Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий


Пай панарицийси (тендовагинит)



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/209
Sana09.06.2022
Hajmi3,91 Mb.
#648645
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   209
Bog'liq
Болалар хирургияси

Пай панарицийси (тендовагинит).
Бунда яллиғланиш пай ва синовиал 
қинлар бўйлаб тарқалади ва панарицийнинг оғир турларидан бири бўлиб 
ҳисобланади. Касаллик кўпинча тери ости, суяк ва бўғим панарицийларидан 
(иккиламчи) ҳамда кам ҳолларда инфекциянинг гематоген ва лимфоген 
йўллар (бирламчи) билан тушишидан сўнг ривожланади. Айниқса, 
панарицийнинг I ва V бармоқлар пайларида жойлашиши хавфли бўлиб, 
бунда яллиғланиш кафтнинг билак ва тирсак синовиал қинлари воситасида 
Парон-Пирогов бўшлиғига ўтиши ва билакнинг пастки соҳаси (кафтнинг Y 
симон) флегмонасини келтириб чиқариши мумкин.
Суяк панарицийси.
Суяк панарицийси одатда ўз вақтида даволанмаган 
ёки нотўғри даволанган тери ости, пай панарицийларидан сўнг ривожланади. 
У камдан-кам ҳолларда инфекциянинг бошқа инфекция ўчоқларидан 
гематоген, лимфоген йўллар билан тушиши натижасида келиб чиқади. 
Касаллик асосан бармоқнинг охирги фалангасини зарарлайди. Айрим 
ҳолатларда, суяк панарицийсини тери ости панарицийси деб операция 
қилинади ва жароҳат туби тафтиш қилинмайди. Бармоқ суяклари 
рентгенография қилинганда охирги фалангада суяк деструкцияси, 
остеопороз ёки секвестрлар кўринади. Суяк панарицийсида рентгенологик 
ўзгаришлар Г.А.Баиров фикри бўйича касаллик бошланишининг 6-10 
кунлари, В.И.Стручков бўйича 2- ҳафтанинг охири ва 3-ҳафтанинг бошида 
кўринади. 


125 
Бўғим панарицийси
. Панарицийнинг бу тури одатда катта одамларда 
учрайди. Касаллик кўпинча тери ости, суяк панарицийларида йирингли 
жараённинг 
бўғимга 
тарқалиши 
ва 
бўғим 
шикастланишларида 
микробларнинг ташқаридан тушиши ҳисобига вужудга келади. Касаллик-
нинг узоқ вақт давом этиши патологик чиқиш, анкилоз ва оқмалар каби 
асоратларни келтириб чиқаради. Рентгенограммада суякнинг бўғим юзасида 
деструкция кузатилади. 
Давоси.
Панариций билан оғриган беморларни даволаш касалликнинг 
босқичидан ва унинг туридан келиб чиққан ҳолда олиб борилади. 
Касалликнинг инфильтрация босқичида беморларга антибиотиклар ва 
десенсибилизацияловчи дорилар буюрилади. Маҳаллий томондан 10% ли 
натрий хлор ва калий перманганат эритмалари билан иссиқ ванналар 
қилинади, спиртли компресс ва малҳамли боғламлар қўлланилади. 
Инфильтрат соҳасига УФО, УВЧ ва гелий-неонли лазер қўйиш ҳам яхши 
натижа беради. 
Тери панарицийсида йиринг ҳосил бўлганда пуфакча ўткир қайчи 
ёрдамида кесиб олинади, 3% ли водород пероксид, фурациллин эритмалари 
билан ювилади ва малҳамли боғлам қўйилади. Касаллик лимфангит ва 
лимфаденитларга 
асоратланганда 
беморларга 
регионли 
лимфотроп 
антибиотикотерапия бошланилади ва физиотерапевтик муолажалар давом 
эттирилади. 
Тирноқ 
валики 
панарицийси 
(паронихия) 
болаларда 
кўпинча 
оғриқсизлантиришсиз кесилади. Лозим деб топилганда хлорэтил билан 
маҳаллий оғриқсизлантирилади. Бунда тирноқ валики кесилади, йиринги 
чиқарилади, антисептик эритмалар билан ювилади ва гипертоник боғлам 
қўйилади. 
Тирноқ ости панарицийсида операция Оберст-Лукашевич бўйича 
маҳаллий - ўтказувчи анестезия остида ўтказилади. Агарда тирноқ қисман 
кўчган бўлса ўша қисми кесиб олинади. Тирноқнинг кўп қисми кўчганлиги, 
унинг тўлиғича олиб ташланиши учун кўрсатма бўлади. 
Тери ости панарицийсида ҳам операция Оберст-Лукашевич усулида 
оғриқсизлантириш йўли билан амалга оширилади. Операция майдони ишлов 
берилгандан сўнг бармоқнинг икки томонлама кафт-ён юзасидан узунасига 
қилиб териси кесилади ва қисқич ёрдамида йирингли бўшлиққа тушилади. 
Бўшлиқ 3% ли водород пероксид, фурациллин эритмалари билан ювиб 
тозаланади ва иложи борича некрозга учраган тўқималар олиб ташланади.
Пай панарицийсида операция умумий наркоз ёки Оберст-Лукашевич 
усулида маҳаллий оғриқсизлантириш остида олиб борилади. Операция 
бармоқлар асосий фалангасида олдинги - ён юзасидан икки томонлама 
параллел кесмалар ўтказиш йўли билан бошланади. II, III ва IV бармоқ пай 
панарицийларида пай қинлари шу ўтказилган кесмалар орқали кесилади ва 


126 
дренажланади. Аксинча, I ва V бармоқ тендовагинитларида шу кесмалар 
ёрдамида пай қинларини кесиш ва дренажлаш етарли эмас. Бунда 
юқоридагиларга қўшимча равишда билак ва тирсак синовиал халталари 
билакнинг пастки қисмидан ўтказилган алоҳида кесмалар ёрдамида 
дренажланади.
Суяк панарицийсида ҳам операция умумий ёки маҳаллий - ўтказувчи 
анестезия остида бажарилади. Операция вақтида кесмалар фаланга охиридан 
ёйсимон шаклда ёки кафт-ён юзасидан икки томонлама узунасига қилиб 
ўтказилади. Йиринг чиқарилгандан сўнг тафтиш қилинади. Агарда суяк 
яланғочланган ёки суяк усти ғадир-будир бўлса, беморларга шу бармоқ 
суяги остеомиелити диагнози қўйилади. Операция пайтида жароҳатдан 
секвестрларнинг топилиши касалликнинг сурункали босқичга ўтганлигидан 
далолат беради ва секвестрэктомия операцияси қилинади.
Бўғим панарицийси бўғимни пункция қилиш ва унга антибиотик юбориш 
ҳамда у натижа бермаганда артротомия қилиш ва бўғимни дренажлаш билан 
даволанади.

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish