Бўлим техника хавфсизлиги қоидалари бузилганлиги учун жавобгарлик


Радиоактив моддаларни ташишда фойдаланиладиган транспортнинг радиация назорати



Download 31,06 Kb.
bet3/5
Sana22.02.2022
Hajmi31,06 Kb.
#81256
1   2   3   4   5
Bog'liq
амалиёт-9-10

Радиоактив моддаларни ташишда фойдаланиладиган транспортнинг радиация назорати


  • 14..3.1.НКМК уран ишлаб чиқарувчи бўлинмаларининг радиоактив юкларни ташишда фойдаланиладиган транспорти радиация назорати “НКМК корхоналари ва муассасаларида (лабораторияларида) радиация хавфсизлиги бўйича вақтинча йўриқнома, Навоий, 2002 й. ва “Радиоактив моддаларни автотранспортда ташишда радиация хавфсизлиги Қоидалари” га Навоий, 2008 й., мувофиқ амалга оширилади.



        1. Меъёрдан ортиқ бўлган олиб ташланадиган радиоактив ифлосланиш аниқланган тақдирда уран кимёвий концентранти (уран билан тўйинтирилган) билан юкланган темир йўл— ва автоцистерналар, шунингдек радиоактив чиқиндиларни ташувчи самосвалларнинг ташқи юзалари албатта дозиметрик назорат этилиши ва дезактивация қилиниши керак. Дозиметрик назорат транспорт уран ишлаб чиқариши объектларидан 1-ГМЗ га жўнашидан олдидан ва улар бўшатилгандан сўнг 1-ГМЗдан чиқишидан олдин амалга оширилади.

        2. Юкланган автотранспортнинг рейсга НКМК уран ишлаб чиқарувчи объектлари ҳудудидан ташқарига чиқишидан олдин ва унинг юки туширилгандан сўнг, базага қайтишидан олдин, олинадиган меъёрдан ортиқ радиоактив ифлосланиш йўқлигини тасдиқловчи дозиметрик назорат натижалари ҳужжат асосида автотранспорт ҳайдовчиси йўл варақасида қайд этилиши керак.

    Бошқа ҳолларда уран ишлаб чиқарувчи объектлар ва транспорт жорий дозиметрик назорати НКМК бўлинмалари РН ва ДН хизматлари томонидан назорат ўлчовлари нуқталари режа-жадваллари ва схемаларига мувофиқ даврийлик билан амалга оширилади улар вилоят МДСЭН (ёки НКМК ТСБ СЭС ГТ ), НКМК ММ ва ХТ бўлими, Қизилқум РГТИ ва билан келишилиши ва бўлинма (кон бошқармаси, 1-ГМЗ) бош муҳандиси томонидан тасдиқланиши керак.


    1 Илова
    гидрометаллургия, кимёвий ишлаб чиқариш ва ЕОТЭЎ участкалари учун аварияларни бартараф этиш режаларини тузиш бўйича
    ЙЎРИҚНОМА



    1. Умумий тушунчалар

    1.1. Гидрометаллургия, кимё заводлари ва ЕОТЭЎ цехларида (участкаларида) ҳар бир газга-, портлашга-, ёнғинга хавфли ишлаб чиқариш, цех, бўлинма, қурилма учун ушбу йўриқномага мувофиқ аварияларни бартараф этиш режалари ишлаб чиқилган бўлиши керак.
    1.2. Аварияларни бартараф этиш режаларида қуйидагилар назарда тутилиши керак:
    эҳтимоли бўлган авариялар ва ушбу ишлаб чиқаришга хос бўлган одамлар соғлиги ва ҳаёти учун хавфли бўлган шароитлар;
    аварияларга дучор бўлган одамларни қутқариш бўйича чора-тадбирлар;
    аварияларни бошланғич босқичида бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар, шунингдек муҳандис-техник ходимлар ва ишчиларнинг авария юз берган вақтдаги ҳаракатлари;
    авариянинг бошланғич босқичида газ қутқариш бўлинмасининг ҳаракатлари;

      1. Аварияларни бартараф этиш режаси цех бошлиғи томонидан ишлаб чиқариш бош технологи, ХТ бўлими бошлиғи (бош муҳандиси), бош механик, бош энергетик билан биргаликда ишлаб чиқилади.

    Режа ВГСВ (ГСС) командири, ёнғин қисми бошлиғи билан келишилади ва завод (кон бошқармаси) бош муҳандиси томонидан тасдиқланади.
    Аварияларни бартараф этиш режасига ўзгартиришлар шу тартибда киритилади, бу ҳақда тилул варағида белги қўйилади.

      1. Эҳтимоли бўлган аварияларни бартараф этиш режаси ишлаб чиқаришда, цехда, бўлинмада, қурилмада ишларнинг ҳақиқий аҳволидан келиб чиққан ҳолда 3 йил муддатга ишлаб чиқилади.

    Ишлаб чиқариш технологиси ёки ташкил этилиши ўзгарганда, шунингдек ушбу ва турдош корхоналарда режа чора-тадбирларининг ишларнинг ҳақиқий аҳволига мос эмаслигини кўрсатувчи авариялар таҳлиллари бўлганда, бир суткалик муддатда аварияларни бартараф этиш режасига тегишли ўзгартиришлар киритилиши керак ва улар билан иш жойида ўзгаришлар содир бўлган тегишли ишлаб чиқариш, цех, бўлинма, участка ва ходимлар таништирилиши керак.
    1.5. Аварияларни бартараф этиш режасида назарда тутилган одамларни қутқариш ва аварияларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун техник ва материал воситалар тегишли миқдорда ва соз ҳолатда бўлиши керак.
    Аварияларни бартараф этиш режаси тасдиқланган тақдирда қуйидагилар тақдим этилиши ва илова этилган бўлиши, 12 ойдан кейин эса қайта кўриб чиқилиши керак:
    одамларни қутқариш учун воситалар, ёнғинга қарши жиҳозлар ва ўт ўчириш воситалари мавжудлиги ва созлиги текширилганлиги далолатномалари;
    цехлар ва бўлинмалар заҳира чиқиш жойлари созлиги тўғрисида далолатномалар;
    авария ёритилиши созлиги текширилганлиги далолатномалари;
    канализация тармоқлари ва бошқа қурилмалар гидравлик затворларнинг мавжудлиги ва созлиги текширилганлиги далолатномалари;
    1.6.Аварияларни ўз вақтида бартараф этиш режасининг ўз вақтида ва тўғри тузилиши ва уларнинг ишлаб чиқариш, цех, бўлинма, участкада ишларнинг ҳақиқий аҳволига тўғри келиши учун тегишлича ишлаб чиқариш, цех, бўлинма, участка бошлиғи ва завод, бўлинма бош муҳандиси жавобгардир.
    1.7. Аварияларни бартараф этиш режаси қуйидагилани ўз ичига олиши керак:
    титул варағи (1–илова);
    шакл бўйича тузилган тезкор қисм (2–илова);
    аварияларни бартараф этишда иштирок этувчи алоҳида шахслар ўртасида вазифаларниниг тақсимланиши ва уларнинг ҳаракати тартиби (3–илова);
    аварияларни бартараф этиш вақтида команда пунктида бўлиши мумкин бўлган мансабдор шахслар рўйхати;
    цех хонасининг (биноси) асосий ускуналар жойлашуви ва шамоллатиш, кириш ва чиқиш йўли, газдан ҳимояловчи аппаратлари ва асбоблар бўлган шкафлар, авария содир бўлганда ишлатиладиган материаллар омборлари, ўт ўчириш воситалари бўлган шчитлар, ёнғин хабар бергичлари ва телефонлар жойлашуви кўрсатилган режаси; хона (бино) режаси ҳар бир этаж учун алоҳида тузилади;
    цех асосий коммуникациялари жойлашуви омборларга ва ёрдамчи ёки ўзаро тобе цехларга ўтказилиши ва (тармоқланиб) чиқиш жойи кўрсатилган, режа чора-тадбирларида қайта рақамланган жойлар кўрсатилган схемаси;
    қувурлар, стационар ёнғин ўчириш воситалари (сувли, буғли, кўпикли, газли) сурма клапанлари (задвижка) схемаси;
    цех авария тўхтатилиши йўриқномаси;
    авария омборлари ва шкафларида жойлашган асбоблар, ускуналар, материаллар ва ҳимоя воситалари рўйхатлари, уларнинг миқдори кўрсатилган ҳолда;
    ҳарбийлаштирилмаган ГҚХ аъзолари, кўнгилли газқутқарув командаси рўйхати, иш жойи ва уй манзили ва телефони кўрсатилган ҳолда;

      1. Аварияларни бартараф этиш режаси бош муҳандисда, диспетчерда, газқутқарув хизмати бошлиғида, ёнғин қисми бошлиғида ва цех бошлиғида, смена бошлиқлари учун кириш мумкин бўлган жойда бўлиши керак.

    Ўзаро тобе цехлар ва участкалар ишлаб чиқаришига тегишли аварияларни бартараф этиш режасидан кўчирмалар ва чора-тадбирлар режалари тегишли бошлиқларга раҳбарлик учун берилади. Бош муҳандис ва диспетчерда бўладиган аварияларни бартараф этиш режалари нусхаларига авария жойига ўтиш махсус пропускалар бланкалари ва тезкор журнал илова этилган бўлиши керак (5–илова).
    Авария содир бўлган тақдирда хабар бериладиган ва чақириладиган шахслар ва муассасалар рўйхати телефон станциясида ва диспетчерда (навбатчида, операторда) бўлиши керак.

      1. Аварияларни бартараф этиш режасининг тўғрилиги ва унинг ишлаб чиқариш, цех, бўлинмада ҳақиқий аҳволга мослиги йилига камида бир марта текширилади. Бунда режанинг бир ёки бир нечта позициялари бўйича ўқув тревогаси ўтказилади ва унда назарда тутилган чора-тадбирлар ўтказилади. Ўқув тревогаси услубий кўрсатмаларга кўра 6–иловага мувофиқ ўтказилади.

    Ўқув тревогасининг ўз вақтида ва тўғри ўтказилиши ва аварияларни бартараф этиш режаларининг амалда текширилиши учун жавобгарлик завод, кон бошқармаси бош муҳандиси ва цех бошлиғи зиммасига юклатилади.



    Download 31,06 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish