2.Аварияларни батараф этиш режасининг тезкор қисмини ишлаб чиқиш 2.1. Аварияларни бартараф этиш режасининг тезкор қисми билан одамлар соғлиги ва ҳаёти учун хавфли ишлаб чиқариш, цех, бўлинмада эҳтимоли бўлган авариялар турлари қамраб олиниши керак. Аварияларни бартараф этиш режасини тузишда авария вақтида нормал ишлаб чиқариш шароитлари ва тартиботларининг эҳтимоли бўлган бузилишларини ҳисобга олиш керак, жумладан:
Электроэнергиянинг ўчирилиши; шамоллатиш ишининг тўхташи ва ёритилишнинг уланиши; хом ашё, ёқилғи, газ, сув, буғ берилишининг тўхталиши; технологик жараён ёки агрегатлар, аппаратлар, чанг тозаловчи ва газ қурилмалари, коммуникациялар ва бошқаларнинг аварияни мураккаблашуви ва ишловчилар соғлигига хавф солинишига олиб келиши мумкин бўлган бузилишлари.
Режага ишловчиларни цехдан чиқармасдан бартараф этиладиган авариялар ва уларни бартараф этиш усуллари, ходимларнинг уларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлари маҳсулот ишлаб чиқаришнинг технологик регламентларида, иш жойи ёки маълум ишларни бажариш бўйича йўриқномаларида назарда тутилган техник ишлаб чиқариш носозликлари ва маҳаллий характердаги авариялар киритилмайди.
2.2. Аварияларни бартараф этиш режасидан фойдаланишнинг қулайлиги учун авария эҳтимоли бўлган ҳар бир жойга маълум рақам (позиция) берилади, у бино (хона) режасига киритилади, кўп қаватли бинода позициялар биринчи қаватдан бошлаб киритилади.
Аварияларни бартараф этиш режасининг тезкор қисмида позициялар ўсиб борувчи тартибда жойлашади, бунда ҳар бир позиция янги варақдан бошланиши керак.
Позиция рақами режанинг тезкор қисми бети рақами ёнида қизил қалам билан такрорланади (дублировать қилинади).
2.3. Режанинг битта позициясига битта ёки бир нечта (иккита, учта) ишлаб чиқариш жойини, агарда бу жойларда одамларни қутқариш чора-тадбирлари бир хил бўлган тақдирда киритиш мумкин.
2.4. Аварияларни бартараф этиш режасининг тезкор қисмида қуйидагилар назарда тутилган бўлиши керак:
аварияга дучор бўлган одамларни қутқариш бўйича чора-тадбирлар;
аварияни бошланғич босқичида бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар;
назарда тутилган чора-тадбирларни бажариш учун масъул шахслар ва маълум ижрочилар;
газқутқарув бўлинмаси ва ёнғин қисмининг одамларни қутқариш ва аварияни бартараф этишнинг бошланғич пайтидаги ҳаракатлари
одамларни қутқариш ва аварияни бартараф этиш воситаларининг жойлашган жойи (газ ниқоблар, асбоблар ва материаллар ва бошқалар авария заҳиралари бўлган шкафлар ва ҳоказолар).
Аварияларни бартараф этиш режасининг тезкор қисмини аварияларни бартараф этишга тўғридан тўғри алоқаси бўлмаган тиклаш ва таъмирлаш ишлари тўғрисидаги кўрсатмалар билан тўлдириб ташлаш тақиқланади.
2.5. Аварияларни бартараф этиш режасининг тезкор қисмига ёзиладиган одамларни қутқариш ва аварияни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар коммуникацияларнинг ўзаро алоқаси ва ишлаб чиқаришлар, цехлар, бўлинмалар, қурилмалар ва бошқа объектларнинг ўзаро жойлашуви ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилиши керак.
Чора-тадбирлар ҳар бир позиция бўйича алоҳида тузилади.
2.6. Аварияга дучор бўлган одамларни қутқариш бўйича чора-тадбирларда
қуйидагилар назарда тутилган бўлиши керак:
авария тўғрисида хабар бериш усуллари, одамларни авария характеридан келиб чиққан ҳолда хавфли жойлардан ва участкалардан чиқариш йўллари;
одамларни чиқариш учун масъул бўлган техник ходимларнинг ҳаракати ва назарда тутилган чора-тадбирларнинг ўтказилиши;
газқутқарувчиларнинг ва ёнғин қисмининг аварияга учраган одамларни чиқариш бўйича ҳаракатлари;
одамларни бинодан чиқариш учун қулай шароитларни таъминловчи шамоллатгичлар иши тартиботи;
одамларни қутқариш ва авариянинг мураккаблашувини олдини олишга кўмаклашувчи электр энергиясини ўчириш, транспортировка қурилмалари, агрегатлар, аппаратларни тўхтатиш, хом ашё, газ, буғ ва сув коммуникацияларини ёпиб қўйиш зарурати ва кетма-кетлиги;
авария бўлган участкани амал қилаётган технологик схемадан узиб қўйиш ва носоз бўлган жиҳоз ёки коммуникацияни хом ашё, реакцион масса, ёнғинга қарши маҳсулот ва ҳоказоларни лойиҳада назарда тутилган авария идишига бўшатиш;
ёнғин ва портлашни олдини оладиган воситаларни ишга тушириш;
ишлаб чиқариш спецификасини ҳисобга олган ҳолда авариянинг ривожланишини олдини оладиган бошқа чоралар;
газлар билан ифлосланган ва хавфли зонага аварияни бартараф этишда иштирок этадиган ишчилар ва муҳандис-техник ходимларнинг ўтказилишини назорат қилиш учун хавфли жойларга бориш йўлларида постлар қўйиш.
Одамларни авария бўлган бинодан (хонадан) хавфсизроқ ва қисқароқ йўллар орқали чиқарилишини назарда тутиш зарур.
Одамларни юқори қаватлардан вазиятдан келиб чиққан ҳолда оддий йўллардан ҳам, заҳира чиқиш йўллари ва ташқи зинапоялардан ҳам чиқариш назарда тутилиши керак.
Чиқиш йўлини аниқлашда ҳар бир ҳолатда авария шкафларидан шахсий биркитилган газҳимоя асбоблари ва приборларидан фойдаланиш имконияти ва заруриятини назарда тутиш керак. Шкафларни ўрнатиш жойлари аварияларни бартараф этиш режасидан келиб чиқиб белгиланиши керак.
Одамларни қутқариш, аварияларни бартараф этиш чора-тадбирлари аварияларни бартараф этиш режасининг тезкор қисмининг 2 графасида одамларни биринчи навбатда қутқаришни таъминлаш учун уларнинг аҳамияти ва навбати тартибида ёзилган бўлиши керак.
Аварияларни бартараф этиш чора-тадбирларида бошланғич босқичда қуйидагилар назарда тутилган бўлиши керак:
газ келишини тўхтатиш учун усуллар ва воситалар;
хонани (бинони) тез шамоллатиш учун усуллар ва воситалар;
портлаш ва газ ёнишини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар;
ёнғин учоқларини ўчириш бўйича чора-тадбирлар;
авария юз берган хона (бино) алмашинув шамоллатилиши иши тартиботи;
махсус ёнғинга қарши қурилмалар ва қувурлар ёнғин ўчириш воситаларини ишлатиш тартиби;
авария кўламини олдини олиш бўйича усуллар ва воситалар;
аварияни бартараф этиш бўйича газқутқарув ва ёнғин хизмати ҳаракатлари (одамларни хавфли зонадан чиқаргандан сўнг).
2.8. Режанинг, кечиктирилиши оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган
чора-тадбирлар назарда тутилган позицияларида, ушбу чора-тадбирларни варақнинг сарлавҳасида позиция рақами ёнида талаб шаклида қизил қалам билан такрорлаш зарур.
Масалан: “зудлик билан ёнғин ўчириш тизими улансин (қандай ҳаракатлар билан уланиши кўрсатилсин) ёки “зудлик билан .... рақамли задвижкалар ёпилсин” ва ҳоказолар.