Божхона статистикаси ва унинг асосий вазифаси



Download 106 Kb.
bet2/2
Sana15.04.2022
Hajmi106 Kb.
#553952
1   2
Bog'liq
Bojxona statistika

Товар борадиган (истеъмол қилинадиган) мамлакат деганда товар истеъмол қилиш, фойдаланиш ёки кейинчалик ишлов бериш учун мўлжалланган юклаш пайтида пировард мамлакат сифатида маълум бўлган мамлакат тушунилади.
Товарнинг келиб чиқиши (ишлаб чиқарилган) мамлакат сифатида товарлар ишлаб чиқарилган ёки ишлов берилган мамлакат тушунилади.
Савдо қилувчи мамлакат деганда, қайси давлатга тегишлилигидан қатъий назар товарни сотган ёки сотиб олган савдо қилувчи шахс ҳудудида турган мамлакатни тушуниш зарур
Бутловчи асбоб – ускуналар етказиб берилишини ҳисобга олиш кодлар кўрсатилган ҳолда божхона юк декларацияси бўйича алоҳида асбоб – ускуналар ҳиобига ўхшаш юритилади.
Сув, темирйўл, автомобиль, ҳавода ташишлар бўйича экспорт ва импорт ҳисоби қуйидагича юритилади:

  • экспорт бўйича – чегара божхонасидаги божхона юк декларацияси штемпелида қўйилган чегара орқали чиқаришга рухсатнома санаси бўйича;

  • импорт бўйича – ички истеъмол учун юкни чиқаришга божхона юк декларациясидаги божхона рухсатномаси санаси бўйича;

  • қувурлар орқали етказиб бериладиган товарлар, шунингдек электр энергияси экспорти ёки импорти санаси сифатида қувур ёки электр қувури чегара ёки бошқа назорат тақсимлаш пунктларида тузилган қабул қилиш – топшириш далолатномасидаги сана қабул қилинади;

  • товарларни почта орқали жўнатишда – почта квитанцияси санаси бўйича.

Божхона статистикаси, ташқи савдо статистикасидан ташқари, шунингдек махсус божхона статистикасини ҳам ўз ичига олади. У қуйидаги бўлимлардан иборатдир:

  1. божхона юк декларациялари базаси ташқи савдо божхона статистикаси билан ҳисобга олинадиган божхона режими бўйича товарлар олиб чиқилиши ва олиб киритилишини тавсифлайди;

  2. божхона тўловлари ТИФ даромадларини шакллантиришда божхона тўловлари миқдорини тавсифлайди. Бунда ҳисоб божхона тўловлари турлари бўйича юритилади: импорт бож, қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, йиғимларнинг бошқа турлари

  3. миқдор ва қиймат ифодасида экспорт товарлари ҳисоби бўйича валюта назорати, валюта тушуми муддатлари ва суммаларини, импорт товарлар ҳисобини ҳар бир контракт бўйича нақд хорижий валютани ҳисобга олган ҳолда;

  4. мусодара қилинган товарлар ташқи савдо оборотида, шунингдек жисмоний шахслар томонидан такроран божхона қоидалари бузилиши ва контрабанда ҳоллари, мусодара қилинган ашёлар қийматини, ундирилган жарималар суммасини тавсифлайди;

  5. халқаро почта жўнатмалари Ўзбекистондан чиқарилган ва Ўзбекистонга қўйилган жўнатмалар ва бошқа почта жўнатмалари ҳисобини ифодалайди;

  6. халқаро ташишлар божхона чегарасидан ўтувчи транспорт воситалари ҳисобини акс эттиради;

  7. йўловчилар обороти Ўзбекистон Республикаси чегараси орқали ўтган жисмоний шахслар ҳисобини акс эттиради.

Божхона статистикасидан ташқари, юқорида айтилганидек, ташқи иқтисодий алоқалар статистикаси ўз ичига хизматлар билан савдо қилиш статистикасини ҳам олади.
Хизматлар - англанадиган ашёлардан фарқ қилувчи «маҳсулотлар»дир. Улар транспорт, коммуникацион, қурилиш, суғурта, молия, компьют ер ва ахборот хизматларини, реклама, бухгалтерия ҳисоби, бошқарув маслаҳатларини ва бошқаларни қамраб олади. Битишув тузишда томонлар ўзаро келишган бозор нархи хизматлар қийматини белгилаш учун асос ҳисобланади. Ташқи савдода хизматлар ҳисоби билан давлат статистика органлари шуғулланади.
Халқаро амалиётда олди – сотти битишувлари товар етказиб беришнинг ҳар хил тижорат шартларида содир этилади. Халқаро савдо палатаси томонидан белгиланган савдо атамаларини талқин этишнинг халқаро қоидалари («Инкотермс – 90») асосида товарни бир мамлакатдан бошқасига етказиб бериш бўйича сотувчи ва харидор ўртасида пайдо бўлувчи кўплаб ҳолатлар кўриб чиқиладиган иқтисодий адабиёт етарли миқдорда мавжуд. Бунда, товарларнинг статистика қиймати ҳисоб – китобида фойдаланиладиган ягона базис товарларни етказиб беришнинг тижорат шартларига боғлиқ нархларни ягона қайта ҳисоблаб чиқиш услубияти билан боғлиқ масалалар қараб чиқилмайди. Ягона базис қайта ҳисоблаб чиқиш сотувчи томонидан харидорга тақдим этилган ҳисобварақ - фактура (инвойс)га у контрактда қайд этилган товарни етказиб беришнинг тижорат шартларига мувофиқ кўрадиган харажатларинигина киритади. Ушбу харажатлар асосида валютада ифодаланган товарларнинг декларацияланадиган туркумининг ҳақиқий қиймати шаклланади.
Ташқи иқтисодий битишувларда товарлар етказиб беришнинг ҳар хил тижорат шартларини ҳамда товар нархи шаклланишининг шу билан боғлиқ турли принципларини ҳисобга олган ҳолда товар айланиши бўйича йиғма маълумотлар олиш учун товарлар қиймати бўйича маълумотларни шунчаки жамлаш нотўғри бўлган бўлур эди, чунки ушбу қиймат баҳолари турлича бўлиб, ўзига нарх тузилмасини шакллантиришнинг ҳар хил жиҳатларини киритади. Бир хил товар харид қилиш жойида бир хил нархга (масалан, сотувчининг омборидан харид қилишда), жўнатиш портида бошқа нархга (баландроқ), келиш портида учинчи бир нархга (янада баландроқ) эга бўлади,чунки товар ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига томон бориши давомида унинг қиймати етказиб бериш, суғурта ва бошқа устама харажатлар қиймати ҳисобига ошиб боради.
Ташқи савдо оборотининг қиймат баҳоланишида қиёсий маълумотларни олиш учун товар қийматини ягона базисга келтириш зарур:

  • экспорт қилинадиган товарларни – экспорт қилувчи мамлакатнинг ФКБ (франко – кема – борти) ёки ФРЧ (франко - чегара) шартлари негизида (етказиб бериш жойи);

  • импорт қилинадиган товарларни – импорт қилувчи мамлакат чегараси ҚСФ (қиймат, суғурта ва фрахт) ёки ТСТ (ташиш ва суғурта етказиб бериш жойигача тўланган) шартлари негизида.

ФКБ (бортда эркин) тоифаси – сотиш шартидир. Унга мувофиқ товар нархига унинг қиймати ҳамда етказиб бериш ва товарни кема бортига юклаш харажатлари киритилади.
ҚСФ (қиймат, суғурта ва фрахт) тоифаси – товарни сотиш шартидир. Унга мувофиқ товар нархига унинг қиймати ҳамда товарни суғурталаш ва импорт қилувчи мамлакат портигача етказиб бериш харажатлари киритилади.
ҚСФ шартларида сотилган товарлар экспорт бўйича ФКБ шартлари бўйича ҳисобга олинади. Ушбу ҳолда нархлар нархдан товарни бориш жойигача транспортда ташиш ва суғурта бўйича харажатлар чиқариб ташланиши йўли билан ФКБда қайта ҳисобланади.
ФКБ шартларида сотиб олинган товарлар импорт бўйича ҚСФ шартларига кўра ҳисобга олинади. Ушбу ҳолда товарнинг қиймати бошқа мамлакат ҳудуди бўйлаб товарларни транспортда ташиш ва суғурта бўйича харажатлар қўшилиши йўли билан ҚСФ шартларида қайта ҳисобланади.
Товарлар етказиб беришнинг тижорат шартларини бир хилда талқин қилиш мақсадида Халқаро савдо палатаси томонидан «Савдо атамаларини талқин қилишнинг халқаро қоидалари» (Инкотермс) ишлаб чиқилган. Инкотермс биринчи марта 1936 йилда ташқи савдода энг кўп учрайдиган атамаларни талқин қилишнинг халқаро қоидалари жамини белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган эди. Сўнгра 1953, 1967, 1980 йилларда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Ҳозирги вақтда «Инкотермс» 1990 йилги таҳрирда амал қилади. «
Инкотермс»нинг ҳар бир шарти жавобгарликнинг барча турлари харидорга юкланишидан бошлаббарча жавобгарликни сотувчи тортадиган вазиятларгача бўлган шартларни ўз ичига олувчи сотувчи ва харидор ўртасидаги таваккалчиликлар, харажатлар ва жавобгарликнинг алоҳида тақсимланишини англатади.
Товарни етказиб беришни тижорат шартлари, шунингдек базис шартлар ҳам деб аталади, чунки улар товарни экспорт қилувчи сотувчидан импорт қилувчи харидорга етказиб бериш билан боғлиқ харажатларни ким кўтаришига боғлиқ равишда товар битишувининг базис (асос бўлувчи) нархини белгилайди.
Битишув нархига товарни етказиб беришнинг тижорат шарти (шартнома) бўйича ўз мажбуриятларига мувофиқ сотувчи зиммасига


Адабиётлар.

1. И.А.Каримов «Ватанимизнинг тинчлиги ва хавфсизлиги уз куч-кудратимизга, халкимизнинг хамжихатлиги ва букилмас иродасига боглик», Президент И.Каримовнинг УзР Олий Мажлисининг 14-сессиясида сузлаган нутки, 29 апрел 2004 йил
2. «Миллий истиклол гояси: асосий тушунча ва тамойиллар», «Узбекистон», Т., 2001 й.
3. И.Каримов «Узбекистон буюк келажак сари», Т., Узбекистон, 2000 й.
4. Узбекистон Республикаси Божхона Кодекси. Тошкент, Иктисодиёт ва хукук дунёси, 1998 йил
5. Узбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тугрисидаги Кодекси.
Download 106 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish