Бизнес вa тaдбиркорлик олий мaктaби


БАНК ФАОЛИЯТИГА РАҚАМЛИ МОЛИЯВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ



Download 13,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/460
Sana01.07.2022
Hajmi13,48 Mb.
#728314
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   460
Bog'liq
ee9bfe9d1826e21d633179f4e774f8f2

БАНК ФАОЛИЯТИГА РАҚАМЛИ МОЛИЯВИЙ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ 
ЖОРИЙ ЭТИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ 
 
Гулямова А.Л. – мустақил изланувчи 
 
COVID-19 эпидемияси ва у келтириб чиқарган инқироз барча бизнес 
субъектлари қатори банкларни ҳам инновациялар сари ундади. Аввалига улкан 
куч сифатида қаралган инновацияларни амалга ошириш суст суръатларда юз 
берган бўлса, пандемия шароитлари тез ўзгарувчан шароитларга мослашишдан 
ўзга танлов қолдирмади. 
KPMG томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, янги давр рақамли банклари 
ва рақамли молиявий технологиялар сезиларли даражада самарали, тезкор ва 
мослашувчан. Уларнинг муваффақияти замирида мижозлар учун қулайликни 


229 
ошириш 
учун 
замонавий 
ва 
инновацион 
чора-тадбирлардан 
фойдаланилаётганлиги ётади. Зеро, янги, самарали технологиялар ва инновацион 
ёндашув пировардида технологик ва трансакцион харажатларни қисқартириш 
имконини бермоқда. Amazon, Apple, Google, Wechat, Alipay ва Paytm ечимлари 
аллақачон кредит карталар ва онлайн тўловларни ўрнини босиб бўлди.
Тадқиқотларимиз кўрсатишича, рақамлаштириш даври тақдим этган банк 
фаолиятига жорий этилаётган инновацияларга қуйидагиларни киритиш мумкин: 
– сунъий интеллектни автоматлаштириш ва ундан фойдаланиш; 
– кўп каналли ёндашув; 
– улкан маълумотлар (Big Data) таҳлилини жорий этиш; 
– P2P (peer-to-peer) платформалари ва краудфандинг; 
– смартфонлар, юқори технологияли қурилмалар билан тўловлар; 

сунъий интеллект маслаҳатчилари ва инвестиция менежерлари; 
– улкан маълумотлар (Big Data) билан рискларни ўлчаш; 

тамоман виртуаллашган операциялар; 
– номолиявий компаниялар билан ҳамкорликни кучайтириш; 

шахсга мослаштирилган (индивидуаллаштирилган) хизматлар
– дастур интерфейсларини такомиллаштириш; 
– ижтимоий медиа интеграцияси; 
– аутентификациянинг янги усуллари асосида киберхавфсизликни 
таъминлаш ва ҳ.к. 
Шунингдек, сунъий интеллект ва машина ўрганиши (Machine 
learning) молиявий хизматларни кўрсатишда янада индивидуал ёндашишга, 
хизмат кўрсатиш жараёнларини оптималлаштиришга имкон бермоқда. 
Булутли технологиялар (Cloud-based technology) ташкилотларни бир-бирига 
боғлаш учун қулай ички тизимларни ишлаб чиқишда кенгайтирилган ва тезкор 
ёндашувларни тақдим этмоқда. Чунончи рақамлаштириш даврида инновацион 
маданиятни қўллаб-қувватлаш учун идоралараро ҳамкорлик ҳар қачонгиданда 
муҳим аҳамият касб этмоқда. Эндиликда банклар улкан маълумотлардан 
фойдаланиб, мижозларнинг ҳаёт циклига, уларнинг турмуш тарзи ва 
операциялари тарихига қараб мослаштирилган маҳсулотларни таклиф этиши 
мумкин. 
Бундан ташқари, банклар томонидан фирибгарликни олдини олиш 
мақсадида икки омилли аутентификация ва биометрикадан фойдаланилмоқда. 
Контактсиз тўлов операциялари чеклови ҳақидаги ташвишларни бартараф этиш 
учун банк саноат тобора кўпроқ рақамли маҳсулотларни ишлаб чиқмоқда. Бу 
ерда гап фақат бармоқ излари асосида идентификациялаш ҳақида кетмаяпти. 
Масалан, Шотландия Қироллик банки (the Royal Bank of Scotland) ушбу 
тизимдан фойдаланадиган кўплаб банклардан биридир. Мижоз тизимга 
киргандан сўнг, дастур клавиатура, мобил дастур ва веб-сайтда 2000 дан ортиқ 
ҳаракатларни қайд этади. Мазкур тизим ҳатто харидор смартфонни ушлаб 
турадиган бурчаги, экранга теккан бармоқлари ва экранга тегишидаги босимни 
ўлчайди.
Эмпирик тадқиқотлар кўрсатишича, Fintech инновацияларининг жорий 
тўлқини молиявий компаниялар фаолиятига турлича таъсир кўрсатмоқда. Айни 


230 
пайтда, замонавий ахборот технологияларини жорий этиш кўлами ва бизнес 
самарадорлиги ўртасида кучли боғлиқлик кузатилиши аниқланган
1

Республикамизда ҳам меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат асосида “рақамли банк” 
атамаси ҳуқуқий мустаҳкамлаб қўйилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси 
Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 30-июндаги “Банкларни рўйхатга 
олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 
ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги 22/5-сон қарорига мувофиқ, 
рақамли банк – бу инновацион банк технологияларидан фойдаланган ҳолда 
(касса хизматини кўрсатмасдан) банк хизматларини масофавий кўрсатувчи банк 
ёки унинг таркибий бўлинмасидир. 
Рақамли банк фаолиятини орқали молиявий воситачилик роли қисқаришига 
жавобан P2P кредитлашни амалга оширувчи компаниялар билан ҳамкорликни 
кучайтириш, “фойда марказлари”ни ўзгартириш, янги қиймат занжирларини 
яратиш, 
инклюзив 
инвестицияларни 
краудфандинг 
орқали 
янада 
ривожлантириш имконияти юзага келади
2

Фикримизча, 
республикамиз 
тижорат 
банкларининг 
рақамли 
трансформациясини амалга оширишда рақамли технологиялар орқали 
яратиладиган янада самарали бизнес моделларни жорий этиш, сунъий интеллект 
ва улкан маълумотлар таҳлилидан фойдаланиб, банк хизматларини тақдим этиш 
бўйича қарор қабул қилиш жараёнларини автоматлаштириш, open banking 
орқали нобанк институтлар ва турли молиявий хизматларни таклиф этувчи 
платформалар билан интеграциясини кучайтиришга эътиборни қаратиш зарур. 

Download 13,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   460




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish