Боб. Бизнес субъекти, ундан манфаатдор тарафлар ва



Download 1,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/41
Sana11.07.2022
Hajmi1,22 Mb.
#777899
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
ХОНДАМИРГА

1.1.
 
§ Бизнес субъектларининг манфаатдорлари.
Бизнес юқорида қайд этилганидек шахслар томонидан манфаат (фойда) 
кўриш мақсадида ташкил этиладиган субъект ҳисобланади. Бизнес фаолияти 
натижасидан манфаат кўрувчилар уни ривожланиши учун ҳаракат қилади. Ушбу 
манфаат бизнеснинг барча и
ш
тирокчиларини мақсад умумийлигини таъминлашга 
ундайди. Манфаатдор тарафларни бизнес билан алоқаларига кўра ички ва ташқи 
манфаатдорларга бўлинади. Бизнеснинг ички манфаатдорлари мулкдорлар, 
менеджерлар ва ходимлар, ташқи манфаатдорлар давлат, мижозлар, жамият ва 
истъмолчилар ҳисобланади.
Дунёнинг ривожланган ва ривожланаётган давлатлари бизнес вакиллари 
тарихини ўрганиш бизнес фаолияти жисмоний шахслар томонидан якка ҳолда 
ҳамда
шериклик асосида ташкил этилганлигини кўриш мумкин. Ҳозирда бизнес 
фаолияти мамлакатимизда якка тартибдаги тадбиркорлик ва юридик шахс 
шаклларида ташкил этилиб юритилиши мумкин. Бизнес фаолияти билан 
шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркор ҳам юридик шахс сифатида ёки юридик 
шахс ташкил этмасдан фаолият юритиши ҳуқуқига эгадир.
Якка тартибдаги тадбиркорлик жисмоний шахсга мустақил мулк ҳуқуқи 
асосида ўзига тегишли бўлган мол
-
мулк негизида, шунингдек мол
-
мулкка эгалик 
қилиш ва ундан фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашёвий ҳуқуқ асосида амалга 
оширилади.
Одатда якка тартибда фаолият юритувчи тадбиркор ўзи қонунчиликда 
белгиланган миқдордаги ишчиларни ёллаб фаолият олиб боради. Якка тартибда 
фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектининг ёлланган ишчиси унинг бизнес 
шериги ҳисобланмайди.
Амалдаги қончилик меъёрларига кўра жисмоний шахслар юридик шахс 
ташкил этмаган ҳолда биргаликдаги тадбиркорлик фаолиятини оилавий 
тадбиркорлик, оддий
ширкат ва деҳқон хўжалиги шаклларида ҳам амалга 
ошириши мумкин. Оддий ширкат шартномаси асосида (биргаликдаги фаолият 
тўғрисидаги шартнома) бизнес юритишда шериклар икки ёки ундан ортиқ шахс 
фойда олиш ёки қонунга зид бўлмаган бошқа мақсадга эришиш учун ўз 
ҳиссаларини қўшиш ва юридик шахс тузмасдан биргаликда иш қилиш 
мажбуриятини оладилар.
Жисмоний шахслар якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида давлат 
рўйхатидан ўтганидан кейингина биргаликдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга 
ошириш учун тузиладиган оддий ширкат шартномасининг тарафлари бўлиши 
мумкин. Биргаликда оддий ширкат шартномаси билан фаолият юритувчилар якка 
тартибдаги тадбиркорнинг бизнес шериклари ҳисобланади.
Бизнес юритиш учун оддий ширкат шартномаси бўйича шерик томонидан 
умумий ишга қўшадиган ҳамма моддий ва номоддий бойлик, жумладан пул
бошқа 
мол
-
мулк, 
касбий 
ва 
бошқа 
билимлар, 
малака 
ва


маҳорат, шунингдек ишбилармонлик обрў
-
эътибори шерикнинг қўшган ҳиссаси 
ҳисобланади

Шерикнинг қўшган ҳиссасини пулда баҳолаш шериклар ўртасидаги келишув 
бўйича амалга оширилади. Шериклик бўйича бизнес фаолияти юритишда агар 
оддий ширкат шартномасидан ёки ҳақиқий ҳолатлардан бошқача мазмун келиб 
чиқмаса, бизнес шериклар фаолият учун қиймати бўйича тенг ҳисса қўшган деб 
тахмин қилинади.
Шериклар мулк ҳуқуқи асосида эга бўлган, улар томонидан қўшилган мол
-
мулк, шунингдек биргаликдаги фаолият натижасида ишлаб чиқарилган маҳсулот 
ва бундай фаолият туфайли олинган ҳосил ҳамда даромадлар қонунда ёки 
шартномада бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса ёхуд мажбуриятнинг 
моҳиятидан бошқача ҳол келиб чиқмаса, уларнинг умумий улушли мулки 
ҳисобланади


Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish