БОЛА ШАХСИНИНГ РИВОЖЛАНИШИГА ТАЬСИР
КЎРСАТУВЧИ ОМИЛЛАР
Акбарова Мушарраф Мансуралиевна
Наманган вилояти Чуст тумани 16-мактаб
Инсон ривожланиши-жуда мураккаб жараён. У ташқи таьсирлар ва ички
кучлар таьсирида содир бўлади. Ташқи омилларга инсонни ўраб турган табиий ва
Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
366
ижтимоий муҳит, шунингдек болаларда муайян хислатларни шакллантириш
бўйича мақсадга йўналтирилган фаолият киради. Ички омилларга эса биологик,
ирсий омиллар киради.
Ривожланиш жараёнида бола фаолиятнинг ҳар хил турларига (ўйин, меҳнат,
ўқув, спорт ва бошқа) жалб қилинади ва мулоқотга киришади (ота-она,
тенгдошлар, бегона кишилар ва бошқалар билан). Бунда у ўзига хос бўлган
фаолликни намоён этади. Бу эса ўз навбатида, муайян бир тажрибани эгаллашга
ёрдам беради. Бола ривожланишининг ҳар бир даври учун фаолият турларидан
бири асосийси, етакчиси бўлади. Бу тур бошқаси билан алмаштирилади, бироқ
ҳар бир фаолиятнинг янги тури олдингисининг ичида юзага келади.
Бола туғилишидан бошлаб нормал ривожланиши учун мулоқот муҳим
аҳамиятга эга. Фақатгина мулоқот жараёнида бола инсон нутқини ўзлаштириб
олиши мумкин. Бу ўз навбатида бола фаолиятида ва атроф-муҳитни билиш ва
ўзлаштиришда етакчи вазифани бажаради. Инсондаги биологик ва ижтимоий
омиллар-бу бир-бирига боғлиқ бўлмаган икки параллел чизиқлар эмас. Ҳар бир
шахсда улар шундай чамбарчас қўшилиб кетадики, уларнинг фарқлари шундай
турли-туманки, тадқиқотчилар бола ривожланиши асосида икки ўта муҳим бўлган
омилни: ирсият ва муҳитни ажратади, Улар (ирсият ва муҳит) инсон
ривожланиши манбалари ва шартлари ҳисобланади. Биологик ирсият инсонни
инсон қиладиган умумийликни ҳамда инсонларни ташқи ва ички жиҳатдан турли
қиладиган фарқланишни аниқлайди. Ирсият деганда болалар генетик дастурига
киритилган муайян хислат ва хусусиятларнинг ота-онадан болага турли хил
ўхшашлик, хусусиятларнингўтиши тушунилади. Ирсиятга кўра болага ота-
онасидан инсон организми, асаб тизими, мия ва ҳис-туйғу органлари, шунингдек,
қомат тузилиши, соч, тери ранги ўтади. Булар инсонни бошқа инсонлардан
ажратиб турувчи ташқи омиллар ҳисобланади. Бола қобилиятларининг намоён
бўлиши унинг ҳаёт, таьлим-тарбия жараёнларига боғлиқ.
Ҳозирги пайтда бола ривожланишига экологик муҳит, атмосферанинг
бузилиши каби ташқи омиллар ҳам салбий таьсир кўрсатади. Бунинг натижасида
жисмоний нуқсонли бўлиб туғилаётган болалар сони кўпаймоқда. Бундай
болаларнинг муомалага киришиши ва фаолият юритиши ниҳоятда оғир кечади.
Шунинг учун уларга ўқитишнинг янги методлари жорий қилинмоқда ва бу
методлар уларнинг ақлий ривожланишга эришишларига ёрдам беради. Жисмоний
нуқсонли болалар билан махсус педагоглар шуғулланишади.
Тананинг вертикал ҳолдаги ҳаракати, тафаккур ва нутқ ривожланиши, меҳнат
қилиш қобилияти-булар туғма имкониятлар бўлиб, уларнинг ривожланиши учун
инсон боласи одамлар орасида яшаб, улар билан алоқа қилиши даркор. Бу руҳий
имкониятларнинг чиндан ҳам ривожланмоғи, рўёбга чиқмоғи учун бола фақат
ўсибгина қолмай, балки шу ўсиш жараёнида инсонлар орасида яшамоғи,
улғаймоғи ва ижтимоий ҳаётда иштирок этмоғи керак. Чунки инсон биологик
мавжудот сифатида эмас, балки ижтимоий мавжудот сифатида ривожланади ва
камолга етади. Бола нутқни эгаллаши учун нутқ шароитида, меҳнат қилиш учун
меҳнат шароитида, ақлий тараққий этмоғи учун учун ақлий фаолият шароитида
яшамоғи керак. Шунда боланинг нимага, қандай соҳага лаёқати борлиги намоён
Do'stlaringiz bilan baham: |