Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/209
Sana09.06.2022
Hajmi3,91 Mb.
#648645
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   209
Bog'liq
Болалар хирургияси

Клиникаси.
Болаларда ўткир гематоген остеомиелитнинг клиник 
манзараси ҳар хил кечади. 
Ўткир 
гематоген 
остеомиелитнинг 
Т.П.Краснобаев (1925) бўйича клиник кечишига қараб 3 хил шакли тафовут 
қ илинади: 1) маҳаллий; 2) септикопиемик; 3) токсик . 
Гематоген остеомиелитнинг маҳаллий шакли маҳаллий йирингли-
яллиғланиш симптомларининг касалликнинг умумий клиник белгиларидан 
устун туриши билан характерланади. Касаллик маҳаллий томондан оғриқ 
пайдо бўлиши билан ўткир бошланади. Оғриқ кучая боради . Уларнинг тана 
ҳарорати дастлабки соатлардан бошлаб кўтарилади (38-39
0
С гача), иштаҳаси 
йўқолади ва уйқуси бузилади. 
Маҳаллий томондан қараганда касалликнинг дастлабки кунларида 
шиш, оёқ -қўл ҳажмининг соғига нисбатан катталашиши, терисининг 
таранглашиши ва ялтираб туриши ҳамда юзаки жойлашган веноз қон 
томирлари кенгайиши кўзга ташланади. Пайпаслаганда ўша соҳада, тўқ 
ималар зичлашиши ва маҳаллий ҳарорат кўтарилиши сезилади. Суяк бўйлаб 
перкуссия қилинганда оғриқ кескин кучаяди Оғриқ туфайли яқин жойлашган 
бўғимларда ҳаракат чегараланади ва беморлар шу оёқ -қўлини ҳаракат 
қилдирмасликка интилади. 
Ўткир гематоген остеомиелитнинг септикопиемик шакли бошқа 
шаклларига қараганда болаларда кўпроқ учрайди. Касаллик умумий клиник 
белгиларнинг 
маҳаллий 
симптомлардан 
устун 
туриши 
билан 
характерланади. Касаллик тўсатдан ўткир бошланади. Дастлабки соатлардан 
бошлаб беморларнинг иштаҳаси йўқолади, боши оғрийди ва тана ҳарорати 
39-40
0
С гача кўтарилиб кетади. Бир неча соатдан сўнг касаллик бошланган 
соҳада оғриқ пайдо бўлиб, у кучая боради. Беморларнинг аҳволи оғир ва 
ҳуши ўзида бўлади. Айрим вақтлари уларда алаҳсираш, йўқ нарсалар кўзга 


133 
кўриниши, эшитилиши ёки карахтлик ҳолатлари кузатилади. Тери 
қопламалари оқ имтир - сарғиш рангга киради ва баъзан териси босганда йўқ 
оладиган, қизил кўйлак (скарлатина) касаллигига хос майда қизил тошмалар 
кўзга ташланади. Тана ҳарорати янада юқорироқ кўтарилади ва у гектик 
характерга эга бўлади. Беморларда септик пневмония, септик кардит, токсик 
гепатит клиник белгилари ва гоҳида ошқ озон-ичак йўллари дисфункцияси 
вужудга келади. 
Касалликнинг 3-4 кунларида маҳаллий томондан қараганда шиш, 
касалга чалинган оёқ-қўл ҳажмининг соғига нисбатан катталашиши, 
терисининг таранглашиши, юзаки жойлашган қон томирлари кенгайиши ва 
оғриқнинг кескин кучайиши кузатилади. Биринчи ҳафта охири ва иккинчи 
ҳафтанинг бошларига бориб терисида қизариш юзага келади ва оғриқ бироз 
сусаяди. Кейинчалик ўша соҳада флюктуация синамаси ҳам аниқланади . 
Остеомиелитнинг токсик шакли умумий клиник белгиларнинг 
маҳаллий симптомлардан кескин устун туриши, касалликнинг дастлабки 
кунларида маҳаллий клиник белгиларни аниқлашнинг қийинлиги билан 
характерланади. Касаллик тўсатдан тана ҳароратининг 40-41
0
С гача 
кўтарилиши ва ваража билан бошланади. Беморлар тез-тез, юзаки нафас ола 
бошлайди, пульси тезлашади, тили қурийди ва ҳолсизланади. Беморларнинг 
аҳволи оғир, ҳуши карахт бўлиб, уларда баъзан алаҳсираш, йўқ нарсалар 
кўзга кўриниши, эшитилиши ва қалтираш кузатилади. Кейинчалик тери қ 
опламалари оқимтир рангга киради.

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish