162
қизилунгач куйган деб тахмин этиш ёки инкор қилиш мумкин эмас. Бола
кимёвий моддани ютганини ёки оғиздан қайтариб чиқариб ташлаганини
аниқ билиб бўлмайди. Оғиз бутлигининг чегараланган куйишида ҳам,
қизилунгач куйганда ҳам бир хил симптомлар юзага чиқиши мумкин. Оғизда
қарашларнинг йўқлиги қизилунгач куймаганлигини кўрсата олмайди.
Шунинг учун қизилунгач куйиши диагностикаси фақат
клиник
симптомларгагина эмас, аввало объектив текшириш - дианостик эзо-
фагоскопия маълумотларига асосланган бўлиши керак.
Эзофагоскопия куйишнинг 4-5-чи кунларида ўтказилади»- чунки бу
вақтга келиб ўткир яллиғланиш
белгилари камайиб, шиш пасаяди,
шунингдек беморнинг умумий аҳволи анча яхшиланиб, ҳарорати
меъёрлашади.
Дастлабки
ўтказилган
эзофагоскопия
қизилунгачнинг
куйган
куймаганлигини аниқлаб беради. Бундан ташқари у
I-даражали куйишни
чуқур куйишлардан ажратишга имкон беради. II—III даражали куйишда эса
фибриноз пардаларни аниқлайди.. Лекин дастлабки эзофагоскадияда
куйишнинг II-даражали ёки III даражали эканлигини ажратиб бўлмайди,
бунга 3 ҳафтадан қайта эзофагоскопия ўтказиб эришиш мумкин. Куйишнинг
II даражасижа бу даврга келиб куйган юзаларнинг эпителизацияси
бошланади. III даражали чуқур куйишда эса бу вақтга келиб куйган соҳада
грануляцияларнинг мумкин.
Дифференциал диагностикаси.
Анамнез ноаниқ бўлган "холатда,
стоматит, ошқазон - қизилунгач
рефлюкси асосидаги эзофагит, туғма
эпидермолиз ва тил оқариши (молочница) билан дифференциал диагностика
ўтказишда маълум қийинчилик туғилади. Қатъий ташхис динамик
кузатишлар, такрор ўтказилган эзофагоскопия ва рентгенологик текширишга
асосланиб қўйилади.
Болаларда қизилунгач куйишининг ўткир даврида қизилунгачни
контрастли рентгэнологик текшириш ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас, чунки
у куйишнинг чуқурлиги ва кулами ҳақида маълумот бермайди. Бундай
текшириш чандиқланиш ва грануляцияланиш даврида аҳамиятга эга бўлиб,
қизилунгачнинг қанчалик торайганлигини курсатиб беради. Ленин бу даврда
ҳам рентгенологик текшириш билан кифояланиб қолмай, эзофагоскопия
натижаларини ҳам ҳисобга олиш керак.
Давоси
. Қизилунгач куйганда болага биринчи ёрдам кўрсатиш
мақсадида кўп миқдорда сув ёки сут берилиб қусдирилади. Болалани дарҳол
касалхонага ёткизиш керак. Оғриқсизлантириш макқсадида болага ёшига
мос
дозада промедол юборилиб, сўнгра албатта зонд орқали ошқозон
ювилади. Зонд диаметири қизилунгач ўлчамига тўғри келиши керак. Бу
муолажа ошқозон ва қизилунгач деворидан химиявий моддаларнинг
қолдиғини олиб ташлаш мақсадида ўтказилади. Уни химявий моддани
163
ичгандан кейинги биринчи соатда ўтказиш яхши натижа беради. Агар куйин
ишқор таъсирида бўлганлиги аниқ бўлса, 0,1 % ли
хлорид-кислотали
эритмаси билан юборилади. Кислоталар билан куйганда эса 2-3 % ли натрий
ги рокарбонат ёки магний оксиди эритмаси билан ювилади. Суюқлик ҳажми
бола ёшига боғлиқ бўлиб, 2-3 литрни ташкил этади. Катта микдорда уювчи
моддалар истеъмол қилинган ва заҳарланишга шубха қилингандагина бундан
ҳам кўп суюқлик билан ювилади. Куйган қизилунгачни зонд билан
шикастлаб қуйиш эҳтимоли бўлгани учун, муолажа эхтиётлик билан, куч
ишлатмасдан ўтказиш лозим. Қизилунгачда зондни узоқ вақт қолдириш
мумкин эмас.
Стационарга келган беморга кўрсатиладиган чора-тадбирларнн бериши
ҳиқилдоқ шиши белгиларининг қанчалик юзага чиққанлигига боғлиқ. Агар
ҳиқилдоқ шиш белгилари бўлса, қуйидагича комплексли даволашни бошлаш
керак: бурун ичи новакаин блокадаси мускул ичига гидрокарбонат юбориш
(боланинг ёшига ва шиш даражасига қараб 25 дан 100 мг гача) ; вена ичига
20-40 мл гипертоник эритмалар юбориш ( 20-40 %
глюкоза эритмаси, 10 %
натрий хлорид эритмаси) , 3-5 мл кальций глюконат юбориш ҳам мумкин;
чалғитувчи воситалар мақсадида горчичниклар ёки горчицали ванналар
қўллаш; седатив дориларни тайинлаш (пипольфен, аминазин, супрастин);
гидрокартизон, ишкорлар, антибиотиклар билан ингодяция қилиш.
Барча
ҳолларда оксигенотерапия ўтказилади, антибиотиклар тайинланади, бурун-
халқумдаги шиллиқ катетор билан суриб турилади.
Do'stlaringiz bilan baham: