Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/209
Sana09.06.2022
Hajmi3,91 Mb.
#648645
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   209
Bog'liq
Болалар хирургияси

 
Клиникаси.
Касалликнинг клиник манзараси флегмонанинг қайси соҳада 
жойлашишига ва унинг чуқурлигига боғлиқ бўлади. Юзаки жойлашган 
флегмоналар терида шиш ва оғриқ пайдо бўлиши билан ўткир бошланади. 
Шиш кўпайиб, чегаралари аниқ бўлмаган инфильтрат ривожланади ва 
териси тўқ қизил рангга киради. Пайпаслаганда тўқималар зичлашганлиги 
сезилади ва оғриқ кучаяди. Кейинчалик инфильтрат ўртаси юмшайди ва 
флюктуация синамаси аниқланади. Ушбу клиник белгилар касалликнинг 
умумий симптомлари (тана ҳароратининг кўтарилиши, безовталаниши, 
иштаҳасининг пасайиши ва ҳ.) билан биргаликда кечади, бироқ улар юзаки 
флегмоналарда яққол юзага чиқмайди. 


123 
Дифференциал диагнози.
Касалликни абсцесс, сарамас, гидраденит, 
лимфангит, тромбофлебит ва остеомиелитлардан фарқлаш лозим. 
Давоси.
Флегмона билан оғриган беморлар шифохона шароитида 
даволанади. Уларга ётоқ тартиби, кўп суюқликлар ичиш, юқори калорияли, 
витаминларга бой ва енгил ҳазм бўлувчи овқатлар тавсия этилади. Даволаш 
фаол равишда йирингли инфекцияни даволашнинг 3 та қоидаси асосида олиб 
борилади. 
Касаллик 
чақирувчиларига 
таъсир 
қилиш 
мақсадида 
антибиотиклар ва сульфаниламид препаратлар қўлланилади. Маҳаллий даво 
асосан оператив йўл билан амалга оширилади. Касалликнинг дастлабки 
босқичида яллиғланиш ўчоғига УВЧ терапия ва малҳамли боғламлар 
қўйилади. Йиринг ҳосил бўлганига шубҳа қилинганда оператив даво 
ўтказишни тақоза этади. Операциядан кейинги жароҳатга УВЧ ва гелий-
неонли лазер тавсия қилинади. 
 
Панариций 
Бармоқ соҳаси тўқималарининг, шу жумладан тери, тери ости ёғ 
клетчаткаси, пай, суяк ва бўғимларнинг йирингли яллиғланишига панариций 
дейилади. 
Этиопатогенези.
Касалликни асосан стафилококк, стафилококк 
ассоциациялари, кам ҳолларда стрептококк ва бошқа микроблар чақиради. 
Касаллик 
ривожланиши 
бармоқларнинг 
анатомо-физиологик 
хусусиятларига, бола организми иммунобиологик реактивлигига ва 
микробларнинг вирулентлигига боғлиқ бўлади. Бармоқлар кафт юзаси 
терисидан фиброз толаларнинг пай қинларига ва суякка қараб кўндаланг 
тартибда кетиши кафт терисининг зичлашишига сабаб бўлади. Шунинг учун 
ҳам, яллиғланиш ўчоғида ҳосил бўлган йиринг кўпинча теридан ташқарига 
эмас, балки чуқур жойлашган тўқималарга қараб тарқалади.

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish