|
|
bet | 34/139 | Sana | 16.03.2022 | Hajmi | 1,35 Mb. | | #493496 |
| Bog'liq Болалар хирургияси
Мекониал ичак тутилиши пастки ичак тутилишига киради. Унинг асосий сабаби ошкозон ости безининг тугма кистофибрози натижасида у ерда ишлаб чикариладиган панкреатин ферментини кам микдорда ичакларга тушиши ва натижада меконий ёпишкок булиб колади.Бунинг натижасида эса у ичак деворига ёпишиб юрмайди ва ичак тутилиши клиникасини беради. Касалликга диагноз куйиш учун кориннинг вертикал холатдаги обзор рентгенографияси килинади. Агар ичак тутилиши булса,рентгенда куп микдорда Клойбер косачалари куринади. Мекониал ичак тутилишини даволаш оператив – Микулич операцияси утказилади. Бунда лапоратомия килиниб,ёнбош ичак икки стволли холатда корин олдинги деворига чикарилиб куйилади ва ахлат массалари шу жойдан ташкарига чикиб туради.
ОРТТИРИЛГАН ИЧАК ТУТИЛИШИ
Механик Динамик
1. Странгуляцион 1. Паралитик
2. Инвагинацион 2. Спастик
3. Обтурацион
Странгуляцион ичак тутилишнинг асосий сабаби битишмали ичак тутилишидир.
Битишмали ичак тутилиши.
Қорин бўшлиғидаги ўтказилган операциялардан кейин кўпинча 80% - аппендицитдан сўнг ёки бошқа касалликлар буйича операциядан кейин келиб чиқади.
Таснифи: 1. Эрта битишмали ичак тутилиши (1 ой муддатгача) 4 та
формаси фарқланади:
- эрта битишмали паретик формаси (3-4 кунлари)
- оддий формаси (7-12 кунлар)
- инфильтрат формаси (5-13 кунлар)
- эрта битишмали ичак тутилишининг кечиктирилган формаси (3-4 хафта)
2. Кечки битишмали ичак тутилиши (1 ойдан кейин)
Кечишига қараб: ўткир, ўткир ости ва кескин ўткир ости формаси.
Клиник манзараси.
Эрта битишмали паретик формаси тарқалган йирингли перитонит операциясидан сунг 3-4 кунлари ичаклардаги оғир парез ҳисобига вужудга келади. Асосий касаллик симптомлари ҳисобига ичак тутилиши белгилари намоён бўлмайди. Клиника аста секинлик билан ривожланади. Бола қориндаги оғриқдан шикоят қилади. Оғриқ хуружсимон булади ва тез тез такрорланади. Ошқозондаги зонд орқали суюқлик келиши кўпаяди. Қоринда ичакларда айрим қисмларида газ тўлиши буфайли ассиметрия келиб чиқади. Вақти вақти билан қоринда суст ичак перисталтикасини эшитиш мумкин.Палпацияда қорин перитниал белгилар ҳисобига оғриқли. Мустақил ахлат қилмайди. Сифонли ҳуқнадан сўнг ахлат бироз ва газ чиқиши мумкин. Қорин бўшлиғи Р-граммасида кўплаб горизонтал сатҳ ва газли пуфаклар кўринади.
Агар битишмали ичак тутилиши антипаретик терапия фонида келиб чиқса ташхис қуйиш енгилроқ бўлади.
Оддий формаси – перитонит клиникаси сусайгандан сунг бемор аҳволи яхшиланиб боргач (5-13 кунлари) келиб чиқади. Беморда тўсатдан қорин соҳасида интенсивлиги кўчайиб борувчи хуружли оғриқ келиб чиқади. Қайд қилиш аввал овқат маҳсулотлари кейин ўт билан, қорин асимметрия, дам, кўринарли ичак перисталтикаси оғриқ билан бирга кечади.
Аускультацияда баланд ичак ҳаркати шовқинлари эшитилади, перкуссияда тимпанит. Бир неча соатдан сунг бемор ахволи оғирлашади, қайб қилиш кўпаяди, хуружсимон оғриқ кучаяди, сувсизланиш белгилари юзага келади.
Қорин бўшлиғи Р-граммасида бир текис бўлмаган горизонтал сатҳлар кўринади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|