Болалар жарроҳлигининг ривожланиш тарихи. Замонавий текшириш усуллари. Болалар жарроҳлигида деантология. Қорин бўшлиғида ўткир жараёнлар (аппендицит, перитонит, орттирилган ичак тутилишлари). Болаларда диафрагмал чурралар



Download 1,35 Mb.
bet93/139
Sana16.03.2022
Hajmi1,35 Mb.
#493496
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   139
Bog'liq
Болалар хирургияси

Анал тешиги эктопияси


Анал тешиги эктопияси – анал тешиги ўзини барча қисмлари билан ўзга жойда очилади. Буни оралиқ ва қин даҳлизи шакли тафовут этилади.
Клиник кўриниши. Бемор анал тешиги ўз жойида эмаслигидан шикоят қилади. (Оралиқ шаклида анал тешиги ёрғоққа ёки қинга яқин жойлашади). Вестибуляр шаклида анал тешик қин даҳлизида очилиб, қиннинг шиллиқ қавати ануснинг шиллиқ қавати билан туташиб кетади.
Бу касалликни тўғри ичак атрезиясини оралиқ ва қин даҳлизи оқмаларидан ажрата билиш керак. Атрезияда сфинктер оқмадан бошқа жойда жойлашади, вақти-вақти билан ич қотишлар кузатилади.
Даволаш. Анал тешиги эктопиясида оралиқ соҳада бўлганида беморни операция қилмаса ҳам бўлади. Лекин қин даҳлизига очилган эктопияда доимий равишда қин ва бачадон яллиғланишлари кўзатилади. Қин даҳлизи эктопиясида Стоун операцияси қўлланилади.
Услуби. Анал тешиги қирғоғидан 0,5-0,7 см қолдириб айлана қилиб кесилади ва сфинктер мускулларини ҳам қўшиб ажратиб олинади. Анал тешиги бўлиши керак жойдан най (тоннел) қилиниб, анал тешиги ўша жойдан кўчирилади ва терига чоклар билан мустаҳкамланади.
Клоака – аноректал нуқсонларнинг энг кам учрайдиган тури бўлиб, бунда сийдик ва ахлатни чиқаш жойи бир бўлади. Клоаканинг қин ва қовуқ тури тафовут этилади. Баъзи холларда эса тўғри ичак нормал ривожланиб сийдик найлари тўғри ичакка очилган ҳоллари кам учрайди. Бунда урагениталсинус сақланиб қолади.
Клоаканинг қовуқ турида беморда бошқа нуқсон, сийдик пуфаги экстрофияси бўлиб, Лъето учбурчагида иккала сийдикни очилиш жойи ўртасида тўғри ичакни оқмаси ҳам жойлашган бўлади ва ахлат ўша жойдан чиқади.
Қин турида эса сийдик найлари ва тўғри ичак оқмаси қинга очилади, тўғри ичак атрезияга учрайди, ахлат сийдик билан бирга гипоплазияга учраган қиндан ажралади. Бунда қиннинг қандай ривожланганлигини билиш мухим аҳамият касб этади. Қин деярли нормал ривожланган гипоплазиялашган, атрезиялашган ёки умуман бўлмаслиги мумкин.
Бирга келувчи нуқсонлар орқа тешик ва тўғри ичак нуқсонларида 44 % гача бўлиши мумкин. Кўпчилик ҳолларда сийдик таносил аъзолари ривожланиш нуқсонлари атрезиянинг юқори шаклларида 75 % га тўғри келади, кам ҳолларда 18 % пастки атрезиялар билан бирга келади.
Клоакани текширишда сийдик аъзоларининг ҳолатини билиш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун беморлар экстриетор урография, буйракларни ультротовушли текширишлар каби урологик текширишлар ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Бачадон ва қин ҳолатини билиш учун липроскопия қилинади. Беморларни қайси жинсга мансуб эканлигини хромосомаларнинг ҳолатига қараб аниқланади.
Даволаш. Клоакада проктопластикани шошилинч равишда қилиш хато ҳисобланиб, бунда колостома қўйилади. Колостома қўйилгач жароҳатни топографик анотомияси тўлиқ ўрганилгач ўзоқроқ муддатда маҳалий пластика варианти танланади.
Шуни таъкидлаш керакки, бирга келувчи ривожланиш нуқсонлари айниқса сийдик таносил аъзоларининг нуқсонларида операция кетма-кетлиги индивидуал ва дифферинциаллашган бўлишини, оптимал муддатини ва операция тактикасини жарроҳ бемордаги нуқсонга қараб белгилайди.



Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish