Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/209
Sana09.06.2022
Hajmi3,91 Mb.
#648645
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   209
Bog'liq
Болалар хирургияси

Гематоген остеомиелитлар
Остеомиелит- бу суяк кўмиги, суякнинг барча қаватлари, суяк усти 
пардаси ва атроф тўкималарининг биргаликда йирингли яллиғланишидир. 
Классификацияси
I. Этиологиясига қараб: 
а) специфик остеомиелит (Кох таёқчаси, гонококк, оқиш трепонема, 
бруцеллёз, актиномикоз ва ҳ.к.); 
б) носпецифик остеомиелит (стафилококк, стрептококк, ичак таёқчаси ва 


130 
ҳ.к.) 
II. Инфекциянинг кириш йўлига қараб: 
а) гематоген остеомиелит; 
б) контактли остеомиелит. 
IV. 
Клиник кечишига қараб:
ўткир, ўткир ости ва сурункали босқичлари. 
А. Ўткир гематоген остеомиелит: 
а) маҳаллий-ўчоқли; 
б) септикопиемик; 
в) токсик (адинамик, яшин тезлигида кечувчи). 
Б. Сурункали гематоген остеомиелит: 
а) бирламчи сурункали гематоген остеомиелит (Броди 
абсцесси, Олльенинг альбуминозли остеомиелити,
Гарренинг склерозловчи остеомиелити, Попкировнинг
антибиотикли остеомиелити); 
б) иккиламчи сурункали гематоген остеомиелит. 
IV. Қайси суякларда жойлашишига қараб: 
а) узун найсимон суяклар остеомиелити; 
б) ясси ва ғовак суяклар остеомиелити. 
V. Узун найсимон суякларда жойлашишига қараб: 
а) эпифизар остеомиелит; 
б) метафизар остеомиелит; 
в) диафизар остеомиелит; 
г) тотал остеомиелит. 
 
Ўткир гематоген остеомиелит 
Этиопатогенези
. Касалликни асосан стафилококк, стафилококк 
ассоциациялари, кам ҳолларда стрептококк, грамманфий (ичак таёқчаси, 
кўкйиринг таёқча, протей) ва бошқа микроблар (пневмококк, диплококк, 
замбуруғлар) чақиради.
Гематоген остеомиелитда инфекция суякка асосан гематоген йўл билан 
тушади. Жароҳатланган тери ва шиллиқ қаватлар, юмшоқ тўқ ималарнинг 
йирингли хасталиклари ҳамда қулоқ , бодомча безлари, ҳалқум ва юқори 
нафас йўллари яллиғланиш касалликлари остеомиелитда инфекция 
манбалари бўлиб хизмат қилади. Кўкрак ёшидаги болаларда киндик яраси 
ҳам инфекция кириш дарвозаси бўлиши мумкин.
Болаларда гематоген остеомиелит касаллигининг патогенези ҳозирги 
кунга қадар ҳам тўлиқ ўрганилмаган. 
Адабиётларда касаллик патогенезини тушунтириб беришга ҳаракат қ 
илувчи бир нечта назариялар мавжуд.
Томир-эмболик назарияси. Бу назария асосчилари А.А.Бобров (1888), 


131 
Е.Лексер (1894) ва А.О.Виленскийлар (1934) бўлиб ҳисобланади. 1888 йили 
А.А.Бобров рус врачларининг III сеъздида ўткир гематоген остеомиелит 
келиб чиқишида ўзининг томир-эмболик назариясини эълон қ илади. Унинг 
фикрича, суякни қон билан озиқлантирувчи артерия метафиз қисмида 
a.nutriсiae дан кейин тармоқланади ва кенг томир тўрини ҳосил қилади. 
Табиийки, бу эса ўз навбатида ўша соҳада қон оқими секинлашиши ва 
патоген микроблар тўхталиши учун шароит яратади (бактериал эмбол). 
1894 йили Е.Лексер ўзининг кўп сонли экспериментал текширишлари 
ва суякнинг ёшга нисбатан қон билан таъминланиш хусусиятларини 
ўрганиш натижалари асосида А.А.Бобров томонидан айтилган ғояни 
тасдиқлайди. Муаллиф суякнинг эпифиз, метафиз ва диафиз қисмларини 
алоҳида-алоҳида қон билан таъминланишини, уларда томирлар кўр бўлиб 
тугашини ва мана шу майда қон томирларга тиқилган бактериал эмбол суяк 
тўқимасининг қон билан озиқланишини бузиб, суякда некроз ва яллиғланиш 
чақиришини тушунтириб беришга ҳаракат қилади. Бундан ташқари, 
Е.Лексер фикри бўйича, остеомиелит ривожланиши асосий қон томир 
стволидан артерия шахобчаларининг бурчак ҳосил қилиш даражасига, 
метафиз қисмида қон ҳаракати секинлигига ва суяк шикастланишларига 
боғлиқ бўлади. 
Шундан сўнг А.О.Виленский (1934) ҳам томир-эмболик назарияни 
маъқуллайди. А.О.Виленский болаларда остеомиелит келиб чиқишини суяк 
томирларига эмбол ёки тромб тиқилиши, тромбнинг кейинги ҳаракати ва 
ўша томирларда тромбоартериит, тромбофлебит ривожланиши билан 
боғлайди. 
Сенсибилизация назарияси. Бу назария асосчиси С.М.Дерижановдир 
(1937). Муаллиф ушбу ғояни асослаш мақ садида қ уёнларда 3 та тажриба 
ўтказади.
Дастлаб, 1-серия тажрибасида қуёнларга от зардоби киритиб, унга 
нисбатан сезувчанлик чақиради. Кейин ўша зардобни қуённинг суяк 
каналига киритиб асептик, аллергик остеомиелит чақиради. 
2-серия тажрибасида қуёнларни кам миқдорда микроб қўшилган от 
зардоби билан сенсибилизация қилади. Кейин ўша доза суяк каналига 
киритилганда қуёнларда йирингли остеомиелит септикопиемик ўчоқлари 
билан ривожланади.
С.М.Дерижанов 3-серия тажрибасида сенсибилизация қилинган 
қуённинг болдир суягини таёқ ча ёрдамида уради ва венасига ўша зардобни 
киритади. Бунда ҳам қуёнларда остеомиелит ва танасининг бошқа қ 
исмларида пиемик ўчоқлар пайдо бўлади. Шу ўтказган тажрибаси асосида 
С.М.Дерижанов болаларда остеомиелит касаллиги келиб чиқишида 
бактериал эмбол аҳамиятини инкор этган ҳолда организм сенсибилизацияга 
асосий эътиборни қ аратади. Унинг фикрича, касаллик чақ ирувчига 


132 
нисбатан организмда сезувчанликнинг пайдо бўлиши (тонзиллит, отит, тиш 
кариеслари ва ҳ.) ва танага қайта микроб тушиш пайтида касалликни авж 
олдирувчи омилларнинг (суяк шикастланишлари, совуқ да қолиш, толиқиш) 
қ ўшилиши остеомиелит касаллигини келтириб чиқаради. 
Нерв-рефлектор назарияси. Ушбу назария Н.Н.Еланский томонидан 
(1954) яратилган. Н.Н.Еланский фикрича, остеомиелит касаллиги 
ривожланишида томирларнинг узоқ муддат давомида рефлектор спазми ва у 
ҳисобига суякларда қон айланишининг бузилиши асосий рол ўйнайди. 
Бундай омилларга инфекция ва организмга ташқи томондан берилаётган 
салбий таъсирлар киради. 
Шундай қилиб, остеомиелит касаллигининг патогенезини юқорида 
айтиб ўтилган назарияларнинг ҳар бири билан алоҳида тушунтириб 
беришнинг иложи йўқ . Бу назарияларда илгари сурилаётган ғоялар касаллик 
патогенезини маълум бир нуқтаи назардан ёритиб беради ва улар доимо бир-
бирини тўлдириб келади.

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish