Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
67
ГЛОБАЛЛАШУВ ВА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ МУШТАРАКЛИГИ
Рахимова Барно Рустамовна
Тошкент вилояти Тошкент тумани 19-мактаб психологи
Бугунги кунда жаҳон миқёсида ҳаёт суръатини беқиёс даражада
тезлаштирган глобал ўзгаришларнинг таъсири таълим ва тарбия соҳасида ҳам акс
этмоқда. Бу бир томондан, глобал ўзгаришларни объектив жараён сифатида инсон
ҳаёти соҳаларига таъсирини холисона ўрганишни тақозо этса, иккинчи тарафдан
таълим-тарбия билан боғлиқ бўлган ютуқ ва муаммоларни ўз вақтида бартараф
этиш амалий аҳамиятга эга.
Глобаллашувнинг ижобий жиҳатларига тўхталсак, давлатлар ва халқлар
ўртасидаги интеграция ва ҳамкорлик алоқаларининг
кучайиши, хорижий
инвестициялар, капитал ва товарлар, ишчи кучининг эркин ҳаракати учун
қулайликлар
вужудга келиши, кўплаб янги иш ўринларининг яратилиши,
замонавий
коммуникация
ва
ахборот
технологияларининг,
илм-фан
ютуқларининг тезлик билан тарқалиши, турли қадриятларнинг умуминсоний
негизда уйғунлашуви, цивилизациялараро мулоқотнинг янгича сифат касб этиши,
экологик офатлар пайтида ўзаро ёрдам кўрсатиш
имкониятларининг ортиши ва
бошқаларга глобаллашув туфайли эришилмоқда. Шунингдек, глобаллашув
туфайли таълим-тарбиянинг ахборот-коммуникация тизими, интернет тармоқлари
ва замонавий педагогик технологиялар билан боғлиқ
янги-янги имкониятлар
эшиги очилмоқда.
Таълим соҳасида интерфаол усуллар ва инновацион технологияларни
қўллаш орқали уни самарадорлигига эришилмоқда. Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг 41-моддасида: “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга.
Бепул
умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат
назоратидадир”1 деб белгилаб қўйилди. Мустақиллик туфайли мамлакатимизда
таълим соҳасида олиб борилган ислоҳотлар, “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва
кадрлар тайёрлаш Миллий дастурида илгари сурилган
концепциялар таълим-
тарбияга қўйилган янгича талабларга ўзига хос жавобдир.
Глобаллашув ва таълим-тарбия билан боғлиқ бўлган ютуқлар ва муаммолар
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.Каримовнинг “Юксак
маънавият – енгилмас куч” асарида теран ифодаланган. Унда жамият
ривожланиши ва тараққиётини юксак маънавият билан боғлиқ эканлиги
асосланиб,
маънавиятни англаш, унга бўлган эҳтиёж, маънавиятнинг жамият
ҳаётидаги ўрни, миллий ғоя ва ижтимоий ҳаёт, глобаллашув даврида маънавий
таҳдид кўринишлари, маънавиятни юксалтириш омиллари, жамият тараққиётини
таълим-тарбия билан боғлиқлиги ҳамда ҳозирги даврда ёт ва зарарли ғоялар ва
уни олдини олиш шарт-шароит ва омиллари илмий таҳлил этилиб, маънавиятнинг
инсонга хос муҳим
хусусият экани, инсон қалбига йўл топа олиш билан боғлиқ
муҳим жиҳатлар, маънавиятсиз келажак йўқ экани баён этилган: “Глобаллашув
феномени ҳақида гапирганда, бу атама бугунги кунда илмий-фалсафий, ҳаётий
тушунча сифатида жуда кенг маънони англатишини таъкидлаш лозим.
Умумий