161
Шуни назарда тутиш лозимки, кўп миқдордаги заҳарловчи моддани ичиб
юборгандаги аҳволининг оғирлиги заҳарланиш натижаси бўлиши мумкин.
Қизилунгач
куйиши
клиник
манзарасининг
динамикасидаги
ўзгаришларда ўткир яллиғланиш белгилари камайиб ва қизилунгач
ўтказувчанлиги яхшиланиб боради. Одатда 3-4-чи кундан бошлаб бола
дастлаб суюқ, кейинрок қуюк овқатни бемалол юта оладиган бўлиб қолади.
Халқум ва қизилунгачнинг оғир куйишида дисфагия узоқ давом этади, кичик
ёшли болаларда кўпинча пневмония қўшилади. Биринчи даражали куйишда
ўткир яллиғланиш холати 2-4 кундан узоқ сақланмайди. Беморлар аҳволи
тезда яхшиланади.
Оғир даражали куйишда (иккинчи учинчи даража) 2-чи ҳафтадан бошлаб
ўткир яллиғланиш жараёни яра ҳосил бўлиш даври билан алмашади. Клиник
жиҳатдан бу дазвр минимал симптоматика билан ифодаланиб, кўп авторлар
томонидан "симптомсиз давр'' деб юритишади. Бу даврда қизилунгач
утказувчанлиги
бузилиши
симптомлари
аниқланмайди,
пневмония
бўлмаганда ҳарорат ҳам меъёрига туша бошлайди, оғиз бўшлиғи
қарашларидан тозалана бошлайди. Баъзан бундай бу даврни тўлиқ тузалши
билан янглиштирилади.
III даражали куйишда 2-3-чи xaфтa охирларидан грануляцияланиш
босқичи бошланади. Унинг клиник кўриниши грануляцион тўқиманинг
қизилунгач бўшлиғини қанчалик торайганлигига боғлиқ. Дисфагия
симптомлари қуюқ овқат лукмасини ютаётганда аниқланади. Агар бу
симптомларга аҳамият берилмай, керакли даволаш олиб борилмаса, 4-5-чи
хафтадан
чандиқланиш
даври
бошланади.
Грануляцион
тўқима
бириктирувчи
тўқима
билан
аралашиб
боради,
қизилунгачни
дефермацияловчи ва стенезаг олиб қолувчи чандиқлар ривожланади. Бу эса
қизилунгачдан дастлаб қуруқ, кейинчалик суюқ овқатларнинг ўтмай
келишида намоён бўлади. Бу даврда кўпинча ёт жисмлар сифатида гўшт
бўлакчалари, мева данаклари ва бошқаларнинг қизилунгачга тикилиб
колиши натижасида тўлиқ ўтказмаслик ҳолати келиб чикади. Чандиқланиш
даврининг давом этиш ҳар хил, юкорида кўрсатилгандек ҳар доим 6-8 ҳафта
билан чегараланиб қолмасдан, ойлаб, ҳатто йиллаб давом этиши мумкин».
Қизилунгач куйишининг оқибатида органик стеноз шакклланиб, тўлиқ
чандиқли ўтказмасликка олиб калади.
Баъзан қизилунгач оғир куйив холларида юқорида тасвирланган
босқичлар бўйича клиник кечишлардан четга чиқиш ҳоллари кузатилади.
Ўткир давр чўзилиб кетади, умумий аҳвол оғирлигича қолади, ҳарорат узоқ
вақт тушмайди, бола овқат ейишдан бош тортади, кам сув ичади. Эксикос ва
токсикоз белгилари ортиб боради. Бундай ҳоллар оғир эзофагит жараёнига
пареэзойагиал клечатканинг ҳам куйиши билан тушунтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: