Ахборот таъминоти эксперт тизими - маълум фан йўналишида етарли билим ва тажрибага эга мутахассислардан фойдаланишга асосланган инллектуал ахборот тизимидир.
Ахборотлардан фойдаланишнинг эксперт тизими маълумотларидан барча тоифадаги бошқарув тузилмалари менеджерлари томонидан фойдаланилади. Чунки манба ахборотлари соҳага оид махсус билим ва тарибаларга эга, ўзларига қўйилган вазифаларни малакали бажарадиган мутахассислар томонидан шакллантираладиган ахборотлар ҳисобланади. Ушбу тизимнинг бошқа ахборот тизимларидан фарқли жиҳатлари:
Ахборотлар электрон тарзда шакллантириш, жамлаш ва қайта ишлашда малакали шахснинг иштирок этади.
Маълумотлар электрон таҳлил натижалари малакали инсонлар
тафаккури ёрдамида мантиқий таҳлил ва хулоса асосида жамланади.
Ахборотлар базасини шаклантиршда алгоритмлар тизими асосида тайёрланган маҳсулотлар мутахссислар ёрдамида тадқиқотларнинг эвристик усули асосида баҳоланади.
Эксперт тизимининг афзаллари: малаканинг йўқотилмаслиги, уни кўрсатиш имконияти борлиги, ҳужжатлаштирилиши, қайташ ишлаш, бойитиш, кўпайтириш қулайлиги ва эмоциялардан холи бўлиши ҳисобланади.
Ушбу тизим қайд этилган афзалликлар билан қуйидаги камчилкларга ҳам эга: янги концепция ва қоидаларга мослашиши қийин, эксперт хизматлари нархинининг юқорилиги, экспертлар қаторига малакасиз ходимларнинг кириб қолиши.
Диаграмма ва жадваллар шакли ахборот тизимлари.
Ахборотлар етказиб бериш турли шакл ва воситалар орқали амалга оширилади. Бизнес учун зарур ахборотлар менеджерлар талабига кўра жадвал, диаграмма каби кўринишларда содда ва тушунарли шаклларда хам тайёрланади. Бундай ахборотлар тезкор бошқарув ва қарорларни қабул қилиш учун мақбул ҳисобланади.
ХХ асрда ахборотларни етказишнинг оммавий характерига эга бўлган воситалари жадвал ва диаграммаларда ахборотларни шакллантитириш ҳамда уларни фойдаланувчиларга етказиш бирмунча такомиллашди. Ҳозирда информация технологиялари асосида жадвал ва диаграммалар тарзида ахборотларни шакллантириш тизими замонавий ва қулай даражада амалга оширилмоқда.
Жадвал- рақамли маълумотлар тўғрисидаги ахборотларни мақсад асосида шакллантириш ва тизимлаштитрилган шакли фойдаланувчиларга етказиш воситаси ҳисобланади. Рақамли маълумотлар таблица ёрдамида ахборотни шакллантитриш мақсади бўйича вертикал ҳамда горизантал қаторлар ёрдамида қайта ишланиб тизимлаштирилади.
Жадвалларнинг оддий, гуруҳланган ва комбинациялашган турлари мавжуд. Жадваллар фойдаланувчи талабига асосан бошқарув қарорлари учун зарур бўлган шаклда тайёрланиши мақсадга мувофиқ.
Оддий жадваллар - хронологик, ҳудудий ёки руйхат кўринишда бўлиб, уларда гуруҳ тарзидаги маълумотлар бўлмайди. Масалан, университет факультетларида таълим оладиган талабалар тўғрисидаги умумий маълумот оддий жадвал шаклида қуйидаги кўринишда тузилади.