Бизнинг ҳаниф Ислом динимиз покликка жуда катта аҳамият берган ва


«Субҳаана зил мулки вал малакуути, субҳаана зил ъиззати ва ъазомати вал



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/52
Sana06.04.2022
Hajmi1,1 Mb.
#532147
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   52
Bog'liq
НАМОЗГА ПОКЛАНИШ

«Субҳаана зил мулки вал малакуути, субҳаана зил ъиззати ва ъазомати вал 
қудроти вал кибрийааи вал жабаруути, субҳаанал маликил ҳаййил лазий лаа 
ямууту, суббууҳун қуддуусур Роббунаа ва Роббул малаикати вар рууҳи, лаа 
илааҳа иллалоҳу настағфируллоҳ, нас-алукал жанната ва наъуузу бика минан 
наар».
Таровеҳ намозларида Қуръони Каримни бир бора хатм қилиб чиқиш ҳам рамазон 
ойининг суннат амалларидандир. Афзали имом жамоатнинг ҳолига риоя қилиб 
қироатни бир оз тезлатади, лекин шарт шуки, тезлик намозни бузадиган ѐки 
намозхонлар англай олмай қоладиган даражада бўлмасин. Борди-ю таровеҳ 
намозларида Қуръони Каримни хатм қилишдан қавм малоллангудай бўлса, имом 


уларнинг малолланишини эътиборга олмайди, балки суннатни адо қилади. 
Фотиҳадан кейинги зам сурани узун оятдан бир оят, қисқа оятдан уч оят 
миқдоридан кам ўқиб қўйиш ҳаромга яқин макруҳлардан ҳисобланади. Чунки 
бунда вожибни тарк қилиш бор. Таровеҳнинг ҳар икки ракати мустақил намоз 
бўлиб, уларга алоҳида ният қилинади, такбири таҳримадан сўнг эса сано ва 
«Аъузу...», «Бисмиллаҳ...»лар ўқилади. Қаъдада ташаҳҳудга қўшимча салавот ва 
дуоларни ҳам қўшади ва ҳоказо. 
Таровеҳ намозларини қиѐмга қодир бўлатуриб ўтириб ўқиш ҳам дурустдир. Аммо 
қиѐмда туриб ўқиса, ўтириб ўқигандан кўра афзалроқ бўлади. Имомга эргашувчи 
ўтирган ҳолида ҳам иқтидо қилса дуруст, аммо қиѐмга қодир бўлатуриб, то имом 
рукуъга боргунча қиѐмни кечиктириш макруҳ ҳисобланади. Чунки бунда ибодатга 
дангасалик қилгани зоҳир бўлади. Таровеҳ намозининг масжидда адо қилиниши 
маъқулдир. Зеро, шариатга кўра, жамоат бўлиб адо қилинадиган ибодатларнинг 
афзалроғи масжидда бўлганидир. Таровеҳ намозининг вақти чиқиб кетса, қазоси 
ўқилмайди. Чунки қазо фарз ва вожиб амалларгагина хослангандир. Мабодо, бирор 
киши таровеҳнинг қазосини ўқиса ҳам, у мутлақ нафл намозлар жумласига кириб 
кетади, барибир таровеҳнинг ўрнига ўтмайди. 
Таровеҳ намози рўзанинг суннатларидан эмас, балки рамазон ойидаги 
суннатлардан ҳисобланади. Шу сабабли таровеҳ намозини ўқиш мусофир учун
рўза тутмаган узрли касал учун ҳам суннат бўлади. Маълумки, бу кишиларга рўза 
тутиш шарт эмас эди. Шу билан бирга ҳайз ва нифос кўраѐтган аѐллар ҳам агар 
куннинг охирида пок бўлишса, таровеҳни ўқишлари суннат ҳисобланади. 
МУСОФИРНИНГ НАМОЗИ 
Пиѐда ўртача юрганда уч кечаю уч кундузлик йўлни босиб етадиган жойга сафарга 
чиққан киши яшайдиган жойи ҳудудидан чиқиши билан қайтиб келгунича 
«мусофир» ҳисобланади (бу ҳанафий мазҳабида 96 километрга, бошқа мазҳабларда 
88 километрга тенг). «Ўртача юриш» деганда туя ва пиѐда кишининг юриши 
кабиларга айтилади. Ушбу масофадан камроқ ерга йўл олган киши мусофир 
ҳисобланмайди. Ана шу масофадаги ерга машинада, поездда, самолѐтда йўлга 
чиққанлар ҳам мусофир ҳисобланади. У жойда ўн беш кундан камроқ муддат 
туришни ният қилган бўлсаю, ойлаб-йиллаб қолиб кетса ҳам, мусофир 
саналаверади. Агар борган жойида ўн беш кун ѐки ундан кўп муддат туришни ният 
қилса, етиб боргач мусофир ҳисобланмайди. 
Мусофир киши сафарда тўрт ракатли фарз намозларини икки ракат қилиб 
қисқартириб (қаср қилиб) ўқийди. Улар пешин, аср, хуфтондир. Аммо бомдод, шом 
ва витр намозлари ҳамда суннати равотиблар эса бутун ўқилади. Мусофир таҳорат 
олгач, маҳсисига уч кечаю уч кундуз масҳ этиши мумкин. 
Агар мусофир йўл юриб турган бўлса, вақти зиқ, шароит йўқлиги учун 
суннатларни ўқимаслиги афзалдир. Аммо шунда ҳам бомдоднинг суннатини тарк 
қилмай ўқийди. Агар мусофир бир манзилга келиб тушса, вақт бемалол, шароит 
етарли бўлгани учун суннатларни ўқиши афзал бўлади. Сафарда суннат 


намозларини ўқиш ѐки ўқимаслик борасида изланиш қилган уламолар ушбу 
хулосани айтишган. 
Мусофирга намозни қаср қилиш вожибдир. Бутун қилиб ўқиш жоиз эмас, мабодо, 
бутун қилиб ўқиса, гуноҳкор бўлади. Чунки у қаъдаи охирдан кейинги саломни 
кечиктирди. Мусофирнинг шу ҳолда иккинчи ракатдан кейинги ўтириши қаъдаи 
охир ҳисобланади. Агар қаср қилмай, тўрт ракат ўқиса, кейинги икки ракати нафл 
ҳисобланади. Ушбу нафлни такбири таҳримасиз бошлаган, сано билан «аъузу...»ни 
ҳам тарк қилган бўлади. Агар ўртадаги қаъдани ташаҳҳуд миқдорича ўтирмай, 
учинчи ракат ва тўртинчи ракатни адо қилган бўлса, фарз намози ботил бўлиб, уни 
қайта ўқиш вожиб бўлади. Чунки мусофирнинг иккинчи ракатдан кейин қаъдага 
ўтириши фарз эди. Агар мусофир қаср намозини бутун қилиб ўқиѐтган бўлса, унга 
иккинчи ракатдан кейинги ракатларда ўша фарз намозини ўқувчи кишининг 
иқтидоси дуруст эмас. Чунки фарз ўқувчининг нафл ўқувчига иқтидо қилиши жоиз 
бўлмайди. 
Мусофир ўзи яшаб турган маконининг томлари, дарахтлари кўринмайдиган 
жойдан бошлаб намозларини қаср ўқийди. Қаср ўқиш учун ўша жойнинг 
биноларига туташган боғлардан ажраб чиқиш шарт эмас. Чунки боғ яшаш жойи, 
деб эътиборга олинмайди. 
Агар киши сафар қилиб, яшаб турган жойидан ташқарига чиқса ва бирор нарсаси 
эсига тушиб уйига қайтса, то яшаш жойига киргунча мусофирлиги ботил 
бўлмайди. Чунки у сафар ниятидан қайтгани йўқ. 
Кишининг яшаш жойи (ватани) ҳолатига қараб икки хил бўлади: 
1. Аслий ватан. Инсон ўзи туғилиб-ўсган ѐки уйланиб, ўша жойдан ўзига ватан 
қилган макон ѐки ўзи у ерда туғилмаган бўлса-да, доимий иш жойи бўлиб қолган 
(гарчи у ерда хотини бўлмаса ҳам) «аслий ватан» дейилади. Кишининг аслий 
ватани шу каби бошқа ватан ҳосил қилмаса, соқит бўлмайди. Бир аслий ватанни 
иккинчи аслий ватан ботил қилиши учун улар ўртасида сафар масофаси бўлиши 
шарт эмас. 
2. Ватани иқомат (турар жой ватани). Камида ўн беш кун, ундан кўпроқ муддат 
истиқомат қилишга ярайдиган макон «ватани иқомат» дейилади. Мусофир камида 
ўн беш кун туришни ният қилса ѐки эрки ўзида бўлиб, камида ўн беш кун 
туришини аниқ билса, шу билиши ҳам ният ҳукмига ўтади ва у истиқомат 
қиладиган макон ватани иқоматга айланади. Ватани иқомат учта амал билан ботил 
бўлади: 1) янги «аслий ватан» «ватани иқомат»ни ботил қилади. Мисол учун, бир 
киши тошкентлик бўлса, Фарғонага сафар қилиб, у ерда ўн беш кундан кўпроқ 
истиқомат қилишни ният қилса, кейин Марғилонга келиб уйланса ва шу жойда 
яшай бошласа, унинг мусофирлиги йўқолади, Фарғонадаги ватани иқомати ботил 
бўлади. Энди у намозларини қаср қилмай, тўла ўқийди. Чунки унинг янги аслий 
ватани, яъни Марғилон ватани иқомат бўлган Фарғонани ботил қилди; 2) ватани 
иқоматни ўзига ўхшаган ватани иқомат ботил қилади. Мисол учун, тошкентлик 
мусофир киши Марғилонда ватани иқомат қилди, яъни ўн беш кундан ортиқроқ 
истиқомат қилишни ният қилди, кейин бошқа ўринга, яъни Фарғонага кўчиб ўтиб, 
ўша жойда ўн беш кундан кўпроқ туришни ният қилди. Демак, энди бу мусофир 


Фарғонадан Марғилонга келиб, модомики, ўн беш кун туришни ният қилмаса, 
намозини қаср қилиб ўқийди. Чунки унинг Марғилондаги ватани иқоматини 
Фарғонадаги янги ватани иқомати ботил қилган бўлади. Аввалги ватани иқоматни 
кейинги ватани иқомат ботил қилиши учун улар ўртасида сафар масофаси бўлиши 
шарт эмас; 3) ватани иқоматдан туриб янги сафарга чиқилса ҳам, ватани иқомат 
ботил бўлади. Агар мусофир ватани иқоматидан бошқа маконга сафар қилса, шу 
янги сафар билан ватани иқомати ботил бўлади. Агар бирор ҳожат билан аввалги 
ватани иқоматга қайтиб келса, намозларини қаср ўқийди. Чунки унинг янги сафари 
билан ватани иқомат ботил бўлган эди. 
Агар мусофир ўз вақтидаги тўрт ракатли намозларда муқимга иқтидо қилса, имом 
билан бирга бутун ўқийди Тўрт ракатли фарз намозларида муқим киши мусофирга 
иқтидо қилса ҳам жоиз. Мисол учун, бир вақт аср намозини муқим ҳам, мусофир 
ҳам адо қилаѐтган бўлса, мусофир имом бўлади ва икки ракатни адо қилгач, салом 
бериб, орқадагиларга: 
. ٌشِفبَغٍُ ًِّّئَف ٌُْنَر َلًَص اَُِ٘رَأ

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish