Бола шахсида салбий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи ташқи таъсирларнинг психологик-педагогик асослари
18
тасаввурларига чақиради. Шунинг учун ноаниқ фикрлар билан ташвишга тушиб,
натижада руҳий ва биологик саломатлигини йўқотади. Бу хатти-ҳаракат патоген
тафаккур деб аталади. Инсоннинг соғлом ва носоғлом турмуш тарзи шахсий
хатти-ҳаракатларнинг яъни патоген ё саноген тафаккури таъсирига боғлиқдир”.
3
И.Е.Волпертнинг сўзларига кўра, саноген тафаккур-стрессли вазиятлар, оғир
ҳолатларда жараённи позитив томонга қабул қила олиши билан ижобий жиҳат
ҳаисобланади, кейинчалик бўшашиш ёки воқеа ёки тасвирни янги ижобий ҳиссий
контекстга кўчириши, яъни тушкунлик ҳолатларини ёрқин ҳолатлар сифатида
баҳолаб эслаши мумкин, ҳиссиётни келтириб чиқарувчи тасвир ёки воқеадан ҳам
керакли сабоқ олишга интилиши, ўзини самимий намойиш этиши, унинг ҳаётида
салбий оқибатларн келтирувчи объектдан воз кечишга интилиши билан ажралиб
туради; [23].
Саноген тафаккурни ривожлантириш функциялари:
а) коммуникативлик - мулоқотмандлик, ахборот алмашиш, киришимлилик,
муомала маданиятига эга бўлиш, мулоқотга киришувчи томонларнинг бир-
бирларини идрок этиши ва тушуниши;
б) перцептивлик функцияси – ўзлаштириш, идрок этиш, ҳис қилиш,
ўзгаларнинг ички дунёсига кириш, психик ҳолатларнинг нозик жиҳатларини
тушунишга хизмат қилувчи кузатувчанлик фазилати;
в) Акмеологик фунцияси- юқори чўққига интилиш, етукликка эришишга
қаратилган ҳатти-ҳаракатларни амалга ошириш, мақсадли фаолият;
г) Аксеологик функцияси- миллий урф-одат, анъаналар, қадриятларга
садоқат, миллий этнографик турмуш тарзини ифода этувчи фазилатларни
шакллантириш;
д) Социологик функцияси - шахс ижтимоий-психологик мавжудот сифатида
хамиша ижтимоий муҳит таъсирида бўлади ва уларни англайди. Ижтимоий онг,
ижтимоий хулқ ва ижтимоий фаолиятни шакллантиришга қаратилган маънавий-
ахлоқий тарбия (ватанпарварлик тарбияси; ҳарбий ватанпарварлик тарбияси;
байналминал тарбия, фуқаролик тарбияси), ижтимоий киёфасини, ижтимоий
образини, тасаввурларини ўрганади. Ижтимоий нормалар, санкциялар, роллар
ижтимоий механизмлар сифатида шахс хулқ-атворини маълум маънода
бошқариб, мувофиқлаштириб туришга ёрдам беради;
е) Валеологик функцияси-саломатлик соғлом бўлиш маъноларини билдириб,
шахснинг индивидуал руҳий, жисмоний, физиологик саломатлиги, ишчанлик
қобилияти ва умрнинг максимал давомийлиги муҳитида ижтимоий фаолликни
сақлаб қолишга эришиш;
ё) Рефлексивлик функцияси-ўзини ва ўзгаларни ҳатта-ҳаракатлари ва
ҳолатларини тўғри тушуниш, таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш;
ж)Креативлик функцияси- ноанъанавий, бетакрор қадриятлар яратувчи,
ностандарт ечимлар қабул қилиш, ўзгача ва такрорланмаган ғоялар асосида ноёб
фикрлаш қобилияти.
Таълим
жараёнида ўсмирларда танқидий тафаккур, рефлексияни
3
Колеватов А.В. “Формирование саногенной направленности личности курсантов юридических вузов ФСИН
России в процессе профессиональной подготовки” Автореферат к.п.н. М.-2014.
Do'stlaringiz bilan baham: |