Сўз-гап орқали бизга ҳар доим «дастур» ёзишади, ҳудди компьютерга программа ёзгандек. Ҳатто, ўзимиз билан суҳбатда, сўзларни ўйлаб танлашимиз лозим. Мияга ким гапиришининг фарқи йўқ.
Онгимизда инкор мавжуд эмас: олдин ўша нарсани фараз қилиб, кейин инкор қўямиз. «Қўрқма» деган билан «қўрқ» дегани бир хил кучга эга. Шу сабабли «шамоллама», «йиқилиб тушма», «касалмасмисиз» деган жумлаларни аслида душманимизга гапиришимиз лозим – ушбу иборалар салбий таъсир кўрсатаверади. Бундай «таскинларни» ўзимиз ҳам ишлатмайлик, бировлардан ҳам эшитмайлик. Ўрнига нима ишлатиш мумкин: «соғ бўл», «огоҳ бўл», «кўринишингиз яхши», яъни позитив, инкорсиз сўзларга алмаштириш лозим.
Бошқа бир талай сўзларни ҳам унутмоқ керак: қилолмайман, эплолмайман, касалман, оғрияпти, ноқулай, чарчадим ва ҳоказо. Ва умуман, узингизга яхши муносабатда бўлинг. Кўп ҳолда хато қилиб қўйсак, ўзимизни койиймиз, бироқ бу нарса бизни нотўғри ҳаракатга янада чуқурлашиб кетишимизга баҳона бўлади.
Қолаверса, танқид ва мақтовларни ҳам эҳтиёт бўлиб ишлатишимиз керак. Танқид, уришиш, босим инсонни эзади, ривожланишдан тўхташига сабаб бўлади. Бироқ мақтовни ҳам яқинларимизга нисбатан ишлатмасликка ҳаракат қилиш лозим: мақтаган инсонга мақталган одам ўрганиб қолади, руҳий боғлиқлиқ ва тобелик пайдо бўлади. Фарзанд эса мустақил ҳаракат қила олиши лозим. Билмаган ҳолда боланинг кучини қирқайлик.
Қўшимча равишда, атрофдагилар инсонни турли ижтимоий ролларга дастурлашади, масалан «меҳрибон директор», «яхши эр», «меҳнаткаш ходим» ёки бошқа, ўзларига манфаатли рольда «ўйнатмоқчи» бўлишади… Аммо адолатли хўжайин бўлиш лозим, меҳрибон, саҳий ё кечиримли эмас; хизматчи ўзини ҳам ўйлаши лозим.
Шу зайлда ёш болаларни ҳам билмаган ҳолда гуруҳларга ажратиб қўямиз: яхши бола, хулиган, ўқимишли ва бошқа. Албатта, яхши бола, деганимиз (урушмайди, гап қайтармайди, вақтида дарсини қилади…) эртага хулиганлардан калтак еб юради, чунки унга ёмонларга қаршилик кўрсатмасликни уқтириб қўйдик, биринчи бўлиб зарба беришни хаёлига ҳам келтирмайди, ўч олишдан йироқ, қурол кўтариб юрмайди, жисмоний конфликтдан қўрқади, мард бўлишни хоҳлайди, алдашни билмайди ва ҳоказо. Хулиганлар ҳам бошида оддий бола бўлган, лекин кимнингдир гапи билан ўзларига ушбу ижтимоий рольни «тақиб» олган. Бунинг ўрнига, масалан, болаларга «хулиганлар сендан қўрқиши шарт», деб уқтириш мумкин.
Қарғишлар ҳам инсонга таъсир қилади. Шунинг учун осонликча уларни қўллайвериш ножоиз. Бир дўстимнинг одати бўларди, агар ким биландир талашмоқчи бўлса, қаттиқ-қаттиқ гапириб, бақир-чақир қилиб, сўкиб, хонадан чиқиб кетарди, рақибининг жавобини эшитмасдан.
Хуллас, мия – компьютер, агар ўзинг унга дастур ёзмасанг, бошқалар ёзади.
Do'stlaringiz bilan baham: |