Бизнес вa тaдбиркорлик олий мaктaби


РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА БАНКЛАРДА КОМПЛАЕНС-



Download 13,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/460
Sana01.07.2022
Hajmi13,48 Mb.
#728314
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   460
Bog'liq
ee9bfe9d1826e21d633179f4e774f8f2

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА БАНКЛАРДА КОМПЛАЕНС-
НАЗОРАТ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ 
 
Ахмедова Х. – БМА тадқиқотчиси 
 
Рақамли молиявий технологияларни (Fintech) қўллаш натижасида 
яратилаётган инновацион банк хизматлари ва маҳсулотлари тижорат 
банкларининг комплаенс риски даражасига ҳам сезиларли таъсир кўрсатмоқда. 
Бу эса тижорат банклари комплаенс-назорат тизимини ҳам трансформация 
қилиш заруратини келтириб чиқармоқда. 
Маълумки, комплаенс риски ҳуқуқий санкциялар ёки регулятив риск
молиявий йўқотишлар, банк обрўсининг йўқотилиши билан боғлиқ рискларни 


227 
қамраб олиб, одатда банк соҳасидаги қонунлар ва қонуности меъёрий 
ҳужжатлар, бизнес этикаси ва бошқа стандартларга риоя қилишдаги 
камчиликлар туфайли юзага келади. Айни пайтда, комплаенс риски ҳуқуқий 
нормалар ва талабларга риоя қилмаслик рисклари билан чекланмай, кўлам 
жиҳатдан “ҳалоллик” борасидаги рискларни ҳам ўз ичига олмоқда. 
Банклар учун комплаенс риски аҳамияти ошиб бораётганлигини қуйидагича 
изоҳлаш мумкин: биринчидан, Базель-2 стандартларига кўра, тижорат банклари 
барча турдаги рискларни ички риск менежмент жараёнлари орқали 
бошқаришлари керак, иккинчидан, копмлаенс риск менежменти ва корпоратив 
бошқарув ўртасида кучли боғлиқлик мавжуд бўлиб, турли хил корпоратив 
тузилмалар таназзулида (масалан, Enron, Parmalat компаниялари) айнан шу 
омилнинг ҳиссаси юқори бўлмоқда. 
Тижорат банкларида комплаенс-назорат тизими банкнинг комплаенс 
рискини аниқлаш, баҳолаш, маслаҳат бериш, кузатиш ва унинг ҳолати бўйича 
ҳисобот берадиган мустақил функционал тизимни намоён этади.
Фикримизча, рақамли банк фаолиятини кўрсатишда комплаенс 
функциясининг аҳамияти Комплаенс департаменти ролининг янада 
фаоллашиши, яъни маслаҳат беришдан рискларни бошқаришда бевосита 
иштирок этишга ўтиши, риск менежмент тизимининг банк операцион риск 
жараёнлари билан тўлиқ интеграциялашуви, рискка асосланган назорат 
механизмларининг кучайтирилишида намоён бўлади. 
Глобал банк фирибгарликлари бўйича KPMG томонидан тузилган 2019 йил 
ҳисоботида асосий банк фирибгарликлари сифатида кредит ва дебит карталари 
билан 
фирибгарликлар, 
солиқ 
тўловлари, 
лоттерея 
билан 
боғлиқ 
фирибгарликлар, кибер ва онлайн фирибгарликлар кўрсатиб ўтилган
1

Бундан ташқари, пулни легаллаштириш (“ювиш”) бўйича комплаенс 
талабларини бажаришда йўл қўйилган камчиликлар банклар томонидан туфайли 
миллиардлаб доллар миқдорида жарималар тўланиши ҳолатлари кузатилмоқда. 
Хусусан, HSBC (1,9 млрд. АҚШ доллари), Standard Chartered Bank (1,1 млрд. 
АҚШ доллари), Deutsche Bank (12,5 млрд. АҚШ доллари), UBS (5,1 млрд. АҚШ 
доллари) шулар жумласидандир. 
Кунлик халқаро банк тизимлари орқали жуда йирик суммадаги маблағлар 
ўтказилиши ортидан рақамли банкларда пулни легаллаштириш билан боғлиқ 
рисклар эҳтимоли юқори бўлади. Ҳисобрақамнинг ҳақиқий эгаси ва маблағлар 
манбаси банкдан сир тутилиши мумкин. Шу боисдан, пулни легаллаштиришни 
олдини олиш учун банклардан “Мижозингни бил” (‘Know Your Customer’) 
қоидаларини ўрнатиш ва уларга амал қилиш талаб этилади. 
Банкларда комплаенс рискининг ортишига сабаблардан бири тартибга 
солиш амалиётининг мураккаблиги ва тез ўзгарувчанлиги ҳисобланади. Thomas 
Reuters ҳисоботига кўра, биргина 2017 йилда банк фаолиятига оид 56 000 дан 
ортиқ тартибга солиш бўйича ўзгартиришлар киритилган
2

1
https://assets.kpmg/content/dam/kpmg/xx/pdf/2019/05/global-banking-fraud-survey.pdf 
2
https://legal.thomsonreuters.com/en/insights/articles/cost-of-compliance-2018-report-your-biggest-challenges-revealed 


228 
Рақамли иқтисодиёт шароитида банк соҳасида ривожланаётган муҳим 
йўналишлардан бири “очиқ банк фаолияти” (Open-Banking) ҳисобланади. Open-
Banking моҳиятан инновацион фаолият тури бўлиб, комплаенс масаласида 
банклар учун янги муаммоларни юзага келтирмоқда. Чунки бу фаолият тури 
мижоз ҳақидаги маълумотларни учинчи томонга тақдим этишни кўзда тутади. 
Даставвал Буюк Британияда ривож топган Open-Banking, ҳозирда Австралия, 
Канада, Гонгконг, Япония, Исроил, Мексика, Янги Зеландия ва Сингапурда 
стандарт банк фаолиятига айланиб улгурди. 
Яна бир регулятив характердаги ўзгариш умумий маълумотларни ҳимоя 
қилишни тартибга солиш (General Data Protection Regulation) билан боғлиқдир. 
Ушбу тартиб 2018 йилдан бошлаб Европа Иттифоқида комплаенс талабларининг 
бир қисми ҳисобланади ва унинг рақамли банк фаолиятига таъсири қуйидаги 
йўналишларда бўлиши мумкин:
– юқори стандартлар ҳисобига истеъмолчи ишончини мустаҳкамлаш; 
– Open-Banking соҳасини ривожлантириш; 
– инновацияларни рағбатлантириш; 
– аҳлоқ стандартларини кучайтириш; 
– киберхавфсизликни такомиллаштириш. 
Фикримизча, рақамли банк фаолиятини ривожлантириш ва у билан боғлиқ 
комплаенс рискларини тартибга солишда сунъий интеллект кенг имкониятларга 
эга.
Умуман олганда, мамлакатимизда банк секторини ривожлантириш, давлат 
улуши юқори бўлган тижорат банкларини трансформация қилиш ва уларнинг 
рақамли иқтисодиёт талабларига жавоб берадиган барқарор воситачилик 
тизимига айланишини рағбатлантириш учун рақамли технологияларни банк 
фаолиятига жорий этишни жадаллаштириш зарур. Айни пайтда, рақамли банк 
фаолияти билан боғлиқ комплаенс рискларини тартибга солиш бўйича ҳуқуқий 
база, стандарт ва қоидаларни ишлаб чиқиш талаб этилади. Зеро, банкларда 
самарали комлаенс-назорат тизимини йўлга қўйиш миллий тижорат 
банкларининг мавқеини янада мустаҳкамлаш, хорижий банклар билан қулай 
ҳамкорлик имкониятларини янада оширишга хизмат қилади. 

Download 13,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   460




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish