Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий


Сийдик чиқариш каналининг шикастланиши



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet196/209
Sana09.06.2022
Hajmi3,91 Mb.
#648645
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   209
Bog'liq
Болалар хирургияси

 
Сийдик чиқариш каналининг шикастланиши. 
Сийдик чиқариш 
каналининг шикастланиши асосан ўғил болаларда учрайди. Уретра ички 
томонида ёки ташқарисидан шикастланиши мумкин. Бу шикастловчи 
кучнинг бевосита уретрага таъсири, шунингдек чаноқ суякларининг синиши 
натижасида содир бўлади. Шикастланиш кўпинча орқа уретранинг 
пардасимон (мембраноз) қисмида ва олдинги уретранинг бульбар қисмида 
кузатилади, турли асбоблар (метал катетер, буж, цистокоп) нотўғри 
киритилганда, юқоридан бирор қаттиқ нарсага ўтириб йиқилганда ёки 
оралиққа бирор бир зарб берилганда уретра шикастланиши мумкин. Чаноқ 
суякларининг синишида уретранинг шикастланиш механизми қуйидагича: 
уретра чаноқда иккита фиксация нуқтасига эга: уларнинг бири қовуқ буйни 
ва простата безидир, улар қовуқ деворларига жуда мустаҳкам ўрнашиб 
ёпишиб туради; иккинчи фиксация нуқтаси қов бирикмасининг пастки 
қиррасидадир, уретра ана шу ерга мустаҳкам боғламалар билан бирикиб 
туради. Бу фиксация нуқталари орасида уретранинг орқа, яъни пардасимон 
қисми
жойлашган. Чаноқ суяклари синганда суяк бўлаклари сурилиши 
натижасида юқорида кўрсатиб ўтилган фиксация нуқталари орасидаги 
масофа катталашиб кетади, уретранинг мембраноз қисми чўзилади ва 
йиртилиб кетади. Баъзан кичик чаноқ суякларининг синган қисмлари 
сурилиб уретрани бевосита йиртиб, жароҳатлаши мумкин. 
Уретра шикастларининг А.А.Русанов (1953) таклиф этган таснифи (61-
расм) амалиёт учун энг қулайдир. Бу тасниф бўйича уретранинг 1) тўлиқ 
2)нотўлиқ йиртилишлари фарқланади. Нотўлиғ йиртилишларнинг 2 хили 
бўлади: а) ички ва б) ташқи. Тўлиғи ҳам икки хилда учрайди: циркуляр 
йиртилиш ва ноциркуляр (олдинги, орқа ва ён томон деворларининг 
жароҳати) йиртилиши. Жароҳатни жойлашган жойи бўйича: орқа 
Контрастли цистограмма: 
қовуқнинг 
экстраперитонеал 
шикастланиши 
139 


254 
(интрамурал, простатик ва мембраноз қисмлари) ва олдинги (оралиқ, ёрғоқ 
ва олд қисмлари) уретра шикастлари фарқланади. 
Клиник манзараси. Агар уретра шикасти чаноқ суякларининг синиши 
билан биргаликда бўлса биринчи ўринда шок ва қон кетиш белгилари юзага 
чиқади. Уретра йиртилишига хос белгилар бу: оғриқ, сийдикни ўткир 
тутилиши (ишурия), уретрорагия, оралиқ урогематомаси. 
Шикастдан кейиноқ сийдик чиқариш канали соҳасида симилловчи оғриқ 
пайдо бўлади, бу оғриқ бемор сиймоқчи бўлганда кучайиб кетади. Сийдик 
тутилиб қолганда, қовуқ тўлиб катталашиб кетади ва қов устида бўртиб 
туради. Қовуқ сийдикка жуда тўлиб кетганда сийдик қисман парауретрал 
тўқималарга чиқади, бунда оралиқдаги оғриқ кучаяди, бола томчилаб 
сийиши ҳам мумкин. 
Уретрорагия - сийдик чиқариш каналидан қоннинг оқиб туриши, 
шикастдан кейиноқ ёки бемор энди сиймоқчи бўлганида орқа уретра 
йиртилганида пайдо бўлади. Уретранинг олдинги қисми шикастланганда 
уретроррагия анча кучли бўлади ва сийиш билан боғлиқ эмаслиги 
кузатилади.
Парауретрал тўқималарга қон қўйилиш ва сийдик чиқиши натижасида 
оралиқда, ёрғоқда ёки жинсий олатда катта ҳажмдаги урогематомалар (62-
расм) пайдо бўлиши мумкин. Урогематомада қўшимча инфекция 
ривожланса, яллиғланиш жараёни тўқималар некрози ва уросепсисга олиб 
келиши мумкин. 
Диагноз асосан кўтарилувчи уретрография ёрдамида аниқланади. Бунда 
контраст моддани атроф тўқималарга чиққанлиги кўринади. 
Давоси. Сийдик чиқариш каналининг шикастида кўриладиган даво 
тадбирлари уретранинг қай даражада ва қайси жойи йиртилганлигига, 
шунингдек, шикаст бўлган вақтдан сўнг ўтган муддат қанча эканлигига 
қараб белгиланади. 
Уретрадан қон оқаётган бўлса ва у ҳеч тўхтамаса, уретранинг қайси 
қисми шикастланганлигига қараб осилган бўлимига ёки оралиқ қисмига 
босиб турувчи боғлам қўйилади. Баъзан уретрага 1-2 кунгача синтетик 
катетер қўйиб қўйишга тўғри келади. Бундай катетер тампон ролини 
ўйнайди. Жароҳат янги бўлиб, уретра ичига етиб бормаган (нотўлиқ 
йиртилишлар) бўлса, уретрага катетер ўрнатиб қўйилади. Бордию жароҳат 
уретра бўшлиғи ичига етиб борган (тўлиқ йиртилишлар) бўлса, унга доимий 
катетер қўйиб бўлмайди. Бундай вақтларда зудлик билан цистостома қўйиб 
қовуқдан сийдикнинг чиқиб туришини таъминлаш лозим, уретранинг 
бутунлигини тиклаш ва урогематомани дренажлаш керак. 
Уретрани шикастдан кейин қисқа вақт ичида унинг йиртилган жойига 
чоклар қўйиш бирламчи пластика дейилади. Уретрани бирламчи пластикаси 
узоқ муддатли яхши натижа беради, стриктура билан асоратланмайди, кўп 


255 
вақт бужлашга эхтиёж бўлмайди. Бирламчи пластикани фақат қўйидаги 
ҳоллардагина бажариш мумкин: 
1.
Шикаст юз берган дақиқадан (ҳар хил муаллифлар фикрича) 6 дан 36 
соатгача бўлган вақтдан ортиқ бўлмаса; 
2) Уретра катта масофада мажақланмаган бўлса; 
3) Циркуляр йиртилган уретранинг марказий ва периферик қисмлари 
ўртасидаги масофа узун бўлмаса; 
4) Боланинг аҳволи ўта оғир бўлмаса; 
5) Бирламчи пластика қилиш жарроҳнинг қўлидан келса. 
Агар уретра бутунлигини дарҳол тиклаш имкони бўлмаса бундай 
операция (уретранинг кечиктирилган пластикаси), урогематома сурилиб 
кетгандан кейин, яъни икки ойдан кам бўлмаган муҳлатдан сўнг қилинади. 
Шуни эсда тутмок лозимки, кечиктирилган (отсроченный) уретропластика 
баъзан сийдик чиқариш каналининг торайиб қолиши (стриктураси) ва унинг 
облитерацияси билан асоратланиши мумкин. 

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish