Бобир Исмоилов



Download 116,95 Kb.
bet25/33
Sana15.06.2022
Hajmi116,95 Kb.
#673826
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   33
Bog'liq
2017-11-09 Катта оила (1)

Порахўрлик ва ёшлар

Порахўрлик ҳақида ёзмоқчи эдим, турлари, салбий ва ижобий тарафлари… Иқтисодимизда, сиёсатимизда ўрнини. Порахўрлик деганда, шуни эсимизда тутайликки, тизимли таҳлилда тизим маълум бир тизимли муаммога ечим бўлади. Яъни муаммо бирламчи, у сиз тизимнинг кераги йўқ. Демак, порахўрлик ҳам қандайдир бошқарув, иқтисодий ё ижтимоий муаммоларнинг ечими бўлиб келяпти.


Порахўрлик ҳақида муҳим фикрларни Александр Прохоровнинг «Русская модель управления» китобидан топишингиз мумкин.
Лекин бугун порахўрлик ва ёшлар ҳақида ёзмоқчиман. Ёшлигимда дўстимни қайсидир бир фандан олимпиадага олишмаган эди. (Ўзи у фанда энг кучлиги мен ва ўқитувчимиз эди, лекин мен бошқа предмет бўйича қатнашгандим.)
Ушбу фандан бир-неча болаларни мактаб маъмурияти таклиф қилган репетитор тайёрлаган эди. Айни шу домла, аслида ёшроқ йигит, дўстимни танловдан чиқариб ташлаган эди. Аниқ деталларни билмайман, лекин синфдошим ўша кезлари аламзада бўлиб қолди, ҳалиги репетитор «олимпиадага танлашда пул ҳам роль ўйнайди», деганми, қисқаси ушбу коррупция саҳнаси дўстимга қаттиқ таъсир қилди, ҳатти-ҳаракатларида ўша ёшлигидаги руҳий травма ҳозир ҳам сезилиб туради. Шундаям динозаврлар ўтлаб юрган ёшлигимиз даврида мактаб-лицейларда порахўрлик кўп учрамас эди.
Бундай травмаларга эҳтиёт бўлиш лозим. Масалан, севган қизи ё унинг отаси йигитга розилик бермайди ва ҳоказо. Инсон ҳаловатини йўқотади, ўзини ўққа-чўққа уради. Аслида эса, ёшларимизга «умер попугай, купим другого» зайлида ҳаракат қилишни ўргатиш керак.
Порахўрлик (судхўрлик, зино, наркомания ва афюн савдоси, фаҳишалик, ватанфурушлик, даюслик, ароқхўрлик, монополистик картель тузиш…) ҳаётимиз ажралмас қисмига айлангани учун, ёшлар билан тушунтириш ишларини олиб бориш керак, уларни турли ҳолатларга тайёрлаб бориш лозим. Бундай ҳолатлар кўп учрайди – масалан, қайсидир бир университетнинг академик лицейига бир қиз имтиҳон тошпирди. Гапига қараганда, лицей ўқитувчилари хонага кириб, керакли болаларни танлаб олиб, орқа парталарда уларнинг вариантларини ечиб берган. Яъни, қизнинг иллюзияси синган. Бу ҳам кутилмаганда травмага олиб келади.
Натижада болалар онгига нотўғри ва самарасиз ақлий дастурлар ўрнашиб қолади, шу жумладан:

  • ҳамма жойда таниш-билиш керак,

  • ишни фақат пулга битириш мумкин,

  • пора бермасанг бўлмайди,

  • меҳнат қилиш шарт эмас ва ҳоказо.

Ёшларга уқтиришимиз лозим нарса – альтернативалар талайгина, инсон ҳалол яшаши мумкин ва лозим.
Порахўрлар бизга уқтирмоқчи бўлган нарса бу қўрқув – «узатмасанг» ишинг битмайди, натижада ёшлардаги инициатива ва ғайрат сўниб боради. Лекин ёшларимиз ҳаётга ҳаракат қилиш учун, ўқиш учун, ўз устида ишлаб, янги марраларга эришиш учун келганлар, кимдир уларни ўз қоидаларига бўй синишини хоҳлайди, бироқ ушбу қоидаларни яхши билган билан, уларга бўй синиш шарт эмаслигини тушунтириш лозим. Инсон учун ҳар доим альтернатива бор, ҳалол яшаш мумкин, фақатгина «тепага» пул узатиб, «тепадан» «ахлат» тушишини кутиб ўтириш шарт эмас.
Инсоният ҳайвонат дунёсида тирик қолиб, яшаб қолишининг сабаблари сифатида унинг аутофаг жонивор бўлганини кўрсатишади. Бу дегани одам одамни еган. Қадимий қабилалар овқатини ўзи билан олиб юрган. Қария-болаларни керак бўлганда истеъмол қилиб, очарчиликдан қочиб қолган. Бунинг натижасида, қабила икки тур инсонларга бўлинган: йиртқичлар ва уларнинг емиши.
Вақт ўтиши билан учинчи тур инсон пайдо бўлган, булар емиш бўлмишларни кўндирувчилар эди. Улар турли йўллар билан емиш бўлишни, жабрланувчи бўлишни, кучлиларга хизмат қилиш яхшилигини асослаб берувчилар бўлган.
Кейинчалик эса тўртинчи хил инсонлар шаклланган – булар тизим қандай ишлаши билан таниш бўлган, ўйин қоидаларини тушунган, аммо уларни қабул қилмаган, на бировларни еган, на ўзи емиш ролини бажаришга рози бўлган.
Ҳозир бизни қўрқув ва иллюзия бошқаряпти – тенгдошларим машинаси бор, катта тўй қилди, кредит олди... яшашга шошилиб қолиш керак, пора, танани сотиш ё бошқа нопок йўл билан амалга, илмга, аёлга эришиш ё ҳажга бориб келиш керак, деб ишониб қоламиз, бироқ ушбу қўрқув оқибатида қабул қилган қарорларимиздан эртага пушаймон бўламиз.


Download 116,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish