намозларнинг дуруст бўлиши учун қўйилган шартлар жаноза намозига ҳам
шартдир.
Бир мусулмон вафот этса, уни билган мусулмонларга маййитни ювиб-кафанлаш,
жанозасини ўқиш, дафн қилиш фарзи кифоядир. «Фарзи кифоя»
деб баъзи
мусулмонларнинг бажариши билан қолганларидан соқит бўладиган амалларга
айтилади.
Агар киши вафот топса, бир парча латта билан жағини бошига маҳкам боғлаб
қўйилади. Кўзлари беркитилиб, бўғинлари юмшоқлик билан бўшатилади.
Ердан
кўтариб, кийимлари ечиб олинади. Авратига кўз тушмайдиган даражада кийимлари
қолдирилади. Уни ювиб, кафанлашдан олдин ҳақиқатда ўлганини аниқлаш учун
бир оз кутиш зарурдир.
Ўлгани аниқ бўлгач эса, уни ювиб, кафанлаш ва дафн қилишни тезлатиш лозим.
Жанозани одамларга эълон қилиш мустаҳабдир. Чунки жаноза ўқувчилар қанча
кўпайса, шунча яхши бўлади. Марҳумни тезда жойига олиб бориш унга ҳурмат
ҳисобланади.
Маййитнинг бутун баданини бир марта ювиш фарз ҳисобланади. Аммо уч марта
ювиш суннатдир. Маййитни ювиш учун қуйидаги шартлар топилиши керак:
1. Маййит мусулмон бўлиши керак; кофирни ювиш шарт эмас.
2. Ўлик туғилган бўлмаслиги керак; агар чала туғилган болада тириклик нишонаси
бўлса, ундан йиғи овози эшитилса ѐки бирор ҳаракати кўрилса, у ювилади. Аммо
чала туғилган боланинг баъзи хилқатларигина пайдо бўлган бўлса, уни ғусл
қилинмайди, балки устидан сув қуйилади ва бир парча латтага ўраб кўмилади.
Унга исм ҳам қўйилади. Чунки у Қиѐмат кунида тирилганида ўша қўйилган номи
билан чақирилади.
3. Жасаднинг ярмидан кўпроғи мавжуд бўлиши керак. Боши бўлиши шарт эмас.
Боши билан бирга жасаднинг озроғи мавжуд бўлса ҳам жаноза ўқилмайди.
4. Шаҳид бўлмаслиги керак; «шаҳид» деб Аллоҳнинг каломи ер юзида олий бўлсин
учун курашган ва жангда қатл қилинган кишига айтилади. Шаҳидни ғусл
қилдириш шарт эмас, чунки уни душманнинг қиличи поклаган бўлади.
Агар маййитни ювишга сув бўлмаса ѐки маййит ѐниб ўлган бўлсаю, сув қуйиш
билан бадани титилиб кетиш эҳтимоли бўлса, уни таяммум қилиш ғусл ўрнига
ўтади. Ғассол ҳам, бошқалар ҳам маййитнинг авратига қарамайди.
Уни бирор
парча латта билан беркитиб қўйиш вожибдир. Худди шунингдек, ўлган кишининг
авратини ғассол очиқ қўл билан ушлаши ҳам жоиз эмас. Балки у қўлига махсус бир
латтани кийиб олади ва шу билан авратларига сув етказади. Шу сабабли ҳам эркак
киши аѐл кишини ѐки аѐл киши эркак кишини ювиши жоиз эмас.
Маййитнинг бутун баданини уч мартаба ювиш суннатдир. Аммо уч марта ювиш
билан бадани пок бўлмаса, уни поклагунча ювиш мумкин, шунда ҳам ювишни тоқ
қилган маъқулдир. Мисол учун беш, етти, тўққиз ва ҳоказо. Яна ювиш
одобларидан бири маййитни баландроқ ўринга, сув тўпланмайдиган
жойга
қўйишдир. Маййитни бир оз илиқроқ сув билан ювиш афзал ҳисобланади.
Ҳаж ѐки умрада эҳром боғлаган ҳолда вафот топган кишини ювишда сувга хушбўй
нарсалар аралаштирилмайди. Чунки улар тириклигида ҳам хушбўйликдан
сақланиши лозим эди. Аммо бошқа кишиларни ювишда сувга хушбўй нарсаларни
аралаштириш, тозароқ бўлиши учун совун, шампунга ўхшаш нарсалардан
фойдаланиш яхши амаллардандир. Маййитни ювишдан олдин авратини
беркитадиган кийимидан бошқа кийимларини ечиб олган маъқул. Яна тирик одам
ғусл қилишдан олдин таҳорат олиши каби маййитни ҳам аввал таҳорат қилдириш
ғусл одобларидан ҳисобланади. Лекин бунда мазмаза (оғизга сув олиб ғарғара
қилиш) ва истиншоқ (бурунга сув тортиш) амали тарк қилинади.
Чунки бу
машаққат туғдиради. Лекин ғассол бош бармоқ билан кўрсаткич бармоқларини
тоза латта билан ўраб, уларни ҳўллайди-да, шу билан маййитнинг тишларини
ишқалайди ва буруннинг ичини ҳам бир оз ҳўллайди. Ушбу амаллар мазмаза билан
истиншоқ ўрнига ўтади.
Яна ғусл одобларидан бири ғассолнинг ишончли киши бўлишидир. Ишончли
ғассол маййитни мукаммал ювади ва кўрган ѐмон нарсаларини беркитиб,
яхшиликларини зоҳир қилади. Ювилган маййитнинг баданини қуритиб қўйиш ҳам
ғусл одобларидандир. Чунки шунда кафан ҳўл бўлмайди. Ғассол ўликни ювиб
бўлгач, ўзи ҳам ғусл қилиб олса яхши бўлади. Лекин бу баъзилар айтганидек, фарз
эмас. Маййитнинг соч-соқолларини тараш, мўйлов ѐки тирноқларини олиш ва яна
бошқа тукларини юлиш макруҳдир. Мабодо ундан бирор аъзо ва ѐки
тук узилиб
тушса, ўша аъзони ўзи билан кафанга қўйиб кўмиш матлубдир. Кафанлаб
қўйилгандан сўнг маййитдан нажосат чиқиб баданига ѐки кафанига тегса, зарари
йўқ.
Кафанлашда хоҳ у янги бўлсин, хоҳ эски бўлсин, тоза оппоқ либос бўлиши
маҳбубдир. Эркак кишини тириклик чоғида кийиши дуруст бўлган ҳар қандай
кийим билан вафотидан кейин кафанлаш жоиздир.
Аммо тириклигида кийиш
дуруст бўлмаган мато билан, яъни ипак билан ўлгандан сўнг ҳам кафанлаш тўғри
бўлмайди. Мабодо, бошқа ҳеч нарса топилмай қолсагина, эркак кишини ипак билан
кафанлаш мумкин. Аѐлларни эса ипак билан ҳам кафанласа бўлади.
Эркаклар учун суннатга мувофиқ кафан учта бўлади: 1. Қамис; 2. Изор; 3. Лифофа.
Бўйиндан оѐққача ўраладиган мато «қамис» дейилади. Изор билан бош ва оѐқ
қўшиб ўралади. Лифофа ҳам изор каби бўлади. Аѐлларга эса кўкракларини боғлаб
қўйиш учун бир парча латта ва юзни тўсиш учун рўмол зиѐда қилинса, суннатга
мувофиқ бўлади.
Жаноза намозида маълум шартлар ва арконлар бўлиб, унинг шартлари қуйидагича:
1. Намоздаги шартларнинг барчаси жаноза ўқилаѐтганда ҳам мавжуд бўлиши
керак. Аммо вақт жанозада шарт қилинмайди, қачон маййит ҳозир бўлса, ўшанда
жаноза ўқилаверади. Қуѐш чиқаѐтган, тиккага келган ва ботаѐтган вақтлардан
ташқари.
2. Маййит мусулмон бўлиши ҳам шарт, кофирга жаноза ўқилмайди.
3. Маййит жаноза ўқувчиларнинг олдиларида бўлиши ҳам шарт, ғойибга жаноза
ўқилмайди.
4. Маййитнинг жасадининг аксар қисми ѐки ярми боши билан бирга бўлиши керак.
Жасадининг ярмидан кўпроғи ѐки ярми бошсиз бўлса жанозаси ўқилмайди.
5. Жаноза ўқилаѐтган вақтда маййит ерга қўйилган бўлиши шарт. Инсонлар қўлида
ѐки бирор ҳайвоннинг тепасида турган маййитга жаноза ўқиш жоиз эмас.
Жаноза намозининг рукнлари қуйидагилардир:
1. Тўрт такбир айтиш.
2. Қиѐм туриш.
Аммо салом бериш бошқа намозлардаги каби вожибдир.
Жаноза намозининг суннатлари учтадир:
1. Биринчи такбирдан сўнг «сано»ни ўқиш суннатдир.
2. Салавоти Иброҳимийяни иккинчи такбирдан кейин ўқиш ҳам суннатдир. Агар
вақт қисқа бўлса, бошқа салавотларни ўқиш ҳам дуруст бўлади. Мисол:
.ٌِّْيَع َٗ ِِٔجْحَص َٗ ِِٔىآ ىَيَػ َٗ ٍذَََّحٍُ ىَيَػ ِّوَص ٌََُّّٖيىا
Do'stlaringiz bilan baham: