Баҳо функцияси бизнеснинг муҳим функцияларидан бири бўлиб, уни тўғри шакллантириш натижа учун ҳисобланади. Маҳсулот, товар ва хизматнинг баҳоси таннарх, рақобатчилар нархи, талаб ва таклиф миқдорига боғлиқ бўлади.
Инновация-бизнеснинг барқарор ва доимий ривожланишини таъминловчи омил ҳисобланади. Бизнес субъектининг инновацион фаолиятга эътиборсизлик қилиши уни бозорда рақобатга бардош бераолмаслигига сабаб бўлади.
Худди шунингдек бизнеснинг ресурслар, моддий таъминот, ташкилий ва ижтимоий функциялари бизнесни самарали натижаси ҳамда бозордаги имиджини таъминлаш учун хизмат қиладиган омиллардир.
Мулкдорлар бухгалтерия ҳисобидан маблағлар ва капиталнинг юқори самарали ишлатилиши ҳамда уни кўпайтиришни максимал даражада назорат қилиб бориш бўйича ҳаракатларни амалга оширади.Шу мақсадда бухгалтерия ҳисоби фойданинг шаклланиши жараёни бўйича узлуксиз равишда кузатиб олиб бориш механизми туфайли ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, маҳсулот (иш, хизмат)лар сифатини яхшилаш ҳамда яратилган маҳсулот таннархини камайтириш имкониятига эга бўладилар.
Бошқарув тизимида бухгалтерия ҳисоби қуйидаги функцияларни бажаради (20-чизма).
Чизма. Бухгалтерия ҳисоби функциялари таркиби.
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу функциялари бизнес субъекти бўлган корхонада бошқарув учун зарур ахборотларни жамлаш ва мулдор мулки сақланиши ҳамда кўпайишини таъминлашга хизмат қилади. Лекин ушбу функциялар ижросини таъминлаш учун:
ҳисоб-китоблар ва мажбуриятлар ўз вақтида ҳам тўғри амалга оширилиши;
бухгалтерия ҳисоби регистрларида ҳисоб маълумотларини ўз вақтида акс эттириш;
ички ҳисобот тизимини юритиш тартибларини белгилаш ва уни тақдим этиш муддатларига амал қилиш;
ҳисоб ҳужжатларида ахборотларни ҳаққоний ва тўғри акс эттирилишини тезкор назорат қилиб бориш зарур ҳисобланади.
Бухгалтерия ҳисоби функциялари бизнеснинг юқорида қайд этилган функцияларини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Чунки, маҳсулотнинг таннархи миқдорини бухгалтерия ҳисоби ҳужжатлари асосида ҳаққоний равишда аниқлаш мумкин.
§. Бизнес ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ва молия
функциялари.
Инновацияларга оид янги ғоя, технология ва уларни амалга оширишни таъминлаш харажатлари ҳисоб-китоби айнан бухгалтерия ҳисоби ёрдамида таъминланади. Шунингдек бизнеснинг ресурслар, моддий таъминот, ташкилий ва ижтимоий функциялари ижросини таъминлаш бухгалтерия ҳисоби ёрдамида тўлиқ ва аниқ бажарилади.
Бизнес корхоналарда бухгалтерия ҳисоби қуйидаги турларда амалга отттирилиттти мумкин (21-расм).
МОЛИЯВИЙ
ҲИСОБ
Расм. Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш турлари.
Ушбу расмдаги бухгалтерия ҳисоби турларини юритиш ва бизнес функцияларини таъминлашдаги иштироки корхоналар бухгалтерия хизматлари ходимлари томонидан амалга оширилади. Бизнес субъектида бухгалтерия хизмати тузилмаси корхонанинг йирик, ўрта ва кичиклик даражасига кўра ташкил этилади.
Йирик компанияларда молиявий масалалар бўйича директор, унинг ўринбосарлари лавозимлари бўлиб, улар бизнес фаолияти бухгалтерия ҳисобини юритилишини таъминлайди.
Ўрта ва кичик корхоналарда бухгалтерия ҳисоби махсус функционал бўлимлари ёки бухгалтер томонидан юритилиши мумкин. Бухгалтерия ҳисоби функционал таркибий тузилмалари фаолияти самарадорлиги ушбу хизматларнинг тўғри ташкил этилиши ва хизмат тақсимоти ҳамда жавобгарлик масалаларини аниқ белгиланишига боғлиқ бўлади.