Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/209
Sana09.06.2022
Hajmi3,91 Mb.
#648645
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   209
Bog'liq
Болалар хирургияси

Парапроктит 
Анал тешиги ва тўғри ичак атрофи клетчаткасининг яллиғланишига 
парапроктит дейилади. 
Этиопатогенези.
Касалликни асосан ичак таёқчаси, стафилококк, ичак 
таёқчасининг стафилококк ёки стрептококкли ассоциациялари ҳамда кам 
ҳолларда анаэроб микроблар чақиради. Инфекция кўпинча тўғри ичакнинг 
шикастланган шиллиқ қавати ёки анал тешиги атрофи териси ва анал 
крипталарига очилган анал бези йўллари орқали киради. Парапроктит келиб 
чиқиши учун шароит яратувчи омилларга тўғри ичак шиллиқ қаватининг ич 
кетиши ёки ич қотиши ҳисобига вужудга келадиган жароҳатлари, анал 
тешиги ва оралиқ соҳаси касалликлари (анал тешиги ёрилиши, проктит, 
пиодермия ва ҳ.), гижжалар, бола организми ҳимоя қобилиятининг пастлиги 
ва гигиена қоидаларига риоя қилинмаслиги киради. Бундан ташқари, 
чақалоқларда туғма параректал оқмалар бўлиши, анал тешиги соҳасида 
кальций тузларининг йиғилиши (кальциноз) ва анал бези йўлларининг анал 
крипталарига аномал ёриқлар, каналлар сифатида нотўғри очилишлари 
касаллик ривожланиши учун асосий мойилликлар бўлиб ҳисобланади 
(А.И.Ленюшкин, 1990).
Ўткир парапроктит 
Йирингли ўчоқнинг жойлашган соҳасига қараб ўткир парапроктитнинг 5 
хил тури тафовут қилинади: тери ости, шиллиқ ости, ишиоректал, 
пельвиоректал ва ретроректал. Шулардан, тери ости ва шиллиқ ости 
парапроктитлари болаларда 95-97 % гача, ишиоректал парапроктит эса 3-5 % 
гача учрайди. Пельвио ва ретроректал парапроктитлар ёш болаларда 
айтарлик даражада учрамайди (А.И.Ленюшкин, 1990). 


127 
Клиникаси.
Парапроктитнинг клиник манзараси йирингнинг жойлашган 
соҳасидан келиб чиққан ҳолда ҳар хил бўлади. Йиринг қанчалик чуқур 
жойлашган бўлса умумий клиник белгилар ва чаноқ аъзолари функция-
сининг бузилишлари шунчалик даражада оғир кечади. Тери ости ва шиллиқ 
ости парапроктитлари беморлар тана ҳароратининг кўтарилиши ва 
безовталаниши билан ўткир бошланади.
Маҳаллий томондан анал тешиги атрофида шиш ва чегаралари аниқ 
бўлган ҳосила кўзга ташланади. Пайпаслаганда ҳосила зич ва оғриқли 
бўлади. Борган сайин унинг ҳажми катталаша боради, анал тешиги шаклини 
ўзгартиради ва бурмалар ўша томондан текисланади. Кейинчалик ҳосила 
усти териси қизаради, юмшайди ва флюктуация аниқланади. Шиллиқ ости 
парапроктитида анал тешиги соҳасида шиш кўринади. Бармоқ ёрдамида 
тўғри ичак текширилганда анал тешигидан ўтган жойдан бошлаб 
чегараланган, эластик консистенцияли, оғриқли ҳосила пайпасланади. 
Ишиоректал ва пельвиоректал парапроктитларда касаллик беморлар тана 
ҳароратининг кўтарилиши, чаноқ-оралиқ соҳасида оғирлик сезиши ва ўша 
соҳада оғриқ пайдо бўлиши билан бошланади. Борган сайин беморлар 
аҳволи оғирлаша боради, пульсацияланувчи оғриқ кучая боради, тана 
ҳарорати 39-40
0
С гача кўтарилади, ваража қилади, иштаҳаси йўқолади ва 
уйқуси бузилади. Бундан ташқари, пельвиоректал парапроктитда ўткир 
аппендицитга хос клиник белгилар ва чаноқ аъзолари функциясининг 
бузилишлари (сийиш пайтидаги оғриқ, парадоксал ишурия, тенезм) юзага 
чиқади.
Касалликнинг бу шаклларида маҳаллий томондан қараганда ўзгаришлар 
дастлабки кунларда кўзга ташланмайди. Биринчи ҳафтанинг охирига бориб 
анал тешиги атрофида ва оралиқда шиш пайдо бўлади. Пайпаслаганда ўша 
соҳада унчалик аниқ бўлмаган инфильтрат ва оғриқ аниқланади. Бармоқ 
ёрдамида ректал кўрилганда тўғри ичак деворида инфильтрат, кучли оғриқ 
ва айрим пайтлари ҳосилани аниқлаш мумкин. Пельвиоректал 
парапроктитда (тўғри ичакни кўтарувчи мушакдан юқорида) ректал ва 
бимануал текширилганда анал тешигидан 2,5-3 см чуқурлиқда инфильтрат 
ва оғриқли ҳосила сезилади.

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish