А Т Р Е З И Я
Атрезиялар аноректал нуқсонларнинг кўп қисмини ташкил этади. Тўғри ичак ва орқа тешик ривожланиш нуқсонларининг 75-80 %ни атрезиялар ташкил этади. Бу нуқсонларнинг клиник кўринишларини аниқлаш ва даволаш, атрезиянинг турларига боғлиқ.
Аноректал аъзоларни нуқсонли равожланишлари таснифи
(Баиров Г. А. 1968)
I. Атрезиялар:
I.1. Пастки (леватор ости).
а) орқа чиқарув тешиги мембраназ атрезияси
б) орқа чиқарув тешиги ва тўғри ичак атрезияси
I.2. Юқори (леватор усти)
а) орқа чиқарув тешиги ва тўғри ичак атрезияси
б) тўғри ичак этрезияси
II. Атрезия оқмалари билан:
II.1. Пастки (леватор ости).
а) оралиққа
б) қин даҳлизига
в) уретрага
II.2. Юқори (леватор усти)
а) қовуққа
б) сийдик чиқариш каналига
в) бачадонга
г) қинга
III. Торайишлар:
а) орқа чиқарув тешигини
б) тўғри ичакни
в) орқа чиқарув тешиги ва тўғри ичакни
IV. Анус нормал ривожланганда туғма оқмалар
а) жинсий аъзоларга қизларда (қинга, қин даҳлизига)
б) сийдик чиқариш аъзоларига ўғил болаларда (қовуққа, сийдик чиқариш каналига).
в) оралиққа
V. Орқа чиқарув тешиги эктопияси
а) оралиққа
б) қин даҳлизига
VI. Клоака
а) қовуқ тури
б) қин тури
Клиника ва диагностикаси. Оқмасиз атрезиялар бола тўғилганидан биринчи соатларида умумий аҳволи қоникарли бўлиб, безовталанишнинг биринчи белгилари тўғилгандан 10-12 соатдан кейин бошланади. Бола ёмон ухлайди, қаровчи одам (тўғруқхонадаги ҳамшира) меконий ажралмаётганидан хабар қилади. Биринчи сутканинг охири, иккинчи сутканинг бошида пастки ичак тутилиши белгилари пайдо бўлади. Булар қорин шишиши, қусиш – аввал ошқозондаги маҳсулотлар билан, кейин ўт аралаш бўлади. Бола «кўкракни» олмайди. Агар вақтида ёрдам кўрсатилмаса, пастки ичак тутилиш белгилари авж олади, қусиш кучаяди, эксикоз ва таксикоз ривожланади.
Кеч аниқланган холларда касаллик аспирацион зотилжам, ичак перфорацияси ва перитонит билан асоратланади, натижада бола ўлиши мумкин.
Ўз вақтида ташхиз қўйиш учун бола тўғилгандан 1инчи соатларда оралиқнинг профилактик кўздан кечириш ва газ чиқарувчи найчани тўғри ичакка киритиш лозим, айниқса меконий ажралмаганда. Атрезияни дастлаб кўргандаёк аниқлаш мумкин. Бунда орқа чиқарув тешигининг бўлмаслиги кузатилади. Лекин атрезиянинг турини аниқлаш керак, бошқача айтганда унинг баландлигини аниқлаш лозим. Юқорида айтгандек атрезия юқориги ва пастги бўлади.
Атрезиянинг баландлигини аниқлашда тўғри ичакнинг леватор мушакларга нисбатини аниқлаш керак. Леватор мушаклар чақолоқларда анал тешик тўғрисида 2 см юқорида бўлади. Тўғри ичакнинг кўр охири бу мушакларнинг орасида ёки улардан юқорида жойлашиши мумкин. Пастки атрезияларда тўғри ичакнинг кўр қисми теридан 2-2,5 см ичкарида жойлашган бўлади.
Ёпиқ анал тешик – патски атрезиянинг енгил шакли хисобланади, чунки оралиқнинг тўқималари ўзгармаган, чақолоқда ривожланган нуқсонлари бўлмайди. Аввал тешик ўрнида ярим тиқиқ мембрана аниқланади, бу бола хаётининг 1инчи соатларида бўришган ва сфинктер билан чегараланган бўлади. Кейинчалик бу мембрана оралиқ устида шишади ва унинг тагида меконий кўриниб тўради. И. К. Мурадов (1957) болаларда учрайдиган «меконий пегментацияси» белгисини баён этган, бунда анал соҳа терисида қора рангли ингичка бўлакчалар ва тугунчалар кўринади.
Анал каналнинг атрезияси ҳам пастки атрезияларга киради. Аввал тешикда пигментлашган тери соҳасининг беркилиб қолиши, баъзан эса валиксимон бўртиб чиқиш бўлади. Ушбу атрезияни аниқлаш учун орқа чиқарув тешик соҳасини босиб кўриб аниқлаш мумкин. Ичак пастда жойлашганлиги учун унинг кенгайиши ва меконий билан тўлган ичакнинг қайтар кучи билинади, айниқса бола йиғлаганда ва кучайганда. Аммо бу белги субъектча бўлиб, ҳал қилувчи аҳамиятга эга эмас, шунинг учун диагностиканинг қўшимча усуллари қўлланилади.
Анал канали ва тўғри ичакнинг атрезияси – атрезиянинг юқори формасига киради. Оралиқ одатда ўлчами кичрайганда, ривожланмаган бўлади. Кўпинча дум суяги ривожланмаган ёки умуман бўлмайди, думғаза суягида ҳам шунақа ўзгаришлар бўлиши мумкин. Орқа тешик жойлашиши керак бўлган жойда тери силлиқ бўлади.
Атрезиянинг сатҳини аниқ билиш учун қўшимча усуллардан фойдаланилади. Кўп тарқалган усуллардан бири Какович-Вангестин бўйича рентгенография. Анал тешик бўлиши керак бўлган жой бирон-бир предмет билан белгиланади. Бу предмет ренген нурини тутиб қоладиган бўлиши керак (масалан, скрепка, танга ва бошқалар). Болани икки оёғидан кўтариб, бошини пастга қилинади, 40 секунд шу ҳолда ушлаб кейин 2 проекцияда суратга олинади. Қўйилган предмет ва ичакдаги газгача бўлган масофа ўлчаниб, артезиянинг пастки ва юқориги тури бўлиши аниқланади. Какович-Вангестин бўйича текширишда 2 хил хатоликка йўл қўйиш мумкин:
1. Атрезиянинг хақиқий жойлашган жойи рентген суратдаги жойдан анча пастроқда жойлашган. Бу хатоликка кўпинча чақолоқлар тўғилгандан 16-18 соатгача рентгенга туширганда йўл қўйилади. Бу вақтгача ичаклардаги газлар тўғри ичаккача етиб бормайди, чунки ичак йўлларидаги меконийлар ҳали ҳаммаси чиқмаган ва у газларни ушлаб қолади. Бундан ташқари болани тескари ҳолатда жуда қисқа муддатда ушлаб турилади (1 минутдан ҳам кам). Бу эса ҳавони ичакнинг терминал қисмигача етиб келишига улгурмай қолади.
2. Атрезиянинг хақиқий жойлашган рентген суратидаги жойдан анча юқорида жойлашган. Бунда ҳато камроқ учраб, болани ретнген столида нотўғри жойлашганда нурлари тана ўқига нисбатан перпендикуляр ўтмасдан қия ўтади. Рентген суратда эса қўйилган белги билан ичакдаги газ ораси яқинлашади. Бу ҳолатларга йўл қўйилмаса, Какович-Вангестен методи энг аниқ натижа берадиган метод ҳисобланади. Бу методни тўлдирувчи бир нечта усуллар мавжуд. Т. И. Концемедзе текшириш ўтказишдан олдин ошқозонни ювишни, ичакдаги моддаларни олишни ва ошқозонга бурундан ўтказилган найчанинг туришини тавсия қилади. Чақолоққа 1-1,5 соат давомида Трендленбург ҳолати берилади, бунда ҳаво ичакнинг кўр қисмигача етиб келади ва суратга олиш даврида чақолоқни тескари ҳолатда ушлаб туришга имкон беради. Суратлар 10-15 секунд мобайнида олинади. Контраст белги ўрнига барий пастасидан фойдаланилади. Бу паста лентасимон кўринишда думғаза-дум соҳасидан ўрта чизиқ бўйича, оралиқдан тортиб думбалараро бурмагача суртилади. Бу усул юзаки юмшоқ тўқималарнинг орқа ва пастки чегараларини контурлайди, атрезияга учраган ичакнинг дистал қисмини жойлашишини аниқлашда ёрдам беради ва бу усулда қўйилган контраст белги жойининг ўзгариши каби ноқўлайлик бўлмайди.
Паста қўригандан кейин чақолоқни экран тагига жойлаштирилади. Унинг ҳолати: боши пастда, оёқлари эса бир неча секунд чаноқ-сон бўғимида букилади, бу ҳолатда қорин ичи босими кўтарилади ва газларни тўғри ичакнинг кўр қисмигача келиши тезлашади, кейин оёқлари ёзилиб рентген суратга туширилади. Какович-Вангестен услубини тўлдирувчи яна бир усул бу пункцион ёки Пеллер-Ситковский усулидир. Бунда шприцдаги ингичка игнани оралиқдан хақиқий анал тешиги бўлиши керак бўлган жойдан ичкарига тўғри ичакка қараб кирилади, шприцни тортиб кўриб меконий томчилари шприцга келгунча ичкарига қараб борилади. Игнанинг кирган масофасига қараб атрезиянинг баландлиги аниқланади. Бу игна орқали контраст модда юбориб рентген суратга тушириш ҳам мумкин. Бола вертикал ҳоллатда олдинги ва ён проекцияларда рентген туширилади. Бу усул хам атрезиянинг теригача бўлган масофасини аниқлашда ёрдам беради.
Тўғри ичак атрезияси (изоляциялашган) пастки ва юқори бўлиши мумкин. Орқа тешик яхши ривожланган сфинктер билан ўз жойида жойлашган бўлади, анал канали ҳам бор қисми оз ёки кўпрок масофада атрезияга учраган бўлади. Ташхис қўйиш учун анал тешигидан катетер киритиш ёки бармоқ билан текшириш лозим.
Окмали атрезиялар-бирламчи клиник белгилари оқмани диаметрига ўз жойига боғлиқ бўлиб, баъзи ҳолларда диаметри тор бўлса оқмасиз атрезия турларига ўхшаш бўлади, оқмали диаметр кенг бўлганда ичак тўтилиши белгилари содир бўлмайди, (айниқса қиз болаларда) кўпинча оқмалар жинсий тизимига, кейин сийдик тизими, оралиққа очилиши мумкин.
Жинсий тизимига очиладиган орқа-фақат қиз жинсига мансуб бўлган чақолоқларда учрайди. Кўпинча оқма қин даҳлизига, кам ҳолларда қинга ва бачадонга очилади. Жинсий тизимга очилган оқмани клиник кўриниши оқма тешигининг жойлашган жойига ва диаметрига, болани парвариш қилиш ҳолатига ҳам боғлик. Асосий белги-бу меконийки кейинчалик ахлат газларини жинсий тешик орқали чиқиши ҳисобланади. Агар оқма калта ва етарлича кенгликда бўлса, тўғри ичак ривожланмаслиги унча кўп даражада бўлмаса, болада биринчи ой давомида тартибли ва мустақил ахлат ажралиши кузатилади. Қушимча овқат берилгандан кейин ёки сунъий овқатга ўтказилгандан кейин ахлат чиқариш сони камаяди, ич қотишлар кузатилади ва иккиламчи мегаколон синдромининг юзага келишига олиб келади. Болани парваришлаш қанча ёмон бўлса, мегаколон синдроми шунча тез юзага келади. Купинча ота-оналар боланинг дефекция вақтида кучанишини, йиғлашини, ахлатнинг миқдори эса камлигини айтадилар. Кўп ҳолларда ичакни механик йўл билан тозалашга тўғри келади.
Айниқса, оқмали атрезиянинг қинга очилган турига кўпрок эътибор бериш керак. Бу холларда ректовестибуляр оқмалардан фарқи оқмаларнинг очилиш жойи тор. Бу тешиклар анал тешик вазифасини бажара олмайди, ректовестибуляр оқмаларда эса қин контрикторлари ахлат массаларини ушлаб қоладиган қўшимча механизм вазифасини бажаради.Кингаокма тешиги орқали ахлат массалари бетўхтов ўтиб туради, бу эса сийдик йўлларининг ифлосланишига ва юқорига кўтарилувчи қорин бўшлиғи инфекцияси ривожланишига олиб келади. Кучайиб борувчи ич қотишларини бартараф қилиш учун болалар хаётининг биринчи хафталаридаёқ ҳуқна қилиш керак бўлади. Оналар бу оқма йўлини топа олмайдилар ва болага тегишли ёрдам кўрсата олмайдилар. Бу эса тез орада ахлатнинг тўпланиб қолишига ва умумий ахволнинг ёмонлашувига олиб келади.
Атрезиянинг жинсий аъзоларига очиладиган оқмасига ташхис қўйиш қийин эмас, нуқсон кўздан кечирилганда билинади. Ректовестибуляр оқма понасимон чуқурча соҳасида жойлашган бўлади ва ҳар хил ўлчами бўлади. Ректовагинал қўшилмалар одатда қин орқа деворининг медиал юзасидан қизлик пардасидан юқорироқда жойлашган бўлади, унинг диаметри 0,5 см-гача бўлади.
Қўйидаги қонуният мавжуд; ректовестибуляр оқмаларда кўп ҳолларда тўғри ичакнинг пастки атрезияси бўлиб, жинсий аъзолар нормал ривожланади. Агар оқма ректовагинал бўлса, юқорида атрезия бўлиб, кўп ҳолларда ташқи жинсий аъзолар инфетилизм жинсий тешигининг очилиб қолганлиги (зиякие) билан бирга келади. Тўғри ичак охирининг жойлашиши баландлигини билиш учун ва юқорида жойлашган ичаклар ҳолатини аниқлаш учун рентгенологик текшириш (ирригография) ўтказилади. Бунда анал тешик соҳасига белги қўйилгандан кейин йуғон ичак барий аралашмаси билан оқма орқали контрастланади.
Сийдик тизимидаги оқмалар (сийик пуфагига, уретрага) –деярли фақат ўғил болаларда учрайди. Асосий белгиси меконий ва газларнинг сийдик чиқиш канали тешигидан ажралиб чиқишидир. Тўғри ичак ва сийдик пуфаги ўртасида оқма бўлганда сийдик билан меконий аралашади, натижада сийдик яшил тусда бўлади, сийдикнинг охирги порцияси тўқроқ рангда бўлиб, сийдик билан бирга газлар хам чиқиши кузатилади. Меконий газларнинг чиқиши қов усти босилганда кўпаяди. Сиймаган пайтда газлар ажралмайди, чунки сийдик пуфаги сфинктери уларни ушлаб туради.
Тўғри ичакни уретра билан оқмаси бўлганда меконий сийдикда эришга улгурмайди ва сийиш актининг бошида ўзгармаган ҳолда чиқади, ундан кейин эса сийдик чиқади, сийдик тиниқ бўлади. Газлар сиймаган вақтда ҳам чиқади, чунки ҳеч қандай сфинктерли аппарат уларни ушлаб қолмайди.
Сийдик тизимида очилган оқмаларнинг ташхиси, жинсий аъзоларга очилган оқмаларга нисбатан кийинроқ. Клиник белгилар бўлмаслиги ёки ифодаланган бўлиб, аниқлаб бўлмаслиги мумкин, чунки оқма йўли бу ҳолларда тор бўлиб, унинг тешиги меконий ёки шиллиқ билан беркилиб қолган бўлиши мумкин. Сийдик тизимига очилган оқмаларда ҳамма юқориги атрезияларни аниқлаш каби катта эътибор талаб этади. Баъзан ташхис Какович-Вангестин бўйича рентганограмма қилинганда аниқланади. Рентген суратда «ҳаволи оқма йўли» ёки оқма орқали сийдик пуфагига кирган газ кўринади.
Бошқа диагностик услуб бу уретранинг катетеризацияси ҳисобланади. Агар тўғри ичакнинг уретра билан оқмаси кенг бўлиб, меконий билан тиқилиб қолган бўлса, уретранинг оқма девори бўйича киритилган металл катетр оқма йўлида бўлган тусиқни ичак тарафга силжитиб, ўзи бориб тўғри ичакка тушади. Бу усулда кўпинча уретранинг мембраноз қисмидаги оқма аниқланади.
Сийдик тизимига очилган оқманинг диагностикасини уретроциотография осонлаштиради. Уретра орқали сийдик пуфаги 20-40 мм миқдорида контраст модда юборилади.
Кўпинча оқма йўлининг ярми девертикул шаклида кўринади, контраст модданинг тўғри ичакка ўтиши эса минимал миқдода бўлади. Бу меконий ичак деворига ёпишиб туриши ва бу ерда босимнинг каттарок бўлгани билан тушунтилилади.
Орқалиққа очилган оқмалар (қиз ва ўғил болаларда бир хил учрайди) қизларда одатда, оралиққа очилган оқмалар қисқа ва кенг бўлади. Ўғил болаларда оқманинг узунлиги ва кенглиги ҳар хил бўлиши мумкин, ташқи тешик ўзининг нормал жойлашган жойига яқин бўлиши, ёки ёрғоққа ҳамда жинсий олатига ҳам очилиши мумкин.
Орқа тешиги кенг бўлганда боланинг биринчи ойларида орқа тешикнинг функцияси етарлича компенсациялашган бўлади. Дефекция актининг тезлашуви кейинорқ келиб чиқади. Ич қотишлар кўпинча бир ёшдан кейинроқ пайдо бўла бошлайди. Оқма йўли тор бўлганда ичакни бўшатиш бола ҳаётининг биринчи хафталаридаёк қийинлашган бўлади.
Оралиққа очилгадиган оқмаларнинг диагностикаси кўздан кечиришга асосланади. Оқма йўлининг оралиқ тўқималарида қанча чуқурликда жойлашишидан қатъий назар тўғри атрезияси фақат пастки бўлади.
Катта ёшли болаларда кўп тарқаладиган ич қотишлар йўғон ичак ҳолатини аниқлаш учун рентгеноконтраст текшириш ирригогрфия ўтказилади. (мегаколон бор, йўқлигини билиш учун).
Кенг ҳажмдаги оралиққа очилган оқмани унинг яхши ифодаланган функцияси борлиги учун хақиқий анал тешик эктопияси билан дифферинсация қилиш керак (анал тешик эктопиясига қаралсин).
Даволаш – орқа тешик ва тўғри ичак атрезияси фақат жарроҳлик йўли билан даволанади. Бунда жарроҳлик тактикани, яъни операция муддатини, ҳажмини ва усулини аниқлаш мухим аҳамиятга эга.
Бола тўғилгандан биринчи кунлари шошилинч операция қилишга кўрсатмалар бу – оддий, оқмасиз атрезияларнинг ҳамма турлари ва сийдик таносил аъзоларидаги оқмалар билан учрайдиган атрезиялар ҳисобланади. Бирдан радикал операция қилиш ёки холостома қўйилиб, операция муддатини чўзиш индивидуал равишда ҳал қилинади.
Радикал вариант мақсадга мувофиқ, лекин баъзи колостома қўйиш керак бўлади. Палиатит кўрсатмалар:
1) Кеч мурожат қилинганлиги ёки бирга келувчи ривожланиш нуқсонлари борлиги натижасида боланинг умумий аҳволининг оғир бўлиши;
2) Агар жарроҳнинг бу турдаги операцияни бажариш учун малакаси кам бўлса, айниқса юқори атрезияларда;
3) Бола чуқур чала тўғилганда;
4) Клоаканинг бўлиши.
Қиз болаларда жинсий аъзолар ва оралиқдаги катта ҳажмли оқмалар бўлса, жарроҳ операция муддатини белгилашда беморнинг аҳволи, касалликнинг клиник кечишига қараб 2та ҳолни назарда тутиш керак: операция муддати кейинга чўзилса, бир тарафдан иккиламчи ўзгаришлар пайдо бўлиш ҳавфи катта, 2чи тарафдан эса техник қийинчиликлар кам, бунинг натижасида функционал натижалар ҳам яхши бўлади. Касалликнинг клиник кечиши (окма диаметридан қатъий назар) орқа тешик функциясини компенсация қилишга боғлиқ, оқамни диаметрига қараб касаллик компенсациялашган ҳолда ёки аксинча тез юзага келадиган декомпенсация билан кечиши мумкин. Биринчи ҳолда компенсацияни оддий муолажалар сақлаб туриш (диспансер учётга олиш, консерватив даволашни назорат қилиш, оқмаларни кенгайтириш), бу операция муддатини чўзишга имкон беради. Декомпенсация ҳолатда эса ичакнинг бўшалиши жуда қийинлашгани учун, тезрок оператив йўл билан даволаш керак бўлади.
Операция муддатини чўзиш организмдаги иккиламчи ўзгаришларга олиб келади. Ичаклар тўла бўшалмаслиги натижасида улар кенгаяди ва атония кузатилади, иккиламчи мегаколон ривожланади. Кечиктирилган ҳолларда ичакнинг кўп қисмини олиб ташлашга тўғри келади. Шунинг учун операцияни тез муддатда бажариш мақсадга мувофиқ бўлади, каттарок ёшда бажарилган операциялар чақалоқларда қилинган операцияга нисбатан яхширок натижа беради. Чақoлоқларда яранинг зич жойлашганлиги, ўзи тор бўлган соҳада операция қилишда катта техник қийинчиликларга олиб келади. Яра соҳасида атрофдаги тўқима ва аъзоларни зарарламасдан муолажалар бажариш учун 1-1,5 ёшдаги болаларда операция қилиш маъқул. Шундай қилиб, техник сабабларга кўра операцияни бу муддатгача узоқлаштириш мақсадга мувофиқдир. Агар оқма кенг бўлса шундай қилинади. Қинга тушадиган тор оқмаларда эса оптимал вариант поллиатив операция яъни колостома қўйилиб, кейинчалик операция давом эттирилади.
Анал тешиги оддий атрезиясида фақатгина тўсиқ овал шаклида ёки хочсимон кесилади ва тўғри ичак тешиги очилади.
Орқа чиқарув тешиги ва тўғри ичак атрезиясида (пастки турида 2,5 см) Диффенбах операцияси қўлланилади.
Услуби: Анал тешиги керак бўлган жойда тери + шаклида кесилиб сфинктер ўртасидан қаватма-қават очилиб ичак топилади ва ажратилиб 2,5-3 см ташқарига чиқазилади. Тери лахтагига чоклар билан маҳкамланиб операция тўгалланади.
Орқа чиқарув тешиги атрезияси ректовестибуляр оқма бўлганда Стоун-Бенсон операцияси қўлланилади.
Услуби: Оқма атрофи айлана қилиб кесилиб чокка олинади ва оқмани охиригача ажратилади. Кейин анус бўлиш керак бўлган жой қаватма-қават сфинктер ўртасидан очилиб ичак туширилади, мускулга ва тери лахтасига қаватма-қават қилиб тикилади, оқма кесиб олиб ташланади.
Орқа чиқарув тешиги этрезияси оралиқ оқмаси турида Соломон операцияси энг қулай ҳисобланади.
Услуби: Оқмага чизиқчали темир катетер (желебоватий зонд) киритилиб оқма кесиб олинади. Анал тешиги бўлиши лозим бўлган жойдан ичак топилиб анал тешиги ҳосил қилинади. Бунда уретрага операциядан олдин катетер қўйилиши лозим, бу эса уретрани жароҳатлашдан эҳтиёт қилади.
Орқа чиқарув канали ва тўғри ичак торайиши.
Бу нуқсонлар барча аноректал нуқсонларининг 10-15 %ини ташкил этади. Торайиш кўпчилик ҳолларда тўғри ичакни эндодармат қисмини эктодермал қисмига ўтар жойида кузатилади. Баъзи ҳолда торайиш анал тешиги ва тўғри ичакни бир қисмини қамраб олиш мумкин. Торайишлар ичак эмбриотенизими реконализация давридаги ўзгаришлари таъсирида келиб чиқади.
Клиника ва диагностикаси. Боланинг чақолоқлик даврида шикояти бўлмаслиги ҳам мумкин, 3-4 ойлигидан қўшимча овқат берилиши билан ахлат таркиби ўзгариши, ич қотиш ва ингичка лентасимон ахлат қилиши мумкин. Бу ҳол иккиламчи мегаколонга олиб келади. Касалликни кечиши торайишни диаметрига ва узунлигига боғлиқ. Ташхис қўйиш унчалик қийин эмас, бармоқ билан кўрилганда торайиш борлиги аниқланади. Бармоққа худди узук тақгандек бўлади, агар торайиш анча тор бўлса бармоқ ўтмаслиги ҳам мумкин. Торайиш тўғри ичакни юқори қисмларида бўлса ректороманоскопия ёрдамида текшириш мақсадга мувофиқдир. Торайиш даражасини Гегар бужлари ёрдамида аниқланади.
Бу касалликни орқа чиқарув тешиги атрезиясининг оралиқ оқмаси ва Гиршпрунг касаллиги ректал, шакли билан қиёсий таққослаш керак. Орқа чиқарув тешиги артезияси оралиқ оқмасида сфинктер оқмасидан ташкарида жойлашганлиги аниқлаш мумкин. Гиршпрунг касалигида мустақил ахлат бўлмайди ва ирригографияда ичкакда аганглионар зона борлиги аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |