3.1. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Ҳозирги даврда дунёда кўпчилик мамлакатларнинг ҳукуматлари баланслаштирилмаган давлат бюджетларини шакллантириш амалиётига мурожаат этмоқдалар. Режалаштирилган харажатларни тақчиллик шароитида ўлиқ ҳажмда амалга ошириш учун давлатлар шу жумладан (ички ва ташқи) молия бозорларидан маблағларни жалб қилиш амалиётига мурожаат этадилар.
Бу давлат қарзининг пайдо бўлишига олиб келади, қўшимча маблағлар жалб қилиниши эса унинг ошиб боришига сабаб бўлади. Давлат қарзи – давлатнинг ташқи ва ички кредит операциялари бўйича қарздорлик суммаси. Давлат заёмлари – кредит муносабатларининг бир тури бўлиб, унда давлат (ёки унинг маҳаллий органлари) қарз олувчи ёки қарз
берувчи сифатида амал қилади.
Шу билан бирга, бюджет фаолияти амалиётида бюджетга даромадларни тушиш вақти билан харажатларни амалга ошириш вақти ўртасидаги фарқ касса узилиши кўринишида вужудга келиши мумкин. Харажатларни ўз вақтида ва тўлиқ амалга ошириш мақсадида давлат заёмлар ва молия бозоридан маблағларни жалб этишни амалга оширади.
Бозор муносабатлари шароитида давлат молия бозорининг иштирокчиси сифатида қарз олади, пул маблағларини қарзга беради ёки қарз олувчиларнинг мажбуриятлари бўйича кафолат беради, яъни уларнинг тўловга қобилиятсизлиги учун молиявий жавобгар ҳисобланади.
Пул маблағларини жалб қилиш давлатнинг молия бозоридаги фаолиятининг пассив шакли сифатида тавсифланиши мумкин. Давлат ўз ихтиёрига омонатчиларнинг вақтинчалик бўш турган пул маблағларини олиш билан уларни шартнома шартлари бўйича белгиланган муддатда қайтариш ва фоизларни тўлаш мажбуриятларини олади. Давлат пул маблағларини қарзга бериши унинг молия бозоридаги ҳаракатининг фаол шакли сифатида қаралиши мумкин. Чунки давлат қарз олувчиларга маблағларни белгиланган муддатда қайтариш ва шу маблағлардан фойдаланганлик эвазига тўловни амалга ошириш (фоиз тўлаш) шартлари билан беради.
Давлат бошқаруви секторининг бирликлари кўпчилик ҳолларда бошқа бирликлар томонидан олинган қарз мажбуриятлари бўйича кафолатлар беради. Кўпчилик ҳолларда кредитор дебитор (қарздор)га давлат бошқаруви секторининг бирлиги томонидан қарз
бўйича кафолат берилган тақдирда қарз беришга тайёрдир. Қарзнинг олиниши кредитор томонидан кафолатни талаб этиш имконияти яратилувчи шартнома шартлари қўлланилиши, давлат бошқаруви сектори бирлиги эса асосий қарздор ёки дебитор сифатида қарз бўйича мажбурият олиниши шароитида юзага келади. Шундай қилиб, қарзни қабул қилишда уч институционал бирлик қатнашади – давлат бошқаруви сетори бирлиги, кредитор ва бирламчи дебитор (қарздор). Давлат бошқаруви органлари кредиторга нисбатан Янги мажбуриятни қабул қиладилар, дебиторнинг бирламчи мажбурияти эса тугатилади. Янги қарз шартлари бирламчи қарз шартлари билан
бир хил бўлиши мумкин ёки кафолатларни қўллаш натижасида янги
шартлар кучга кириши мумкин.
Молия бозорида иштирок этиш давлатга такрор ишлаб чиқариш нуқтаи назаридан муҳим тармоқлар (инфратузилма, уй-жой қурилиши, қишлоқ хўжалиги)ни молиялаштириш орқали молиявий имкониятларни кенгайтиришга, ижтимоий ривожланишга таъсир кўрсатишга, иқтисодиётни тартибга солишга имконият яратади. Аммо, асоссиз ва самарасиз ҳамда таъминланмаган пул маблағларининг тақдим этилиши солиқ юкининг ошиб кетишига, капитал чиқиб кетишига ва бошқа салбий натижаларга (иқтисодиёт тўлиқ беқарорлашувигача) олиб келиши мумкин.
Кўпчилик ҳолларда мамлакатнинг давлат қарзини барқарорлик даражаси Маастрихт мезонлари бўйича баҳоланади: давлат қарзи ЯИМга нисбатан 60
фоиздан ошиб кетмаслиги керак.
Халқаро тасниф асосида қабул қилинган экспертларнинг баҳолашлари қуйидагича бўлиши мумкин:
1. Мамлакат катта қарзга эга, агар:
• хизмат кўрсатилаётган қарз суммаси ЯММнинг 80 фоиздан ошиб кетса;
• хизмат кўрсатилаётган қарз суммаси экспортнинг 220 фоиздан ошиб кетса.
2. Мамлакат ўртача қарзга эга, агар:
• хизмат кўрсатилаётган қарз суммаси ЯММнинг 48-80% доирасида бўлса;
• хизмат кўрсатилаётган қарз суммаси экспортнинг 132-220% доирасида бўлса.
Ўзбекистон қонунчилиги бўйича давлат қарзи – бу давлат томонидан ички маблағни ва хориждан маблағ жалб қилиш натижасида вужудга келган Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг йиғиндисидир.
Давлат томонидан ички маблағни жалб қилиш – бу активларни ички манбалардан (резидент юридик ва жисмоний шахслардан) жалб этиш ҳамда бунинг натижасида Ўзбекистон Республикасининг қарз олувчи сифатидаги ёки қарз олувчи резидентларнинг ўз кредитларини (қарзларини) тўлашига кафил сифатидаги мажбуриятлари вужудга келиши бўлиб, унинг натижасида давлат ички қарзлари пайдо бўлади.
Давлат томонидан хориждан маблағ жалб қилиш – активларни хориж манбаларидан (чет эл давлатларидан, норезидент юридик шахслардан ва халқаро ташкилотлардан) жалб этиш ҳамда бунинг натижасида Ўзбекистон Республикасининг қарз олувчи сифатидаги ёки қарз олувчи резидентларнинг ўз кредитларини (қарзларини) тўлашига кафил сифатидаги мажбуриятлари юзага келиши бўлиб, унинг натижасида давлат ташқи қарзлари пайдо бўлади.
Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан кейинги йилга Давлат бюджетини қабул қилиниши билан бирга давлат ички ва ташқи қарзларининг юқори чегаралари ҳам тасдиқланади.
6 РАСМ.Ўзбекистон Республикасида қарз мажбуриятларининг турлари
Давлат қимматли қоғозлари қарз мажбуриятларининг бир тури ҳисобланиб, уларнинг марказлаштирилган эмиссияси иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш воситаси сифатида кенг қўлланилади.
Давлат қимматли қоғозларини чиқариш орқали давлат қарзини молиялаштириш банк кредитлари орқали маблағларни жалб этишдан кўра кам харажатли ҳисобланади. Бу ҳукумат қарз мажбуриятларининг юқори даражада ликвидлилиги билан боғлиқ бўлиб, инвесторлар уларни иккиламчи бозорда сотишда (давлатга қарзга берилган ссудаларни қайта сотишдаги қийинчиликларга кўра) камроқ қийинчиликка учрайдилар.
Давлат қимматли қоғозлар бозори давлатга бюджет тақчиллигини молиялаштиришнинг ноинфляцион, ноэмиссион манбалар (ички ва ташқи қарзлар) ҳисобига янги прогрессив шаклларидан фойдаланиш имконини беради. Инвесторлар учун давлат қимматли қоғозлар бозори маблағларни даромадли инвестициялашга шароит яратади, чунки давлат қимматли қоғозлари Билан операциялар бир қатор солиқ имтиёзларига эга ва улар молиявий бозорнинг ишончли воситаси ҳисобланади.
Давлат қимматли қоғозлар бозорини шартли равишда бирламчи ва иккиламчи бозорларга бўлиш мумкин. Бирламчи бозорда турли давлат қимматли қоғозларининг бирламчи жойлаштирилиши амалга оширилади.
Иккиламчи бозор асосан биржадан ташқари бозор бўлиб, унда шахсий келишувлар асосида ҳар қандай битимлар томонларнинг шахсий ва телефон боғланиши орқали амалга оширилади. Махсус компьютер хизматларидан фойдаланиб томонлар кенг доирадаги сервис хизматларини таклиф этувчи электрон биржадан ташқари бозор соҳасига кирадилар. Кенг ривожланган тармоқлар биржалар аналоги каби фаолият юритади. Давлат қимматли қоғозларининг иккиламчи бозорида барча молиявий институтлар (бевосита ёки
Воситачилар орқали) фаолият юритади.
Жаҳон амалиётида давлат қимматли қоғозлари қуйидаги бир қатор белгиларга кўра таснифланади:
• жойлаштирилиш жойи бўйича – ташқи ва ички;
• айланиш усули бўйича – бозор ва нобозор;
• маблағларни жалб этиш муддати бўйича – қисқа, ўртача ва узоқ
муддатли;
• қайтарилишини таъминлаш усули бўйича – гаровли ва гаровсиз;
• эмитентнинг даражаси бўйича: унитар типдаги мамлакатларда – марказий
ҳукуматнинг давлат заёмлари ва маҳаллий заёмлар; федерал типдаги мамлакат-
ларда – федерал, минтақавий ва маҳаллий;
• даромадни тўлаш шакли бўйича – фоизли, дисконтли, ютуқли,
индексацияли;
• муддатидан олдин қайтариш ҳуқуқи борлиги ва йўқлиги;
• қарзни қайтариш усули бўйича – бир вақтда (бирданига) қайтариладиган
ва бўлиб-бўлиб қайтариладиган (тенг қисмлар билан ёки келишилган муддат
даврида ўсиб ёки камайиб борадиган);
• даромадни аниқлаш методи бўйича – қатъий даромад ва сузиб юрувчи
даромад;
• фойдаланиш йўналишлари бўйича – мақсадли ва мақсадсиз;
• жойлаштириш усули бўйича – эркин муомаладаги (ихтиёрий), мажбурий
ва тилхат орқали жойлаштириладиган;
• эмиссия технологияси бўйича – облигацияли ва облигациясиз.
Ўзбекистонда давлат қимматли қоғозларининг қуйидаги турлари амал қилади: Ўзбекистон Республикаси ғазначилик мажбуриятлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ваколатли органлари томонидан чиқарилган облигациялар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг облигациялари.
Давлат қисқа муддатли облигациялари – қарз қоғозлари бўлиб, уларга биноан заём берувчи (давлат) кредит олувчига (инвестор – Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган ҳар қандай юридик шахс) белгиланган муддат ўтгандан сўнг инвестицияланган сумма, шунингдек маълум бир даромад тўланишини кафолатлайди. Давлат қисқа муддатли облигациялари 3, 6, 9 ва 12 ойлик айланиш муддати (аукцион куни билан қарзни қайтариш вақти оралиғидаги давр) билан чиқарилади, улар давлатнинг барча активлари билан
таъминланиб, инвестицияларга ўта ишончлиликни таъминлайди.
Назарий жиҳатдан олиб қаралганда бюджетнинг соғлом (нор-мал) фаолият кўрсатиши унга тегишли бўлган даромадлар ва хара-жатларнинг тенглигини тақозо этади. Ҳақиқатдан ҳам у ёки бу миқ-дордаги харажатларни амалга ошириш учун бюджет шу миқдор-даги даромадларга эга бўлиши керак. Акс ҳолда бу харажатларни амалга оширишнинг иложи бўлмайди. Бюджет даромадлари ва харажатларининг тенглиги бюджетнинг баланслаштирилганлиги-дан далолат беради.
Амалиётда бюджет даромадлари ва харажатларининг тенгли-гига ҳамма вақт ҳам эришилавермайди. Айрим ҳолларда бюджет-нинг даромадлари унинг харажатларидан кўп бўлиши мумкин. Бун-дай бюджет профицитли бюджет дейилади. Аксинча, баъзи ҳоллар-да эса бюджетнинг харажатлари унинг даромадларидан кўпроқ бўлади. Шунга мувофиқ равишда бюджет харажатларининг бюджет даромадларидан кўп бўлишига бюджет дефицити дейилади.
Бошқа ҳоллар тенг бўлган шароитда, бюджет дефицити вужудга келишининг энг умумий сабаблари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
иқтисодиётни ривожлантириш учун йирик давлат капитал қуйилмаларини амалга оширишнинг зарурлиги;
фавқулодда ҳодисаларнинг мавжудлиги;
иқтисодиётдаги таназзулли (кризисли) ҳолатлар ва унинг емирилиши;
молия-кредит алоқаларининг етарли даражада самарали эмаслиги;
ҳукумат томонидан мамлакатдаги молиявий ҳолат устидан етарли даражада назорат қила олмаслик;
ижтимоий ишлаб чиқаришнинг нисбатан паст даражада са-марадорлиги;
ташқи иқтисодий алоқаларнинг нисбатан кам натижалилиги;
бюджет харажатларининг нооқилона таркибий тузилиши (структураси);
мамлакат миқёсида мавжуд бўлмаган маблағлар ҳисобидан яшашга интилиш;
йирик давлат инвестицияларини амалга ошириш амалиё-тининг мавжудлиги;
ҳарбий харажатлар даражасининг нисбатан катталиги;
ички реал имкониятни етарли даражада инобатга олмаган ҳолда бошқа мамлакатларга ёрдам берилиши;
давлатга иқтисодиёт ва социал соҳани ривожлантиришга стимул сифатида фойдаланиш имконини бермайдиган ва етарли даражада самарали бўлмаган бюджет механизмининг мавжудлиги;
бошқа сабаблар.
Бюджет дефицити вужудга келганда, унга нисбатан стратегик ёндошув (стратегия) қуйидагиларга алоҳида эътибор берилишини тақозо этади:
бюджет дефицитининг мавжудлигини математик йўл билан ҳал қилишга ҳаракат қилмаслик керак. Чунки, бу ҳолда, иқти-содиётни “даволаш” ўрнига унинг касаллиги кучаяди;
бюджетнинг баланслилиги, даромадларнинг харажатлардан кўплиги соғлом ва узлуксиз ривожланаётган иқтисодиётдан далолат бермайди. Бюджет дефицити бўлиши мумкин;
бюджет дефицитининг миқдори (даражаси), одатда, мамла-кат ялпи миллий маҳсулотининг 2-3%дан ошмаслиги лозим. Ана шу чегарадан ошилса, уни тезроқ қисқартириш (ёки шу даражага келтириш) чораларини кўриш керак;
бюджет дефицитини қоплаш учун, энг аввало, давлат кре-дитининг турли шаклларидан фойдаланмоқ лозим. Шунингдек, дав-лат қимматбаҳо қоғозларини молиявий бозорда жойлаштириш мақ-садга мувофиқдир. Аксинча, миллий пул бирлиги белгиларини зарб этувчи ускунани (станокни) ишга солмаслик керак;
бюджет дефицитининг даражасини камайтириш ёки унга бар-ҳам бериш учун, биринчи навбатда, иқтисодиётнинг ўзини “давола-моқ” лозим. Акс ҳолда, ана шу мақсадга эришиш учун кўзда тутилган ҳар қандай тадбир, албатта, муваффақиятсизликка учрайди.
Бюджет дефицитининг даражасини камайтириш ёки унга бар-ҳам бериш борасидаги амалга оширилиши лозим бўлган чора-тад-бирларнинг энг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
бюджет харажатларининг (маблағларининг) инвестицион йўналишини ўзгартириш, уларни энг кўп самара берадиган йўна-лишларга йўналтириш;
хўжалик юритишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олувчи молиявий имтиёз ва жазолардан кенг фойдаланиш;
давлатдан молиялаштиришни ва давлат иқтисодиёти соҳа-сини қисқартириш, хорижий давлатларга ёрдам кўрсатишни кескин камайтириш;
ҳарбий харажатларни қисқартириш;
энг муҳим социал дастурларнигина молиялаштиришни сақ-лаб қолиш, йирик бюджет харажатларини талаб этувчи дастурлар-ни қабул қилишни тўхтатиб туриш;
қарзларни давлат қимматбаҳо қоғозлари шаклида расмий-лаштирмасдан туриб ҳукумат органларига кредит беришни Марка-зий банк учун тақиқлаб қўйиш;
хорижий сармояларни жалб этиш;
ва бошқалар.
Бюджет дефицити вужудга келган пайтда уни молиялаштириш манбаларини аниқлаб олмоқ зарур. Уни молиялаштиришнинг асо-сий манбаларидан бири давлатнинг қарз олишидир.
Давлатнинг қарзларни олиши жисмоний ва юридик шахслар, хорижий давлатлар, халқаро молиявий ташкилотлардан жалб қили-надиган заём ва кредитларни олишдан иборат бўлиб, улар бўйича қарз олувчи ёки бошқа қарз олганларнинг қарзларни қайтариш бў-йича кафолатчи сифатида ҳукуматнинг қарз мажбуриятлари вужуд-га келади.
Давлатнинг ички қарзларни олиши жисмоний ва юридик шахс-лар, хорижий давлатлар, халқаро молиявий ташкилотлардан жалб қи-линадиган заём ва кредитларни олишдан иборат бўлиб, улар бўйича қарз олувчи ёки бошқа қарз олганларнинг қарзларни қайтариш бўйича кафолатчи сифатида ҳукуматнинг ўз миллий валютасида ифодаланган қарз мажбуриятлари пайдо бўлади.
Давлатнинг ташқи қарзларни олиши жисмоний ва юридик шахс-лар, хорижий давлатлар, халқаро молиявий ташкилотлардан жалб қи-линадиган заём ва кредитларни олишдан иборат бўлиб, улар бўйича қарз олувчи ёки бошқа қарз олганларнинг қарзларни қайтариш бўйича кафолатчи сифатида ҳукуматнинг хорижий валютада ифодаланган қарз мажбуриятлари вужудга келади.
Бюджет дефицитини молиялаштиришнинг барча манбалари жа-лб қилинган маблағларнинг барча асосий турлари бўйича навбатдаги молиявий йилга мўлжалланган бюджет тўғрисидаги қонунда қонун-чилик ҳокимияти органлари томонидан албатта тасдиқланиши керак.
Бюджет дефицитини молиялаштиришнинг манбаи сифатида мамлакат Марказий банкининг кредитлари ва Марказий банк томо-нидан ҳукуматнинг сотиб олинган қарз мажбуриятлари майдонга чиқиши мақсадга мувофиқ эмас.
Бюджет дефицитини молиялаштиришнинг барча манбаларини икки гуруҳга бўлиш қабул қилинган:
ички манбалар;
ташқи манбалар.
Бюджет дефицитини молиялаштиришнинг ички манбалари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
мамлакат ҳукумати томонидан шу мамлакатнинг миллий валютасида кредит ташкилотларидан олинган кредитлар;
мамлакат ҳукумати номидан қимматбаҳо қоғозларни чиқа-риш орқали амалга оширилаётган давлат заёмлари;
давлат мулкига тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинган тушумлар;
давлат захиралари ва резервлар бўйича даромадларнинг ха-ражатлардан ўсган қисми суммаси;
бюджет маблағларини ҳисобга олувчи ҳисоб варақларидаги маблағлар қолдиғининг ўзгариши;
ва бошқалар.
Бюджет дефицитини молиялаштиришнинг ташқи манбалари қаторига қуйидагилар киради:
мамлакат ҳукумати номидан қимматбаҳо қоғозларни чиқа-риш орқали хорижий валютада амалга оширилган давлат заёмлари;
хорижий валютада тақдим этилган ва мамлакат ҳукумати томонидан жалб қилинган хорижий давлатлар, банклар ва фирма-лар, халқаро молиявий ташкилотларнинг кредитлари.
Юридик ва жисмоний шахслар, хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектлари олдидаги (давлат кафолатлари бўйича мажбуриятларни қўшган ҳолда) мам-лакат ҳукуматининг қарз мажбуриятлари ҳукуматнинг давлат қар-зини вужудга келтиради. Бу қарз давлат хазинасини ташкил эта-диган давлат мулки билан тўлиқ ва ҳеч қандай шартсиз таъминла-ниши керак. Бунда давлат ҳокимияти органлари мамлакат ҳукума-тининг қарз мажбуриятлари ва давлат қарзига хизмат қилиш учун республика бюджетининг даромадларини шакллантириш бўйича барча ваколатлардан фойдаланадилар.
Мамлакатнинг қарз мажбуриятлари қуйидаги шаклларда бўли-ши мумкин:
қарз олувчи сифатида мамлакат ҳукумати номидан кредит ташкилотлари, хорижий давлатлар ва халқаро молиявий ташки-лотлар билан тузилган кредит битимлари ва шартномалари;
мамлакат ҳукумати номидан қимматбаҳо қоғозларни чиқа-риш орқали амалга оширилган давлат заёмлари;
мамлакат ҳукумати томонидан давлат кафолатини бериш тўғрисидаги шартномалар;
ўтган йиллардаги мамлакатнинг қарз мажбуриятларини рес-труктуризация қилиш ва муддатини ўзгартириш тўғрисидаги мам-лакат ҳукумати номидан тузилган (шу жумладан, халқаро) битим-лар ва шартномалар;
ва бошқалар.
Мамлакатнинг қарз мажбуриятлари ўзининг муддатига қараб қисқа муддатли (бир йилгача), ўрта муддатли (бир йилдан ортиқ ва беш йилгача) ва узоқ муддатли (беш йилдан юқори) бўлиши мумкин. Улар заёмнинг конкрет шартларига мувофиқ равишда (заём шарт-ларини, жумладан, тўлов муддатлари, фоиз тўловларининг миқдори, муомала муддатларини ўзгартирмасдан) қайтарилиши керак.
Мамлакат ҳукуматининг давлат ички қарзлари қуйидаги-лардан иборат бўлиши мумкин:
ҳукумат давлат қимматбаҳо қоғозлари бўйича қарзининг асосий номинал суммаси;
ҳукуматга тақдим этилган кредитлар бўйича асосий қарз-нинг ҳажми;
мамлакат ҳукумати томонидан берилган кафолатлар бўйича мажбуриятлар ҳажми;
ва бошқалар.
Ўз навбатида, ҳукуматнинг давлат ташқи қарзлари:
хорижий давлатлар ҳукуматлари, кредит ташкилотлари, фирмалар ва халқаро молиявий ташкилотларга мамлакат ҳукумати томонидан тақдим этилган давлат кафолатлари бўйича мажбурият-лар ҳажми;
хорижий давлатлар ҳукуматлари, кредит ташкилотлари, фирмалар ва халқаро молиявий ташкилотлардан ҳукумат олган кредитлар бўйича асосий қарз ҳажмидан иборат бўлади.
Қарзга хизмат кўрсатиш меъёри (коэффициенти) ташқи қарз ҳолатини тавсифловчи асосий кўрсаткичлардан биридир. Бу кўрсаткич мамлакат қарзига хизмат кўрсатиш тўловлари фоиздаги ифодасининг товар ва хизматлар экспортидан келган тушумларга нисбати кўринишида бўлади. Бу кўрсаткич давлат ташқи қарзини ва давлат томонидан кафолатланган ташқи қарзни тавсифлайди.
Давлат қарзини бошқариш давлатнинг қуйидаги ҳаракатлари мажмуини ўз ичига олади: ссуда капитали бозорининг конъюнктурасини ўрганиш; Янги заёмлар чиқариш ҳамда уларни чиқариш шартларини ишлаб чиқиш; аввал чиқарилган заёмлар бўйича фоизларни тўлаш; заёмлар конверсияси ва консолидациясини ўтказиш; пул бозоридаги облигацияларнинг курсларини белгилаш; давлат томонидан берилаётган кредитлар ва ссудалар бўйича фоиз ставкаларини белгилаш тадбирларини ўтказиш; амал қилиш муддати тугаган, аввал чиқарилган заёмлар бўйича қарзларни қоплаш.
Давлатнинг давлат қарзини бошқариш борасидаги ҳаракатлари Давлат ички қарзларини бошқариш қимматли қоғозлар бирламчи ва иккиламчи бозорларининг самарали фаолият юритиши, қарз олиш харажатларини минималлаштириш, давлат иқтисодий сиёсати билан давлат қарзини бошқариш сиёсатини уйғунлаштириш, яъни давлат қимматли қоғозлар бозори ва умуман молия секторини ривожлантиришга йўналтирилгандир.
Ташқи қарзни бошқариш давлат маъмурий фаолиятининг мураккаб йўналиши бўлиб, бу жараёнда ҳукуматнинг турли бўғинлари (Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банк) аниқ, ихтисослаштирилган соҳалар учун жавобгар ҳисобланадилар. Бошқаришнинг мақсади – тўлов баланси ва давлат бюджети билан муаммоларни юзага келтирмасдан ташқи молиялаштириш имкониятларидан кенг фойдаланиш учун шароит яратишдир
Ташқи қарзни бошқариш қуйидагиларни назарда тутади: ташқи қарзга хизмат кўрсатиш доирасида мамлакат мажбуриятлари бўйича вақтинчалик ҳолатини белгилаш; ташқи қарзга хизмат кўрсатиш учун етарли бўлган кутилаётган соф экспорт тушумларини, мумкин бўлган янги ташқи заёмлар ва бошқалар.
Ташқи қарзни бошқариш жараёни қуйидаги босқичлардан иборат:
молиялаштиришнинг оптимал турини танлаш, қарз ҳажми ҳақида аниқ бир қарорга келиш, мамлакат қарзи тўғрисида ўз вақтида ва тўлиқ ҳисобот бериш учун ташқи қарз статистикаси тизимини ташкил этиш.
Ҳар қандай давлат учун четдан маблағлар жалб қилиш ҳажми қуйидаги омиллар билан белгиланади: хорижий капиталнинг қандай ҳажмини давлат самарали ишлатиши мумкин ва ташқи тўловларга муаммолар туғдирмасдан қарзнинг қандай ҳажмига хизмат кўрсатиш мумкин.
Давлат қарзини бошқариш сиёсатини давлатнинг умумий иқтисодий сиёсати билан уйғунлаштириш молиявий сиёсат доирасида амалга оширилади.
Молиявий сиёсат бюджет тақчиллигини бартараф этишга, ички кредит экспансиясини ва капитал импортини қопловчи бюджетни кредитлашга йўналтирилгандир. Ушбу сиёсатнинг муҳим хусусияти давлат қарзини бошқариш воситаларини диверсификациялаш ҳисобланади. Давлат облигациялари бозорининг кенгайиб бориши эгилувчан фоиз ставкаларидан, қарзни қоплаш муддати ва алоҳида чиқаришлар муддатларидан, фоизли даромадларни солиққа тортиш хусусиятларидан фойдаланиш орқали амалга ошилади.
Қарзни қоплашни давлат кўпинча янги заёмлар чиқариш орқали амалга оширади. Бу усул қарзни қайта молиялаш деб аталади.
Заёмларнинг даромаддорлигига тегишли бўлган бирламчи шартларнинг ўзгариши конверсия деб аталади. Конверсия шароитида заём фоизлари бўйича тўловларни амалга ошириш учун давлат харажатларини пасайтириш мақсадида номинал фоиз ҳажми пасайтирилади. Конверсияни амалга оширишнинг қуйидаги методлари фарқланади:
• мажбурий конверсия – кредитор эски заём облигацияларини янгисига пасайтирилган фоиз ставкасида алмаштиришга мажбур;
• ихтиёрий конверсия – кредитор янги шартларга кўниш ҳуқуқига эга ёки унинг пулини қайтиб олиши мумкин;
• факультатив конверсия – кредитор заём шартларини ўзгаришига рози бўлиши ёки рози бўлмаслиги мумкин.
Давлат кўпинча заёмларнинг даромаддорлигини ўзгартирмасдан, унинг муддатларини ўзгартириш усулидан фойдаланади. Заём муддати билан боғлиқ шартларнинг ўзгариши қарзни консолидациялаш деб аталади. Консолидация конверсия билан қўшилиши ҳам мумкин.
ХУЛОСА
Республикамизда амалга оширилаетган иктисодий ислохатларни янада ривожлантириш ва чукурлаштириш масалалари Республикамиз хукумати томонидан боскичма-боскич сезиларли даражада олиб борилмокда. Бу борада бюджет тизими буйича хам бир канча ишлар амалга оширилганлигини БМИнинг юкоридаги бобларида куриб чикилди ва бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш юзасидан пайдо булаетган муоммолар хам борлиги курсатиб утилди.
Амалда юзага келган бюджетлараро тартибга солиш механизмини жуда кескин узгартириш максадга мувофик эмас. Республика бюджети билан махаллий бюджетлар уртасидаги узаро алокаларни такомиллаштириш буйича куйидаги тавсияларни беришни лозим деб хисоблаймиз:
1.Бюджетлараро тартибга солиш механизми конуний асосга эга лекин тартибга солувчи соликлар буйича белгиланган нормативлар, бозор иктисодиётига утиш даврини хисобга олиб 3 йил давомида узгартирилмаслиги керак. Чунончи, бу усул махаллий бюджетлар даромадларининг баркарор шаклланишига, махаллий хукумат органларининг солик тушумларини купайтириш учун рагбатлантирувчи ролини оширишга, солик солиш базасии кенгайтиришга, бюджет бокимандачиликларини кискартиришга хизмат килади;
2. Махаллий хокимият органларининг режадан ортикча соликлар тушумини йигувчанлигини рагбатлантириш максадида тартибга солувчи соликлар буйича белгиланган режадан ортикча тушумларнинг 50 фоизи махаллий бюджетлар ихтиёрида колдирилиши максадга мувофикдир.
3. Махаллий бюджетлар даромадлар таркибида махаллий соликлар улушини ошириш чоралари курилиши максадга мувофикдир, бу йуналишда мулк солигидан тушумларнинг реал ошириш йулларидан бири ахолининг уй жойларини хозирги даромадидан келиб чиккан холда боскичма-боскич БТИ идоралари томонидан бозор нархида бахолашни утказишдан олиниши махаллий бюджет даромадини оширади
4. Бюджет тизими тугрисидаги конуннинг 25-моддасида келгуси молия йили учун Вазирлар Махкамаси томонидан урнатилган муддатда Молия вазирлиги, Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар хокимларига тегишли бюджетлар лойихасини тайёрлаш учун бюджет сурови юбориб, ушбу конуннинг 26-моддасига биноан махаллий бюджетларнинг тегишли бюджетлар лойихасини белгиланган шаклларга мувофик кабул килиб олсада, лекин келгуси йил бюджетини тасдиклашда ушбу сумма лойихадагига нисбатан камайишига йул куйилади. Ушбу салбий холатни бартараф килиш максадида махаллий бюджетлар харажатларини сохалар буйича меъёрлар асосида амалга оширилиши максадга мувофик булади. Хозирги боскичда махаллий бюджетлар харажатларини сохалар буйича киши бошига тугри келадиган меъёрлар асосида хисоблаш хамда туман коэффицентларини хисобга олиш энг оддий ва объектив усул хисобланади.
5. Республика бюджетидан дотация олувчи махаллий бюджетларга марказлаштирилган харажатларни (биринчи синф укувчилари учун укув куроллари, кам таъминланган оилалар болалари учун кишки кийимлар, китоблар, компютерлар ва жихозлар) максадли субвенциялар куринишида бериш лозим.
6. Турли худудларга молиявий ёрдам курсатишнинг микдорларини аниклашда ва таксимлашда ягона услубият ва меъзонлар ишлаб чикилиши лозим.
Ушбу курсатиб утилган таклифлар айрим ривожланган ва бозор иктисодиётига утаётган давлатларда кулланилмокда. Республикамизда хам бу йуналишлар боскичма-боскич бюджет тизимига жорий килинса, Республика ва махаллий бюджетлар уртасидаги узаро алокалар буйича ижобий натижалар беради деб хисоблайман.
Do'stlaringiz bilan baham: |