уретер тешигидан ўзгарган сийдик
чиқиб турса, диагнознинг тўғрилигига шубҳа қолмайди. Масалан: уретер
тешигидан қон аралаш сийдик чиқиб турса, буйрак ёки юқори сийдик
йўлларида ўсма, тош ва қандайдир бошқа жараён борлигидан дарак беради.
Инфекция қўшилган гидронефрозда, пиелонефритда уретер тешигидан
лойқа, йирингли сийдик чиқиб туради. Беморда пионефроз бўлса, уретер
тешигидан чиқиб турадиган қуюқ йиринг худди тиш пастаси тюбигидан
чиққанга ўхшаб кўринади.
Уретерлар (сийдик найлари) катетеризацияси. Уретер махсус цистоскоп,
яъни катетеризациялаш цистоскопи ёрдамида катетеризация қилинади.
Уретерларни катетеризация қилиш билан уларнинг ўтувчанлигини аниқлаш
ёки турли қисмларда қандайдир тўсиқ борлигини билса бўлади. Уретерларни
катетеризация қилиб ҳар хил буйрак жомидан алоҳида-алоҳида сийдик
тўплаб олиш, ҳамда ретроград пиелография қилиш ҳам мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: