Боғча тарбияланувчиларини мактабга тайёрлаш


 БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМГА ҚЎЙИЛАДИГАН ДТС ВА ЎҚУВ



Download 0,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/22
Sana21.02.2022
Hajmi0,77 Mb.
#42484
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22
Bog'liq
maktabgacha va boshlangich talimni muvofiqlashtirishning pedagogik va psixologik asoslari

1.2. БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМГА ҚЎЙИЛАДИГАН ДТС ВА ЎҚУВ 
ДАСТУРИ ТАЛАБЛАРИ. 
Савод ўргатиш машғулотларини бошламасдан аввал ўқитувчи 
болаларни савод ўргатишга тайёр ёки тайёр эмаслигини билиб олиши жуда 
муҳимдир. Чунки бўлажак ўқувчилар мактабга, боғча ва оилалардан 
келадилар. Боғчадан 1-синфга қабул қилинган болаларнинг айримлари 
маълум даражада савод ўргатишга тайёр бўладилар. Лекин боғчадан 
келган болаларнинг ҳаммаси ҳам савод ўргатишга тайёр бўлавермайдилар. 
Бироқ улар маълум даражада тартиб интизомли, жамоага, гуруҳга бирлаша 
оладиган, ўқув қуроллари билан ишлай оладиган бўладилар. Оиладан 
келган болаларнинг кўпчилиги савод ўргатишга тайёр бўлмайди, 
айримлари у ёки бу савияда савод ўргатишга тайёр бўлишлари мумкин. 
Демак, ҳар қайси бўлғуси 1-синф ўқитувчиси ўқув йилининг охирида, яъни 
апрел, май, июнь ойларида болаларни мактабга чақириб, ўзининг бўлғуси 
1-синф ўқувчиларини савод ўргатишга тайёр ёки тайёр эмаслигини аниқ ва 
пухта билиши талаб этилади. Бу эса замон, давр ва ҳозирги таълим тарбия 
жараёнини ҳам талабидир. Чунки бу тадбирни келгуси 1-синф ўқувчилари 
билан олиб бориладиган таълимий ва тарбиявий ишларни бу тадбирни 
ўтказмаган синфдаги таълим-тарбия ишларига нисбатан самаралироқ 
ўтказиш, яхши натижаларга эришишни ва қатъий ютуқларни қўлга 
киритишга бир қанча имкониятлар яратиши шубҳасиздир. 
Мактаб таълим-тарбиясида савод ўргатиш дарслари муҳим аҳамият 
касб этади. Савод ўргатиш, ўрганиш бола учун, ўқувчи учун барча 
билимлар эшигини очади. Чунки савод ўргатиш, ўрганиш орқали бола 
ўқиш ва ёзишни билиб олади. Савод ўргатиш бола ҳаётидаги энг 
масъулиятли давр бўлиши ҳам мумкин. Бинобарин, бу давр бола ҳаётида 
алоҳида ўрин тутар экан, савод ўргатиш нима, савод ўргатиш қандай 
жараён, у нималарни ўз ичига олади? Савод ўргатиш боладан, ўқувчидан 
нимани талаб этади, ўқитувчи эса қандай вазифаларни бажариши керак?


19 
Савод ўргатиш умумий ўрта таълим мактабларида, бошланғич 
мактабларда, бошланғич синфларда ва асосан 1-синфларда ўқув йилининг 
1-ярми, яъни дастлабки икки чораги (I ва II чораклар)да амалга 
ошириладиган, таълим-тарбия берилишининг муҳим босқичидирки, бусиз 
болаларга ўқиш ва ёзишни ўргатиб бўлмайди. Савод ўргатиш ўқиш ва 
ёзишга ўргатиш демакдир
1
. Ўқиш бўлганда ҳам қандай ўқишки, уни фанда 
(методика фанида) энг оддий ёки элементар ўқиш дейилади. Ёзув, ёзишга 
ўргатиш дегани нимани англатади? Ёзувга, ёзишга ўргатиш дегани савод 
ўргатиш жараёнининг энг оддий ёки элементар ёзувга, ёзишга ўргатиш 
деган тушунчани билдиради. Аввал элементар, энг оддий ўқиш ҳақида 
сўзлайлик. Энг оддий, элементар ўқиш деганини илмий таърифи мана 
шундай билимни, тушунчани англатади: Босма ёзилган, ёзма ёзилган матн 
(текст)ни ўқий олиш, ўқиганларига ўзи тушунмаса ҳам эшитган одамларга 
тушуна оладиган даражадаги овозда, шунингдек тез, яъни синф (1-синф) 
тезлигида ўқиш демакдир. Бу даврда савод ўргатиш жараёнида 
ўқувчиларни ўқишга бўлган кўникма ва малакалари етарли бўлмайди. 
Ҳамма товуш ва ҳарфни бирданига ўрганиб бўлмайди-ку! Бунинг устига 
ўқувчида машқ, тажриба, малака кам бўлади. Бу ўқиш яхши ўқиш 
малакалари (тўғри, тез, онгли ва эмоционал ўқиш) сифатлари талабларига 
тўлиқ жавоб бермаслиги мумкин. Болада, ўқувчида тажриба, кўникма ва 
малака етарли бўлмагани учун адабий талаффуз талаблари даражасида 
ўқий олмайди. Бунинг устига бор кучини ўқишга қаратади, натижада 
ўқиганларига ўзи ҳам тушунмаслиги мумкин, шунинг учун ўқиганини 
мазмунини тушуна олмайди, қайта сўзлаб бера олмайди.
Ўқувчи биринчи навбатда тўғри ўқиши лозим. Тўғри ўқиш билан 
бирга маълум тезликда (1-синф тезлигида) ўқиш талаб қилинади. Тўғри ва 
тез ўқиш малакаси эгаллангач, онгли ўқиш амалга ошади. Тез ва онгли 
ўқишга диққатини жамлаган, тўплаган ўқувчининг матнни ўқиш 
жараёнида ифодали ўқиш ҳам талаб қилинади. Бундай кўникма ва
1 Қ . Қосимова, С Матчонов, Х. Ғуломова Ш. Сариев . Она тили методика 2009 йил 61-бет


20 
малакалар қаторига таъсирли (эмоционал) ўқиш талаби ҳам 
қўйилади. Бу яхши ўқиш малакаси сифатлари ҳаммаси бирданига, 
бараварига секин-асталик билан эгаллаб борилади. Такрорий машқлар, 
таниш матнни ўқиш, нотаниш матнни ўқишлар, қайта-қайта ўқишлар, 
қисқаси, ичдан ўқиш, овоз чиқариб ўқиш (кўпроқ бўлади)лар ўқувчининг 
яхши ўқиш малакаси сифатлари (тўғри, тез, онгли, ифодали ва эмоционал 
ўқиш)ни таркиб топтиради, шакллантиради ва ривожлантиради. Синфдан-
синфга бу малакалар ривожланиб, такомиллашиб боради. 4-синф ўқувчиси 
яхши ўқиш малакаси сифатларини тўлиқ эгаллаган бўлишлари зарур. 1-
синф ўқувчиси савод ўргатиш жараёни тугагунча тўғри ва тез ўқишни 
эгаллаган бўлиши керак. Онгли, ифодали, эмоционал (таъсирли) ўқиш 
сифатлари кейинроқ 1-синфнинг 2-ярмида бараварига секин-асталик билан 
эгаллаб борилади. Охир оқибат яхши ўқиш малакаси сифатлари (тўғри, 
тез, онгли, ифодали ва эмоционал) ўқиш бараварига (битта сўз ўқиса ҳам, 
битта гап ўқиса ҳам, бутун бир матнни ўқиш жараёнида ҳаммаси баравар 
эгалланиши керак) шаклланади ва ривожланади.
1-синфда савод ўргатиш даврида ўқувчининг дарс қолдирмаслиги 
зарурдир. Бу даврда ҳар куни битта товуш ва битта ҳарф ўрганилиши 
сабаблими, сабабсизми бир ҳафта дарс қолдирган ўқувчи камида тўртта 
товуш ва ҳарфни ўрганишдан орқада қолади. Савод ўрганиш даврида ўқув 
режа бўйича 8 соат савод ўргатиш дарслари ўтказилади. Бу дегани 4 соат 
ўқиш, 4 соат ўқув дарси демакдир. Таъкидлаганимиздек, савод ўргатиш 
даврида ҳафтасига 4 соат ўқиш, 4 соат ёзув дарслари бўлади.
Демак, савод ўргатиш даврида ҳаммаси бўлиб 136 соат дарс савод 
ўргатишга ажратилади, 68 ўқиш, 68 соат ёзув дарслари бўлади. Ишчи ўқув 
дастурда (ишчи режада) савод ўргатишга, яъни ўқиш дарсларига 
ажратилган 68 соатнинг 4 соати алифбогача бўлган даврга, 4 соат 
алифбодан сўнгги даврга ва 60 соат алифбо даврига ажратилади. 68 
соатлик ёзув дарслари ҳам ҳудди шундай тақсимланади.


21 
Савод ўргатиш даври ўқиш дарсларининг ўзига хос хусусиятларига 
юқорида тўхталиб ўтдик, яъни энг оддий, элементар ўқиш нима 
эканлигини ҳам билиб олдик. Энг оддий, элементар ёзиш дегани шундай 
тушунчаки унинг илмий таърифи шундай: эшитганини ёза олиш, 
кўрганини (ёзма ёки босма матн бўлиши мумкин) ёза олиш, сатрга сиғмай 
қолган бўғинни кейинги сатрга олиб ўтиш, тиниш белгидан кейин зарур 
ҳарфни (кичик ёки бош) қўллай билиш демакдир. Дастлабки 3-4 ҳарфни 
ўтгандан кейиноқ эшитганини, кўрганини ёза олади: Масалан, она ана 
нон... каби. Бу пайтда ҳар қандай эшитган сўзини, кўрган ҳар қандай сўзни 
ёза олмайди. Ёзиш учун ҳарфлар таниш бўлиши лозим. Демак ҳар қайси 1-
синф ўқувчиси II-чоракнинг охирларида, яъни ўқув йилининг деакбрь 
ойларини охирида ҳар қандай эшитган, кўрган сўзини ёза олиши керак. Биз 
айтганимиздек, 1-синф ўқувчиси савод ўргатиш жараёнида ўқиш ва ёзишга 
қийналади. Бунинг асосий сабабларидан бири матнларни босма ва 
ёзмалигидир. 
Алифбомиздаги босма ва ёзма ҳарфлар орасидаги сезиларли 
фарқларнинг бўлиши ўқиш ва ёзишни секинлаштиради. Айрим ҳарфларни 
босма ва ёзмаси бош ва кичиги жуда катта фарқланишга эгадир. Шунинг 
учун савод ўргатишда босма ва ёзма матнлар устида кўп иш олиб 
борилади. Сатрга сиғмаган бўғинни кейинги бўғинга кўчиришни, нуқта, 
сўроқ, ундов белгиларидан кейин бош ҳарф билан ёзишни, вергулдан 
кейин кичик ҳарф билан ёзишни қайта-қайта уқтирилади. Савод ўргатиш 
жараёнини самарали ташкил этиш ва сифатли ўтказиш учун 1-синфга 
қабул қилинган болаларни савод ўргатишга тайёр ёки тайёр эмаслигини 
билиш саводга ўргатиш жараёнини бошламасдан аввал пухта ва аниқ 
билиб олиш самарали натижалар бериши шубхасиздир. Бу тадбир 
болаларни мактабга қабул қилинган дастлабки кунларда, апрел, май ва 
июнь ойларида ўтказилиши мақсадга мувофиқдир. Август ойида ўтказиш 
яхши самарали натижалар бера олмаслиги исботланган. Ҳар ўқув йилида 


22 
болалар мактабга бир хил тайёргарликда, бир хил савияда келавермайди, 
қабул қилинавермайди.
Демак, савод ўргатишда ҳам турлича методларни қўллаш тақозо 
этилади. Ҳозирги пайтда кенг оммалашган савод ўргатишнинг методи – 
усули товуш – таркиб таҳлил методи (аналитки-синтетик товуш 
методидир). Бу методнинг тарихи, қуйлайлиги, ютуқлари, самарадорлиги 
ва унинг салмоқли натижалари ҳақида барча адабиётларда фикр 
мулоҳазалар бор. Бу методнинг савод ўргатишдаги аҳамияти шундаки, у 
икки асрдан буён савод-ўргатиш дарсларини безаб турибди. Ҳоҳирги 
кунда унинг янги-янги қирралари, хусусиятлари ҳам очилиб бормоқда.
Бу методни қўллаш учун синф ўқувчиларининг барчаси бирдек, 
савод ўргатишга тайёрлиги, савияси, билими, қарашлари бирдай бир-
бирига яқин бўлиши лозим. Бироқ ҳар ўқув йилида ҳам бундай 
муваффақиятга эришиб бўлмайди, яъни ҳар қайси ўқув йилида ҳам 
ўқувчилар бирдай тайёргарлик билан келавермайди, ҳар йилги 1-синфга 
қабул ҳар йили турлича савияда бўлиши ҳам мумкин. айрим ўқув йилида 
1-синфга қабул қилинган болаларни савод ўргатишга тайёр, тайёр 
эмаслигини билиш тадбирини ўтказишда кўплаб муаммоларга дуч 
келамизки, болалар баъзи йилларда савод ўргатишга тайёр эмаслигидан 
ташқари турлича савияда келади
1
. Бу эса савод ўргатиш учун 
ноқулайликларни келтириб чиқаради. Демак, анъанавий метод – товуш – 
таркиб таҳлил методини мутлақо қўллаб бўлмайди. Ҳатто болаларни 
тайёргарлик даражаси уч тўрт хилни ташкил этади. Бу эса ўқувчига 
болалар билан ишлашда муаммоларни келтириб чиқаради.
Бундай ҳолатда, вазиятда ўқитувчи нима қилиши зарур? Вазиятдан 
муваффақиятли чиқиб кетиш имконияти борми? Бўлса қандай жараён? 
Синфнинг тайёргарлик даражаси хилма хил бўлганда дифференциал 
методни қўллаш лозим. Дифференциал (табақаланиш) методни 
қўллашнинг моҳияти шундан иборатки, тайёргарлиги ёмон, бунинг устида 
1 Қ . Қосимова, С Матчонов, Х. Ғуломова Ш. Сариев . Она тили методика 2009 йил 63-бет


23 
хилма-хил савияда, баланд-паст билимга эга бўлганда қўлланилади. 
Синфда нечта ўқувчи бўлса ҳам 2-сентябрдан бошлаб ўқувчиларни учта 
гуруҳга ажратилади. Маълумки, синфда парталар уч қаторда жиҳозланади. 
Ўрта қаторга тайёргарлиги энг паст, ўнг томонга тайёргарлиги ўртача ва 
чап томонга тайёргарлиги яхши бўлган ўқувчилар ўтказдирилади. 
Ўқитувчи ҳар бир дарсда асосан ўрта қаторда ўтирган ўқувчилар 
билан кўпроқ ишлайди, диққатни кўпроқ шуларга қаратади. Ўнг томонга 
ўтирган ўқувчилар билан ҳам фаолроқ ишлайди. Чап томонда ўтирган 
яхши тайёргарликдаги ўқувичларга мустақил топшириқлар бериш билан 
уларни назорат қилиб туради. 
Дифференциал методни қўллашдан кўзда тутилган асосий мақсад 
ўқувчиларни тайёргарлигини, савиясини қисқа муддатда бир-бирига 
яқинлаштириб, тенглаштириб олишдир. Бунинг учун яхшиларни 
секинлатиб турилади, паст савиядагилар билан кўпроқ ишлаб, яхшиларга 
яқинлаштириш, ўртачалар билан ҳам кўпроқ ишлаб уларни ҳам яхшиларни 
тайёргарлик даражаси, савияси ва билимига тенглаштириб олишдир. Бизга 
маълумки, тайёргарлиги, савияси, билим ва тушунчалари бирдай, бир-
бирига яқин бўлган ўқувчилар билан ишлаш осонгина эмас, балки уларни 
ҳаммаси берилган топшириқларни бирдай бажаришини таъминлашдан ҳам 
иборатдир. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, ёши, савияси, билими, 
тушунчаси ва тайёргарлиги бирдай ёки бир-бирига яқин бўлган одамлар 
билан ишлаш қулай, осон, самарали ва натижаларга бой бўлади. Таълим-
тарбия беришда бу ҳам асқотади. Демак, савод ўргатишда самарадорликка 
эришишнинг яна бир муҳим омили дифференциал методни қўллашдир.

Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish