Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари


Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари



Download 5,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet371/522
Sana24.02.2022
Hajmi5,98 Mb.
#245093
1   ...   367   368   369   370   371   372   373   374   ...   522
Bog'liq
03.Ilmiy to`plam-01

Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари 
367 
бўлади. Туғма лаёқат ўз ҳолича ривожлана олмайди, гўё у “мудроқ” ҳолатда 
бўлиб, унинг уйғониши, ривожланиши учун қулай муҳит керак.
Жамиятнинг қанчалик ривожланганлиги оила фаровонлигида, шахснинг 
камолотида кўриниши мумкин. Ёки шахснинг баркамоллиги, оиланинг тўла-
тўкислигига қараб, жамиятнинг иқтисодий, сиёсий, маьнавий-ахлоқий аҳволини 
билиш мумкин. Чунки, шахс-оила-жамият муносабатлари ўзаро мустаҳкам 
боғланган. Шунинг учун шахс оила-жамият муҳитида шаклланади, камол топади. 
Абу Али Ибн Сино жамоадан, жамиятдан ажралиб тарбия топган боланинг 
бахтсиз бўлиб қолишини таькидлайди. У айниқса оила тарбиясида ота-онанинг 
ўрнига алоҳида тўхталиб: бола туғилгач, аввало, ота унга яхши ном қўйиши, 
сўнгра эса уни яхшилаб тарбия қилиши қилиши керак. Агар оилада тарбиянинг 
яхши усулларидан фойдаланилса оила бахтли бўлади, деган фикрни илгари 
суради. Абу Наср Фаробийнинг фикрича, “инсоннинг ва жамиятнинг ақлий ва 
ахлоқий мукаммалликка эришуви инсон ва жамоанинг ўз қўлидадир”. У инсон 
камолотида таьлим-тарбиянинг муҳимлигини таькидлаб; “муносиб инсон” 
бўлиши учун одамда икки имконият: таьлим ва тарбия олиш имконияти бор. 
Таьлим олиш орқали назарий камолотга эришади, тарбия эса, бу кишилар билан 
мулоқотда ахлоқий қадр-қимматни ва амалий фаолиятни яширишга олиб 
борадиган йўлдир, дейди.
Маьлумки, бола лаёқатини ривожлантириш, уни қобилиятга айлантириш ва 
ҳаётга мос ҳолда ўстириш учун меҳнатсеварлик ва ишчанлик керак. Бу 
фазилатлар фақат тарбия натижасида орттириладиган фазилатлардир. Гарчанд 
инсон камолотига таьсир этадиган омиллар бир қанча бўлса ҳам, лекин махсус 
тарбия муассасаларида тарбиячи раҳбарлигида амалга ошириладиган тарбия 
жараёни етакчи ҳисобланади. Чунки, биринчидан, тарбия таьсирида турли 
фазилатлар ўзлаштирилади ва билим, маьлумот эгалланади, меҳнат ва техник 
фаолият билан боғлиқ кўникмалар, малакалар ҳам тарбия орқали ҳосил қилинади.
Иккинчидан, тарбия туфайли туғма камчиликларни ҳам ўзгартириб, шахсни 
камолга етказиш мумкин. Масалан, кўзи ожизлар ҳам ўқитилиб, соғлом кишилар 
қатори ҳаётга тайёрланади.
Учинчидан, тарбия ёрдамида муҳитнинг салбий таьсирини ҳам бартараф қилиш 
мумкин.
Тўртинчидан, тарбия доимо келажакка қаратилган мақсадни белгилайди. Шу 
туфайли, у шахснинг камолга етишини тезлаштирувчи рол ўйнайди.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, инсон фақат фаолиятда ривожланади. Бола жуда 
ёшлигидан бошлаб катталар ёрдамида ташқи муҳит билан алоқада бўлади. 
Мактаб ёшида бу алоқалар ўқиш ва шу билан боғлиқ бўлган бошқа фаолият билан 
юоғланади ва булар ривожланиш учун манба саналади. 

Download 5,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   367   368   369   370   371   372   373   374   ...   522




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish