Божхона иши фанидан д а р с л и к



Download 1,62 Mb.
bet25/64
Sana13.06.2022
Hajmi1,62 Mb.
#665095
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   64
Bog'liq
2 5436192591047561074

Асосий адабиётлар

  1. Каримов И.А. Узбек халки хеч качон хеч кимга карам булмайди. Тошкент, Узбекистон, 2005 й.

  2. Каримов И.А. Узбекистон буюк келажак сари, Тошкент, Узбекистон, 2000 й.

  3. Узбекистон Республикаси Конституцияси.

  4. Узбекистон Республикасининг конуни «Узбекистон Республикасининг ташки иктисодий фаолияти тугрисида». Тошкент, 2000 йил

  5. Фукоролик кодекси. Тошкент, 1996 й.

  6. Узбекистон Республикасининг конуни «Божхона хизмати тугрисида» Тошкент, 1997 й. 29 август.

  7. Узбекистон Республикаси божхона кодекси Тошкент, 1998 й.

  8. Узбекистон Республикасининг конуни «Бож тарифи тугрисида» Тошкент, 1997 й.



Кушимча адабиётлар:

  1. Драганов В.Г. «Основў таможенного дела». Москва, 1998 й.

  2. Халкаро юк ташишда «Карнет ТИР» варакасини куллаш, Халкаро божхона конвенцияси 1975 й. Вена.

  3. Комилов У. «Основў таможенного дела», Тошкент, 1998 й.

  4. www.customs.ru. Россия Божхона Академияси вебсайти

5. www.customs.uz. Давлат Божхона кўмитаси вебсайти
4.3. Божхона чегараси оркали олиб ўтилаётган товарлар ва транспорт воситаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 39-моддасига асосан божхона чегараси оркали олиб ўтилаётган товарлар ва транспорт воситалари божхона назорати божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан куйидаги йўллар билан ўтказилади:1


- божхона максадлари учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни текшириш;
- жисмоний шахсларни оғзаки сўраб-суриштириш;
- божхона кўригидан ўтказиш;
- товарлар, транспорт воситалари, бинолар ва бошка жойларни божхона томонидан киёслаш;
- товарлар ва транспорт воситаларини ҳисобга олиш;
- ҳисобга олиш ва ҳисобот тизимини текшириш;
- божхона назоратидан ўтказилиши лозим бўлган товарлар ва транспорт воситалари туриши мумкин бўлган ёҳуд назорат килиш божхона органлари зиммасига юклатилган фаолият амалга оширилаётган ҳудудлар, бинолар ва бошка жойларни текшириш;
- конун ҳужжатларида назарда тутилган бошка шаклларда.
Ўзбекистон Республикасининг Божхона Кодекси 41-моддасига мувофик, товарлар ва транспорт воситалари божхона режимига мувофик божхона назорати бошланган пайтдан бошлаб у тугагунга кадар божхона назорати остида бўлади.
Божхона назорати Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб киришда товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасини кесиб ўтган пайтдан эътиборан; божхона ҳудудидан товарлар ва транспорт воситаларини олиб чикишда – божхона декларацияси кабул килиб олинган пайтдан эътиборан бошланади, товарлар ва транспорт воситаларини эркин муомалага чикарган пайтда эса якунланади.
Бирок, товарлар ва транспорт воситалари чикарилишидан катъий назар, уларга нисбатан божхона назорати, агар Ўзбекистон Республикасининг конун ҳужжатлари ёки ижро этилиши Ўзбекистон Республикасининг божхона органлари зиммасига юкланган халкаро шартнома бузилганлиги мавжуд деб ҳисоблаш учун етарлича асос бўлса, исталган вактда ўтказилиши мумкин. Мазкур коида БКнинг 51-моддасида баён килинган.1
Кўрсатиб ўтилган ҳолатда божхона органлари товарлар ва транспорт воситалари мавжудлигини текширишлари, уларни такрорий божхона кўригидан ўтказишлари, божхона декларациясида кўрсатилган маълумотларни кайтадан текширишлари, ҳужжатларни ва ташки иктисодий ҳамда мазкур товарлар билан бундан кейинги тижорат операцияларига тегишли бўлган бошка ахборотларни текширишлари зарур. Текшириш декларант, азкур операцияларига бевосита ва билвосита алокадор бўлган исталган бошка шахс жойлашган жойда ўтказилиши мумкин.
Шуни таъкидлаш мумкинки, БК нинг 40-моддаси учинчи хатбошисига мувофик, Ўзбекистон Республикасининг божхона органлари божхона назоратини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг божхона органлари рухсатисиз чикиб кетган транспот воситаларини ажбурий равишда тўхтатиш, денгиз, дарё ва хаво кемаларини мажбурий равишда оркага кайтаришга хаклидир, чет эл кемалари ва давлатларнинг худудида турган кемалар бундан мустасно.
Декларант ва товарлар хамда транспорт воситаларига нисбатан ваколатларга эга бўлган бошка шахслар ёки уларнинг вакиллари товарлар ва транспорт воситаларини кўздан кечириш пайтида хозир бўлишга хаклидир. Шу билан бирга, божхона органлари кўрсатиб ўтилган шахсларни кўздан кечириш пайтида хозир бўлишлари талаб килишлари мумкин. Ташувчининг вакили, махсус ваколат берилган шахси бўлмаган такдирда, транспорт воситасини бошкарувчи жисмоний шахс божхона максадлари учун ваколатли шахс деб хисобланади, (БКнинг 44-оддаси, 2-хатбоши).
Божхона органи юкорида санаб ўтилган шахсла йўклигида , куйидаги холларда товарлар ва транспорт воситаларини кўздан кечиришга хаклидир:
-кўрсатилган шахслар товарлар ва транспорт воситалари такдим этилганидан сўнг ўн кун ўтганидан кейин келмаган бўлса;
-давлат хавсизлиги, жамоат тартибига, инсон хаёт ива соклигига , хайвонот ва ўсимликлар, атроф табиий мухитга, Ўзбекистон Республикасининг бадиийб тарихий ва археологик бойликлари сакланишига хавф мавжуд бўлганда ва кечиктириб бўлмайдиган бошка холларда;
-товарлар халкаро почта жўнатмалари оркали юборилган бўлса;
-товарлар ва транспорт воситалари улар жолйлаштирилган божхона режимини бузган холда божхона худудида колдирилган бўлса.
Божхона назорати ўтказилаётганида инсон, хайвонот ва ўсимликлар хаёти ва соғлиги учун хавфсиз бўлган хамда товарлар ва транспорт воситаларига зиён етказмайдиган техникавий ва бошка воситалар кўлланилиши мумкин. Божхона назоратини ўтказиш коидаларига Ўзбекистон Республикаси конун хужжатларида белгиланади.
Шахсларга, уларнинг товарлари ва транспорт воситаларига қайриконуний зарар етказмаслик божхона назоратини ўтказишнинг умумий коидаси хисобланади.
Шу билан бирга Божхона Кодекси божхона назоратининг уайян шаклларидан озод килинган аник субъектларни белгилайди. БКнинг 50-моддасига мувофик Ўзбекистон Ресрубликаси Олий Мажлиси депутатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси аъзоларининг шахсий багажи, агар азкур шахслар хизмат вазифасини бажариш билан боғлик холда Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтаётган бўлсалар, божхона текширувидан озод килинади. Шунингдек чет эл харбий кемалари, жанговар ва ҳарбий-транспорт ҳаво кемалари, шунингдек ўзи юриб келаётган ҳарбий техникаси божхона текширувидан озод килинади.
Божхона Кодексининг 42-моддасида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегаралари бўйлаб, божхона расмийлаштируви жойларида, божхона органлари жойлашган жойларда, шунингдек конун ҳужжатлари билан белгиланган бошка жойларда божхона назорати зоналари ташкил этилади.
Бундай зоналарда ва уларнинг чегаралари доираларида ишлаб чикариш, тижорат фаолиятини амалга оширишга, шунингдек уларнинг чегаралари оркали транспорт воситалари, товарлар ва шахсларни, шу жумладан бошка давлат органларининг мансабдор шахсларини олиб ўтишга Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг рухсати билан ва назорати остида йўл кўйилади, Ўзбекистон Республикасининг конун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.1
Божхона расмиятчиликлари ва тартиблари товар мамлакат божхона чегарасини кесиб ўтган пайтдан бошланади. Товарлар ва транспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан олдинги тартиблар давлатларнинг конун ҳужжатлари ва бир канча халкаро ҳужжатлар билан тартибга солинади. Кўпинча чегарани кесиб ўтган ва мамлакатнинг божхона ҳудудига келган транспорт воситалари ва юклар улар божхона расмийлаштирувидан ўтиладиган ва божхона декларацияси такдим этиладиган пунктгача муайян йўлни босиб ўтишларига тўғри келади. Жаҳондаги кўпчилик мамлакатларнинг коидаларида товарлар ва транспорт воситалари мамлакат чегарасини кесиб ўтар экан, транспорт воситаси кўздан кечирилгандан ва транспорт воситаси ва юклар бирхиллаштирилгандан кейин энг киска муддатда божхона расмийлаштирувидан ўтиш учун энг якин божхона муассасига бориши назарда тутилади. Ушбу ҳолатда амал килувчи асосий ҳукукий коида товарлар ва транспорт воситалари улар бу йўлни божхона расмийлаштирувидан ўтишлари ёки йўклигидан катъий назар, божхона назорати остида босиб ўтишларидан иборатдир.
Халкаро коидалар божхона декларацияси такдим этилгунга кадар амал килувчи божхона расмиятчиликлари энг кам бўлишини ва барча мамлакатларнинг товарлари ва транспорт воситаларига нисбатан бир хилда кўлланилишини, ташки савдо учун тўсик яратмаслигини талаб килади. Кириш божхонаси товарлар ва транспорт воситалари божхона расмийлаштирувидан ўтиши керак бўлган жойдан бошка жойда жойлашган ҳолларда божхона маъмурлари факат чегарани кесиб ўтишда транспорт воситалари ва юкларни бирхиллаштириш учун зарур бўлган ҳужжатларни – транспорт ва товарга илова килинган ҳужжатларни талаб килишга ҳаклидирлар.
Божхона конунига биноан божхона назорати Узбекистон божхона чегарасига кириб келиши билан бошланади. Шундай килиб миллий еки хорижий кема мамлакатнинг сув худудига кириб келиши билан божхона назоратига олинади. Шунинг билан бирга кемадаги экипаж, пассажир ва юклар хам божхона назоратида булиб божхона органи томонидан расмийлаштирув ишлари тугагандан сунг божхона назорати олинади. Товар ва транспорт воситаларини Божхона чегарасидан чикиб кетишда Божхона хизматчиси расмийлаштирув ишларини тугатиб чикиб кетаетган шахсга топширган вактдан бошланади. Божхона постлари уз хизмат вазифаларини порт капитанлари ва бошликлари, чегара кушинлари, ИИВ органлари, фитосанитария. ветеренар, экология, хизмати ва маданий едгорликларни назорат килуви бошкармалар билн хамжихатликда бажариши мумкин. Божхона назорати ва расмийлаштируви жараени юкорида курсатилган хизматлар билан биргаликда ТЕХНОЛОГИК СХЕМА асосида утади. Технологик схемалар:
• савдо, пассажир, балик тутувчи, баликни кайта ишловчи миллий ва хорижий кемаларни кириши ва кетишини назорат килиш ;
• экспорт ва импорт юкларини назорат килишни ва омборда саклаш;
• жисмоний шахсларни ва уларни юкларини назорат килиш масалалари юзасидан ишлаб чиккан булиши керак.
Портларда божхона назоратини ва расмийлаштиру ишларини ташкил килиш билан божхона пости шугулланади. Божхона назоратини чет элга чикувчи хамма кемалар устидан олиб борилади, харбий кемалар бундан мустасно. Кемаларни расмийлаштируви кушма коммисия ( юкорида курсатилган хизмат ва нозортчилар) томонидан утказилади. Халкаро маршрут билан катнайдиган пассажир кемалар белгиланган вактда назоратдан кечирилади, колган кемаларни порт бошлиги келиш, кетиш ва туриш вактлари тугрисида божхона ва бошка органларни бир ойлик план ичида аввалдан хабар бериши лозим. Маслан кемаларни портга кириши ва портдан чикиши куйдагича амалга ошади миллий ва хорижий кемалар капитани портга киришдан 48 соат олдин биринчи ва иккинчисини 24 соат олдин хабар беради.
Божхона органи томонидан портларда хизматни ташкил килшда кириш ва чикишни назорат килиш режими урнатилиши керак булади. Хар бир юк порт территориясига товар трнаспорт накладнойи еки юклаш ордери асосида киритилади. Кабул килинмаган юклар маъсул ходим асосланган сабабга кура порт территория сидан чикиб кетиши керак. Порт территориясига кираетган ут учирувчи автотранспортлар, санитарлар транспорта бемалол кириб келиши мумкин лекин киришда хамма катори божхона куригидан ва назоритдан утказилади. Порт территориясига темир йул вагонлари киришда ва чикишда божхона назоратидан утади.
Божхона назоратини амалга ошираетган Божхона органлари чет элга катнай диган кемаларни куйдаги йул билан назорат килишади:
• кема хужжатларини ткшириш;
• кемадага юкланган товрга тегишли хужжатларни текшириш;
• кеманинг турар ва техник хоналарини товарларни багажларни йуловчилврнинг кулидаги юкларни куригдан утказиш;
• экипажга тегишли шахсий буюмларни текшириш;
• мамлакат худудига ва худудидан ман этилган бумларни киришини ва чикишини олдини олиш сифатида кеманининг пинхона жойларини куригдан утказиш.
Божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун капитан томонидан куйдаги хужжатлар такдим этилади;
• Бош баеннома (Генеральная декларация) - асосий хужжат булиб, унда кеманинг номи, кайси мамлакатга тегишли, руйхатдан утганлиги, огирлиги, капитан исми, фамилияси, портдаги агентнинг фамилияси ва адреси, товарларнинг кискача тарифи, йуловчилар сони, кикача рейс хакида маълумот, портдан кетиш ва портга бориш вакти курсатилан;
• Юк баенномаси - асосий хужжат кеманинг номи ва кайси мамлакатга тегишли, капитан фамилияси, юкларни сони, товарларни номи, коносаметлар номери, товарларни юкланган порт номи, юкларни тушириш порти номи.
• Кема товар захираси баенномаси - бу хужжат кемадаги озик овкатлар захираси, йуловчи ва экипаж учун сотиладиган товарлар номи, екилги мой, сув, кема учун моддий техника ва алохида тамаки ва спирт ичимликлари экмпаж учун етарли микдорда булиши керак.
• Кема руйхати - экипаж руйхати хар бир экипаж аъзоси тугрисида маълумот тугилган йили, жойи, миллати жужжатларини раками, хужжатни капитан еки унининг уринбосари кул куйиши мумкин.
• Йуловилар руйхати - асосий хужжат, кемадаги йуловчилар руйхати, номи фамилияси, миллати, тугилган йили, жойи, кайси портдан кемага утирди кайси портда колиши.
• Куроллар руйхати - асосий хужжат куроллар сони, завод номери, курол эгаси номи. Кемаларни портларда тухташ вактида кемадан экипажни кемадан ташкарига чикармаслиги ни капитан таъминлаши лозим.
• Наркотик моддали дори дармонлар руйхати - Кема ичидаги шундай дори дармонлар руйхати кема капитани томонидан сакланади.
• Валюта маълумотномаси - Кема кассасида миллий ва хорижий валюта микдори.
• Конасамент- божхона хужжатларининг асосийларидан хисобланиб кемага кабул килинган юклар тугрисида маълумот тупланган булади. Конасамент юк ташувчи билан юкни олувчи уртасида хукукни белгиловчи хужжат хисобланади.
• Юк манифести - коносаменталар руйхати.
Юкорида курсатилган хужжатларни хаммаси кема капитани, еки уринбосари томонидан имзоланиб, кема мухири куйилган булса у юридик кучга эга деб хисобланади.
Кема экипажи еки йуловчиларни багажи кеманинг узида еки алохида ажратилган жойда божхона куригини утказиш мумкин. Кемани куригдан утказиш вактида божхона хизматчилари томонидан бож олиш, юкларни туширишни назоратга олиш ва бошка назорат ишларини олиб боришади. Юкоридаги хужжатларни куриб чикиб натижасинии Бош баенномада Божхона гурухи руйхати экипажни камчиликлари булса бу тугрисиа хам маълумот берилади. Назорат ва куриг натижаси тугрисида гурух бошлигига рапорт берилади. Гурух бошлиги капитанга куриг ва назоратни тамом булгани тугрисида элон килади ва гурух кемадан назоратни олади. Божхона органи (пости) хар бир кемага «Кема иши» папкаси тутилиб келган кема кетгунча божхона назоратидан олингунча хужжатлар назоратда сакланади.
Темир йул транспортида йуловчи ва юк ташишини божхона назоратини чегара ва ички божхона органлари куйдаги ерларда амалга оширади:
• чегара т-йул станциясида;
• чегарани узида жойлашган назорат постларида;
• Давлат чегарасидан чегара т-йул станциясига юришда;
Ички божхона постлари махсус ажратилган т-йул станцияларининг товар ховлиларида божхона назоратини амалга оширишади.
Жисмоний шахсларни божхона расмийлаштируви куйдаги жойларда амалга оширилади;
• йуловчи поездининг вагонларида;
• чегарада жойлашган т- йул вокзалларида.
Божхона назорати технология комплексида бир катор т-йул хизмати катнашади:
Мамлакатдан чикишда;
• божхона назорати йуналиши, почта, телеграф, телефон ва банк булимлари;
• т-йул транспортига хизмат курсатиш корхаонаси багажи ва юкларни божхона расмийлаштируви йуналиши;
• чегара назорат килиш йуналиши;
• жисмоний шахсда курол ярокни назорат килиш йуналиши - хавфсизлик йуналиши.
Божхона назоратининг йуловчилар багажи ва кул юкининг куригдан утказилаетган вактда жониворлар еки усимликлар булса ветеренар ва фитосанитария хизмати ходимларини таклиф килинади.
Мамлакатга киришда;
• чегара назорат килиш йуналиши;
• юкларни ва багажларни олиш йуналиши;
• жонивор ва усимликларни назорат килиш йуналиши.
Божхона назоратини амалга оширишда чегарада рамийлаштирув технологик схемасини ишлаб чикишда божхона органи, чегара кушини, фитосанитарлар, ветеренарлар ва бошкалар чегара т-йул станция бошлиги бошчилигида ва унга буйсинадиган юк булими бошликлари, пассажирлар булими, навбатчилар булими бошликлари иштирок этадилар. Хар бир т - йул станцияларда чегара т- йул станцияси бошлиги божхона органи ва чегара кушини бошлиги билан биргаликда божхона ва чегара назоратини амалга ошириши учун территория, йулларни, майдончаларни ва хоналарни ажратилади.
Юкорида курсатилган жойларда божхона ва чегара назоратини сифатли утишини таъминлаш учун бу ерларга кириши ман этилган шахсларни, котрабанда товарларини ва транспорт воситасининг чегарадан ноконуний утишини олдини олиш учун божхона ва чегара кушинларидан кушимча назорат режимини урнатиши мумкин. Халкаро рейсга катновчи поездлар куриг майдончасида колиб кетишига йул куймаслик керак. Кузатувчи ва кутиб олувчиларни божхона ва паспорт назорати залларига куймасликни ва пассажирларни поездан тушириш ва чикариш, почта, багаж, ва бошка бумларни юклаш ва тушириш факат божхона органи ва чегара кушинлари рухсати билан амалга оширилади. Божхона зонасига т-йул станцияси хизматчилари ва бошка органлар ходимлари божхона органи томонидан берилган рухсатномалар асосида кириб чикилиши мумкин.
Чегара т-йул назорат пости - бу куриг майдончаси булиб иккита еки турта темир йулга эга булган панжара ва керак булса сигнализациялар урнатилган булиб 50-60 вагон куригдан утказилиши мумкин булган назорта зонасидир. Чегара т-йул назорат пости чет элга чикиб кетаетган ва чет элдан келаетган пассажир поездларини ташкарисидан ва ичидан, юкланган юкхоналирини назоратдан утказишига шароит яратилган булиши керак.
Юк ташувчи поездларни назоратдан уиказишда вагонларни, контейнерларни, пломбасини т-йул вакили билан биргаликд очиб куригдан утказиб, очилганлиги тугрисида акт тузилиб коммисияда иштирок этилган вакиллар томонидан имзоланади. Чегара т-йул назорат постида расмийлаштирилаган, пассажир ва юк ташувчи т-йул транспортларини махсус китобларда руйхат килиб борилади.
Вокзалларда ва бошка станцияларда хизматни ташкил килиш асосан божхона ва бошка хизматлар учун керакли хоналар, божхона ва паспорт назоратларини утказиш учун заллар ажратилиб уларни керакли асбоб ускуналар урнатилган булиши керак, бундан ташкари шахсий куриг утказиш хонаси хам булиши шарт. Хориждан келаетган ва хорижга кетаетган жисмоний шахслар божхона ва паспорт назоратини багаж ва кул юкини залларда колганлар поездларни ичида утказилади. Поездларда кетаетган пассажирларни ва уларни багажи ва кул юкларини поеэдан ттушириб, яъани куриг залларда ва махсус техникалардан фойдаланишни божхона маъсул ходими узи хал килиши лозим. Поездаги куриг назорат ишлари, поезднинг т-йул станциясида туриши вакти чегараланганлиги учун купрок тажриба талаб килади. Чегара т-йул станцияларда божхона органлари томонидан икки турли куриг назорат ишлари олиб борилади. -
- кундалик хизмат - бу божхона органлари томонидан бажариладиган кунлик назоратлари ва контрабанда, божхона конунини бузишга карши кураш ва шу ерда хизмат курсатаетган божхона ходимларини химоя килиш асосий тушунча хисобланади.
- махсус операция - бу ИИВ, солик, органлари, чегара кушинлари, билан биргаликда утказиладиган операция.
Хорижга кетаетган ва хориждан келаетган Товар поездлари ва уларда ташиладиган юклар божхона назорати остида булади. Локомотив транспорт воситаси сифатида чегара божхона постида расмийлаштирилади, юклари эса чегара еки ички божхона постларида расмийлаштируви мумкин. Назорат постларида (божхона чегара пости ва чегара т-йул станцияси) юкларни куригдан утказиш, поездлар бригадасини расмийлаштиради ва керак булса чегара т-йул станцияларигача кузатиб куйиши мумкин. Куригалар чикиш паркларида, назорат постларида, ички божхоналарда, т- йул станциялари махсус ажратилган т- йулакларда утказиш мумкин, т-йул хужжатларини эса тех контораларда текшириш мумкин.
Чегарада жойлашган божхона постлари товарларни божхона худудига кириб келаетганда юкларни етказиш варакаси асосидаюк олувчи кайси божхона зонасида жойлашган булса у постга божхона расмийлаштирув ишларини бажариш учун жунатилади ва иложи борича божкона киеслаш шакллари кулланилади. Вагонларни маълум сони туплангандан сунг жунатилишидан олидин техник куригига такдим этилади.
Юкларни божхона худудидан олиб чикишда чегара постларига ички божхона органлари томонидан тулик расмийлаштирилган холда етиб келади, расмийлаштирмаган юкларини чегара постлари томонидан бажарилади.
Божхона органи талабига биноан темир йул товарларни ва транспорт воситаларини божхона куригига такдим этишлари керак булса вагонларни ажратиш, контейнерларни платформадан олиш, у ни очиш тушириш ва ортиш ва бошка ишларни бажариши лозим. Куриг вактида махсус вагонларни кузатувчиларини хизмат хоналарини мамлакатдан олиб чикиши ва олиб кириши ман этилган ва баенномада курсатилмаган буюмларни борлигини аниклаш учун утказилади. Бундан ташкари курикчиларни курол олиб юришига рухсатномалари текширилади. Хар бир вагон куригида икки инспектор катнашиши керак.

Download 1,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish