26
II-БОБ МАКТАБГАЧА ВА БОШЛАНГИЧ ТАЬЛИМНИ
МУВОФИКЛАШТИРИШНИНГ ПЕДОГОГИК АСОСЛАРИ
2.1 МАКТАБГАЧА ТАЬЛИМ-ТАРБИЯНИНГ ШАКЛИ, МАЗМУНИ
ВА СОХАЛАРИНИНГ ПЕДОГОГИК АСОСЛАРИ
Бошланғич таълимда ёзувга ўргатиш осон кечмайди. Чунки, ёзувга
ўргатишга қўплаб талаблар қўйилади. Жумладан, физиологик, гигиеник,
психологик, педагогик ва методик талаблар у ёки бу даражада ҳар хил
(қийин ёки осон) ҳаракатлар, працеслар, қиёслар ва фикрлашлар орқали
амалга оширилади.
Биз ушбу мақоламизда юқоридаги талабларнинг ёзув кўникма ва
малакаларини шакллантириш, ривожлантириш, такомиллаштириш каби
барча жараёнларни рўёбга чиқаришда, амалга оширишда тутган ўрни
юзасидан фикр-мулоҳазалар юритмоқчимиз.
Ёзувга ўргатиш савод ўргатишнинг таркибий қисмидир. Шундай
экан ёзувга, ёзишга ўргатиш ўзи нима? У қандай жараён ёки қандай
ҳаракат? Ёҳуд ўқувчи ёзувга, ёзишга ўрганишда қандай актни бажаради?
Аслида ёзувга ўргатиш нима, ёзувни ўрганиш нима?
Ёзувга ўргатиш, ўрганиш боланинг боғча ҳаётида бошланади. Катта
ёшдаги боғча гуруҳларида ҳарфларнинг унсурлари, қисмлари ёзишга
ўргатилади. Бу билан бирга боғчанинг ушбу гуруҳларда шакллар чизиш,
расмлар солишга одатлантирилади. Бу машқларни барчаси 5-6 ёшли
болалардаги қўл ҳаракатини эркин бўлишига қаратилган бўлади. Чунки,
боғча ёшидаги болаларга ҳам ручка ушлаш, дафтар-қоғозни қандай қўйиш,
ўнг (қўл)га, чап (қўл)га, ўнг томонга, чап томонган, тепага-юқорига, пастга
каби тушунчалар билан бирга қўлни эркин ҳаракат қилишга ўргатиб
борилади. Ручка ёки қаламни бармоқлар орасида эркин тутиш, ушлаш,
қаттиқ қисиб эмас, балки ҳоли, секин ушлаш зарурлиги айтилади ва
шундай ҳаракат актини бир неча марта бажариш таклиф ва тавсия этилади.
(ручка, қалам ушлаш кўникма ва малакаси етарли бўлмаганлиги учун
болалар ёзув қуролларини қаттиқ қисиб ушлашлари, тутишлари
27
натижасида уларнинг қўллари ва бармоқлари тез чарчайди, оқибатда
улар ручка ёки қаламни ушлашдан безиллаб қолади. Бунинг олдини олиш
учун тарбиячи-ўқитувчи ёзув қуроллари билан ишлаш, муомала қилиш
сирларини вақти-вақти билан ўргатиб, тушунтириб боришлари талаб
этилади).
Ручка ёки қаламни эркин ушлаш кўникма ва малакаларини маълум
даражада эгаллагандан кейин, ўқув қуролини ушлаб, унинг ёзадиган
қисмини дафтар чизиғига тегар-тегмас ҳолатда юргизиб (чизмай, ёзмай)
чиқилади. Бу ҳаракат ҳам ҳар куни бир неча марта такрорланади. Ҳатто
дафтарнинг бир саҳифасида нечта қатор (чизиқ) бўлса, шунча марта
юқоридаги ҳаракат амалга оширилади. Бундай ҳаракат актларини
бажаришдан асосий мақсад дафтар чизиғи бўйлаб ўқув қуролини ушлаган
ҳолатда қўлни эркин ҳаракат қилдириш кўникмасини эгаллашдан
иборатдир. Қўлни эркин ҳаракат қилдириш кўникма ва малакаси
эгаллангандан сўнг боғча ёшидаги болаларга нуқталар қўйиш (тенг
масофада кетма-кет) . . . . чизиқларга тегар-тегмас бўлиши лозим. Бу
иш тури бир қаторга 25-27 та нуқта қўйиш билан якунланади. Ва дам олиш
дақиқаси, яъни индивидуал, жамоавий ўйин, ихтиёрий ўйинлардан кейин
яна бир сатрга юқоридагидек нуқталар қўйиш вазифаси бажарилади:
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .
Бу топшириқни бажаришда дафтарнинг бир саҳифасидан бир нечта
машғулотда фойдаланилади. Ҳар бир машғулотда 2 ёки 3 қатор нуқта
қўйиш ишлари бажарилади.
Дафтарнинг бир саҳифасида 15 қатор (махсус ёзув дафтари), 30
қатор йўл-йўл (бир чизиқ), бошланғич синф (асосан 1-2-синфлар) учун
тавсия этилган оддий ёзув (12 вароқли) дафтарларида ҳам 15-16 қатор ёзиш
имкониятлари мавжуд.
Кейинги машғулотларда қўйилган нуқталарни бирлаштириш (чапдан
ўнгга) топшириғини бажариш ишлари ўтказилади.
— — — — — — — — — — — — — — —
28
. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .
Чапдан ўнгга ҳаракати юзасидан кўникма ва малакалар пухта
эгалланиб бўлингач, юқоридан пастга актини бажаришга киришилади:
Бу кўникма ва малакалар шакллантириб бўлингандан кейин турли
хил шакллар, нақшсимон фигуралар чизишга, бўяшга ўргатила бошланади.
Қўл ҳаракати эркинлаша бориши билан нуқталарни бирлаштиришга,
расмлар чизишга, ҳарф элементлари, унсурлари ва қисмларини ёзишга
ўргата бошланади.
Масалан:
Яна:
каби унсурларни ёзишга, чизишга ўргатилади.
Сўнг
каби шакллар кўп марта машқ
қилдирилади ва
га ўхшаш фигурларни
чизиш, бўяш ишлари такрор-такрор ўргатилади ва ниҳоят катта ёшдаги
боғча болаларининг қўллари эркин ҳаракат қилишга одатланади. 1-2 ҳафта
дам олгандан кейин (машғулотларда оғзаки ишлар бажарилади)
юқоридаги ёзув машғулотларини яна бошдан бошлаб бажартириш,
такрорлаш ҳам мақсадга мувофиқгина бўлиб қолмай, балки болаларнинг
ёзув кўникма ва малакаларининг мустаҳкамлашишига ҳамда
пухталашишига катта кўмак бера олиши, шубҳасиздир.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳар бир ҳаракат актини
бажаришга фақат 5-10 минут вақт ажратилиши лозим. Акс ҳолда болалар
толиқиб, чарчаб қолиши, зерикиши мумкин. Машғулот турини
алмаштириш, яъни 5-10 дақиқа ёзув машғулотидан кейин ихтиёрий ўйин
29
ўтказиш ёки машғулот турини алмаштириш, ёзув ўрнига оғзаки суҳбат
ўтказиш ёҳуд саёҳат уюштириш, эртак, топишмоқ, тез айтишлар айтиш
айни муддаодир. Аслида бир кунда бир марта ёзув машғулоти ўтказилиши
лозим. Машғулотни давом эттириш зарурати вужудга келса, 15-20 дақиқа,
ҳатто ярим соат мобайнида бошқа иш турлари (машғулотлар) ўтказиб
бўлингандан кейин яна 5-10 минут ёзув машғулотини ўтказиш
(такрорлаш) мумкин.
Боғчада ёзув машғулотларини ўтказиш учун манбаа етарли
бўлмаганлиги сабабли 1-синфлар учун тавсия этилган ёзув дафтарлари,
ёзишни ўрганиш учун мўлжалланган бошқа манбаалар, ҳатто рус
мактаблари учун тавсия этилган “азбука” ва “букварь” каби
қўлланмалардан фойдаланиш ҳам фойдадан ҳоли эмас деб ўйлаймиз.
Боғчалардаги ёзув машғулотларини ҳар томонлама сифатли ва
самарали ўтказиш омиллари мавжуд. Бунда бошланғич синфларнинг,
аниқроғи 1-синфнинг барча (ёзув дафтари, алифбе, меҳнат,
атрофимиздаги олам, математика дафтари) китоб ва қўлланмаларидан
унумли фойдаланиш мумкин. Мазкур манбааларни варақлар экансиз,
уларнинг барча саҳифаларидан, материалларидан оқилона фойдаланиш
фойдадан ҳоли эмаслиги сезилиб туради.
Масалан, 1-синф учун чиқарилган “Ёзув дафтари” (М.Ғуломов “Ёзув
дафтари”. Умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфи учун. Тошкент
“Маънавият”, 2012, 72 бет), “Алифбе” (Р.Сафарова ва бошқалар.
“Алифбе”. Тошкент “Маънавият”, 2012, 80 бет) дарсликларидан
фойдаланиб ёзув машғулотларини ўтказиш ҳам яхши натижалар бериши
аниқ. Бу манбаалардан фойдаланишда шунга эътибор бериш жоизки, ёзув
дафтарининг ҳар бир саҳифасида ёзув кўникмаларини таркиб топтиришда,
шакллантиришда фойдаланиш мумкин бўлган иш турлари мавжуд, яъни
ҳар бир ҳарфнинг неча қисмдан, унсурдан, элементдан иборатлиги ҳеч
қандай изоҳларсиз кўрсатиб берилган, ҳатто қўл ҳаракатларининг
йўналишлари ҳам алоҳида белгилар (стрелкалар) ёрдамида кўрсатиб
30
қўйилган. Бу маълумотларнинг ҳар биридан битта ёзув машғулоти учун
фойдаланиш мумкин. Бунда ҳарф элементлари алоҳида-алоҳида
ёздирилади, лекин ҳарфнинг ўзи — шакли (хоҳ ёзма, хоҳ босма)
ёздирилмайди. “Алифбе” китобидан эса ҳар доим эмас, вақти-вақти билан
фойдаланиш ҳам фақат фойда келтиради.
Ёзув дафтарининг айрим материалларидан боҳабар бўлган, боғчадан
мактаб остонасига қадам қўйган 1-синф ўқувчилари учун чиқарилган “Ёзув
дафтари” (юқорида келтирилган) 1-синф ўқувчиларига муҳим дастурул-
амал бўлиб хизмат қила олади.
Амалдаги ёзув дафтари бугунги кунга келиб анча
такомиллаштирилди. 1-синф ўқувчиларининг ёзув малакасини
эгаллашлари учун осон ва қулай бўлган ёзув қоидаларини ишлаб чиқиш,
тажрибадан ўтказиш борасида тинмай изланишлар олиб борган
(М.Ғуломов, Қ.Абдуллаева, Т.Ғаффорова ва Р.Сафарова) истеъдодли
олимларимизнинг бу соҳадаги меҳнатлари беқиёсдир. Аввал “Иш
дафтари”, кейинроқ “Ёзув дафтари” (1- ва 2- номерли), ҳозирда “Ёзув
дафтари”дан боғчаларда у ёки бу даражада фойдаланишни таклиф этамиз.
Бу ёзув манбаалари ва оддй дафтарлардан фойдаланиш боғчадаги ёзув
машғулотларини безабгина қолмасдан, балки ўқувчиларнинг ёзув
малакаларини шакллантириш ва ривожлантиришга ҳамда ёзув машқига
бўлган қизиқишларини янада оширишга хизмат қилади, ёзув дарсларини
сайқаллаштиради. Боғча ва 1-синфда ёзув малакаларини шакллантиришни
муҳим манбаи, асосий омили юқорида тўлиқ маълумот берилган. Ёзув
дафтари эканлигини унутмаслигимиз керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |