Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар. Семиотикаси, диагностикаси ва даволаш принциплари. Болалар хирургияси – болаларнинг турли аъзоларидаги ўткир, сурункали кечадигантуғма нуқсонларини, жарохатларини, шунингдек бошқа жаррохлик йўлларибилан даволанувчи касалликларни ўрганувчи жаррохликнинг бир булими ҳисобланади.
Ўзбекистонда болалар хирургияси тарихи Россия ва собиқ Иттифоқдаги болалар хирургияси тарихи билан узвий боғлиқдир. К.А Раухфус, Р.К.Вебер, Н.В.Шварц, Т.П.Краснобоев, С.Д.Терновский болалар хирургиясининг жонкуяр ташкилотчилари ва ўткир билимдонлари бўлиб ҳисобланадилар. 1947 йилда Тошкент Тиббиёт Институти қошида ташкил қилинган 40 ўринли болалар хирургияси бўлими алоҳида кафедра сифатида шакллантирилади.Бу кафедранинг ташкил қилиниш ва кейинги ривожида К.Ҳ.Тохировнинг хизматлари каттадир.
Самарқанд Тиббиёт Институтида 1966 йилда проф. Ф.М.Голуб ва доц.М.А.Ахмедов рахбарлиги остида болалар жаррохлик курси ташкил қилинади. 1970 йилдан бошлаб эса курс мустақил кафедрага айлантирилади ва кафедра мудири сифатида проф. М.А.Ахмедов сайланади. Бу кафедра нафақат Самарқанд вилоятида балки Республикамизнинг бошқа вилоятларига минглаб малакали болалар хиругларини етиштириб берди.
Сўнгги йилларда тиббиёт сохасида эришилган ютуқларга қарамасдан болаларда қорин бўшлиғининг ўткир касалликлари ва уларнинг асоратлари хозиргача кўп учраб турибди. Бу эса ўз навбатида беморлар ўлимига сабаб бўлмоқда.Чала туғилган чақалоқлар ва кичик ёшдаги болалардаги ўлим катта ёшдагилардан 10 баробар кўп кузатилади.
Болалар жаррохлигида замонавий текшириш усуллари.
Эндоскопик текширув усули. Қуйидаги текшириш усуллари хозирда кенг қўлланилмоқда. Юқориги ҳазм йўлларини фиброскопияси. Эндосқопик ретроград панкреатохолангиография (ЭРПХГ), лапараскопия. Хозирги замонавий эндосқоп моделлари юқоридаги текшириш усулларини хамма ёшдаги болаларда, шу билан бирга чақалоқларда хам қўллаш имконини беради. Ушбу турли хил оператив ва эндосқопик даво усуллари амалиетда катта ахамият касб этади: юғон ичак ва ошқозондан полипларни олиб ташлаш, қуйидаги усуллар билан қон кетишни тухтатиш-детермокаугуляция, плёнка хосил қилувчи препараталар, тиббиёт клейи, лазер нури ёрдамида ҳазм трактида кузатиладиган яраларда, махаллий дори юбориш ва бошқа усуллар.
Эндоскоплар. Ҳазм трактини юқориги қисимларини текширишда оптимал усул булиб, оптикаси торцли жойлашган фиброэндосқопларни педиатрик моделлари, фақат ретроград эндосқопик панкреатохоланография бажариш учун оптикаси ён тарафда жойлашган булиши керак. Янги туғилган чақалоқларда ва олти ойгача булган болаларда ҳазм трактини юқориги қисимларини текшириш учун гастроинтистинал эндосқоп диаметри (7мм), брохосқоп (диаметри 5,6), қулланилади. Болаларда колоноскопия учун «олимпус» фирмасига тегишли диаметри 15 мм колоносқоплардан фойдаланилади. 3 ёшдан катта бўлган болаларда, катта болаларга мўлжалланган моделлар, қулланилади. Тўғри ичакни кўриш учун ва сигма симон ичакга дистал қалинлигини кўриш учун Ленинград заводида чиқариладиган қаттиқ ректоромоноскоплардан фойдаланилади.