Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий


Дифференциал диагностикаси



Download 3,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/209
Sana09.06.2022
Hajmi3,91 Mb.
#648645
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   209
Bog'liq
Болалар хирургияси

Дифференциал диагностикаси. 
асосан пилороспазм билан утказилади. 
Ўхшаш белгиси иккала касалликда хам бемор кусади. Лекин пилороспазмда 
кусиш доимий эмас, бола вазни камаймайди, териси курук булмайди, ахлат 
ва сийиши регуляр, кум соати белгиси булмайди, спазмалитиклардан сунг 
кусиш тухтайди. 
Давоси.
касаллик факат оператив йул билан даволанади. Фреде-Рамштед 
буйича пилоромиотомия килинади. Бунинг учун лапаротомия килиниб, 
йугонлашган пилорик канал топилади, буйлама йуналишда сероз кават 
кесилади, мушак утмас йул билан ажратилади, бу вактда пилорик канал 
шиллик кавати буртиб чикади ва натижада пилорик канал кенгайади.


165 
О
шкозон-ичак трактидан қон кетиш
Ўткир постгеморрагик анемия 
Ўткир постгеморрагик анемия деб, 
умумий қон айланишидаги қон ҳажмининг 10% ни тез йўқотилишига 
айтилади. 
Этиологияси. 
1.Ички ва ташқи қон кетиш билан кечадиган жарохатлар. 
2.Ошқозон-ичак йўлларидан қон кетиш. Тарқалишига кўра: а)қизилўнгач 
пастки қисмидан(қизилўнгач веналарини варикоз кенгайиши, портал 
гипертензия, диафрагма қизилўнгач тешиги чурраси,туғма калта қизилўнгач, 
қизилўнгач ахалазияси). б) ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак томонидан ( 
яра касаллиги, куйиш, захарланиш, буйрак етишмовчилиги, жигар 
касаллиги, ацетилсалицил кислота ва бошқа дорилар истемол қилганда). в) 
ичак полипи, ярали некротик энтероколит, инвагинация, орқа чиқарув 
тешиги ёрилиши, геморрагик васкулит, портал гипертензия)ҳолатларидаги 
қон кетишлар. 
3.Кичик жаррохлик муолажаларидан сўнг қон кетиш( тиш олганда, 
тонзилоэктомияда, аденотомия ва бошқалар. 
4.Қизларда 
дизоварал 
холатлар 
тромбоцитопения 
ёки 
тромбоцитопатияда, бачадондан қон кетиш. 
5. Бош мия қон томирлари аневризмаси ва ички органларга қон 
қуйилиши, гемангиомадан сўнг қон кетиш. 
6.Тромбогеморрагик синдром (ДВС- синдром ). 
7.Геморрагик диатез ва геморрагик касаллик. 
8. Хавифли ўсмалар ва лейкоз, гипо ва апластик анемия. 
9.Ўткир жигар етишмовчилиги. 
10.Жаррохлик муолажаларида қон томирларин жарохатланиши орқали 
қон кетиш. 
11.Ятроген лабаратор тахлиллар учун кўп марталаб қон олиш. 
Патогенези. 
Ўткир постгеморрагик анемия патогенезига кўра турт босқичга 
бўлинади. 
Қон айланишини марказлашиш босқичи 
2)Ўтиш босқичи 
3) Қон айланишини марказлашишини қайта тақсимлашиш босқичи 
4) Терминал босқич 
Клиникаси. Клиник белгиларни юзага чиқиши қон йўқотш даражасига, 
қўшимча касаллик ва организмнинг ўзига хос хусусиятига боғлиқ.Шиддат 
билан қон йўқотш, ўткир коронар ва миокардда етишмовчилик келтириб 
чиқаради. Болаларда постгеморрагик шок холатида гемодинамиканинг 
бузилишини клиник кўринишлари. 
1).Қон 
айланишини 
марказлашиш 
босқичида:Бола 
психомотор 


166 
қўзғалган.Систолик артериал босим нормал ёки 20% ошган.Пульс босим 
камайган.Тери оқарган “мармирсимон”, шиллиқ парда ва тирноқлар атрофи 
кўкарган.Қўл ва оёқлари совуқ.Тахикардия.Тахипной. Тезлашган пульс, 
кучсиз тарангликда.
2).Ўтиш босқичида:Болада тормозланиш. Систолик артериал босим бир 
оз пасайган.Олигурия.Тахикардия ёшиги нисбатан 150% га ошган. 
Тахипной. Териси жуда оқарган, совуқ тер босган, акроцианоз. 
3).Қон айланишини марказлашишини қайта тақсимланиш босқичида: 
Болада кучли тормозланиш, ступор.Систолик артериал босим ёшдаги 
нормасига нисбатан 60% дан кам, диастолик артериал босим 
аниқланмайди.Анурия.Пульс билинарсиз.Кучли тахипое,юзаки нафас.Тери 
ва шиллиқ пардалари кўкарган.Марказий веноз босим паст ёки нормадан 
балан,юрак етишмовчилиги билан боғлиқ. 
4).Терминал босқичда:Бола агонал холатда 
Диагностикаси. Ташхис асосан клиник лабаратор текширишлар асосида 
қўйилади. Шуни эсда тутиш керакки ўткир қон йўқотишда захирадан чиққан 
эритроцит ва гемодилюция хисобига гиповалемия алдамчи бўлиши 
мумкин.Қон йўқотилгандан сўнг яқин соатлар ичида тромбоцитоз ва 
нейтрофилёз, 
сутка 
охирида 
гипопртеинемия,кейинги 
кунларда 
ретикулоцитоз аниқланади.Бир неча кундан сўнг суяк кўмигида 
эритропоэзни кучайиши кузатилади.Периферик қон тахлилида ёш қон 
хужайралари(нормоцит мелоцитгача аниқланади). 
Давоси. Даволашни қон тўхтатишдан бошлаш керак. Барча беморларни 
анамнези ва клиник белгиларига қараб йўқотилган умумий қон хажми 10% 
дан кўп бўлса, ошқозон ичак йўлларидан қон кетганда касалхоналардаги 
реанимация бўлимига жўнатиш керак. Агар систолик артериал қон босими 
70 мм. сим.уст. гача пасайган бўлса коллоид қон ўрнини босуви 
суюқликларни 
қуйиш 
мумкин(6% 
гидрокиэтилкрахмал,поливинол, 
желатинол, 5% альбумин ва бошқалар) 10-15 мл/кг.Томир ичига 
суюқликларни секин қуйиш мумкин эмас.Гиповолемияда асосан тўқима 
гипокцияси 
ва 
юрак 
етишмовчилиги 
кузатилади. 
Гиповолемия 
йўқотилгандан 
сўнг, 
артериал 
босим 
нормаллашгач 
инотроп 
препаратларни(допамин, добутрекс) қўллаш мумкин.Барча бемор болаларга 
кислород қўллаш тавсия этилади.
Ўткир постгеморрагик анемияда эритроцитар масса қуйишга кўрсатма: 
-Умумий қон ҳажмини 15-20% йўқотилганда 
-Гиповолемияни қон ўрнини босувчи суюқликлар қопламаса 
-Қон кетаётган бўлса ва Нt 0,30 л/л кам бўлса 
-Травматик қон йўқотишларда ва тромбоцитлар 1мкл да 50000 ва 
фибриноген 0,5 г/л камайса.

Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish