216
Эмпирик тадқиқотлар кўрсатишича, саноат тармоқларида рақамли
трансформацияга ундовчи омиллар (драйверлар) сифатида қуйидагиларни
ажратиб кўрсатиш мумкин
1
:
– мижозларга эътиборни кучайтириш ва қийматни дифференциациялаш
(Customer focus & value differentiation);
– харажатлар самарадорлиги – жараён самарадорлиги (Cost
efficiency -
process efficiency);
– атроф-муҳит барқарорлиги (Environmental sustainability);
– ишчилар хавфсизлиги (Workers safety);
– ишлаб чиқариш самарадорлиги (Productivity);
– бозор концентрацияси/глобаллашув (Market focus / globalization);
– қарор қабул қилиш жараёнини енгиллаштириш ва унга кўмаклашиш
(Decision-making support);
– саноатнинг идиосинкразияси (Idiosyncrasies of the industry).
Айрим тадқиқотчилар фикрича, рақамли трансформация стратегияси
қуйидаги йўналишларда трансформацияни ташкил этишни тақозо этади:
технологиялардан фойдаланиш, қиймат яратишдаги ўзгаришлар,
тузилмавий
ўзгаришлар ва молиявий жиҳатлар
2
.
Фикримизча, рақамли трансформация стратегияси компаниянинг умумий
корпоратив стратегияси, операцион стратегияси ва бошқа
функционал
стратегиялари билан мувофиқлаштирилиши ва ҳамоҳанг бўлиши, уни ишлаб
чиқишда комплекс ёндашув талаб этилади.
Хулоса қилганда, Саноат 4.0 инқилоби шароитларига мослашиш ва бу
мақсадда муваффаққиятли рақамли трансформацияни
амалга оширишга
комплекс ёндашиш, бошқача айтганда, рақамли трансформациянинг
экотизимини шакллантириш ва унинг элементлари ўртасидаги муносабатларни
тўғри ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга.
Айни пайтда, “Рақамли Ўзбекистон -
2030” стратегиясининг қабул қилинганлиги эътирофга молик воқея бўлиб, бу
соҳадаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаб беради. Бироқ
мазкур стратегияни амалга ошириш фонида бизнес ҳамжамиятининг рақамли
трансформация қилиниши қандай
суръатларда кечиши, рағбат ва қўллаб-
қувватлаш тизимини жорий этиш, рақамли технологияларни фаол қўллаш ва
инновацион
бизнес
моделларини
шакллантириш
ҳисобига
бизнес
самарадорлигига эришиш алоҳида эътибор қаратиладиган жиҳатлардир.
Шунингдек, рақамли компетенциялар, ходимларни ўқитиш ва қайта
тайёрлашга эътиборни кучайтириш зарур. Зеро,
инсон капиталига киритилган
бугунги инвестиция яқин истиқболда рақамли дивидендларни олишни
кафолатлашга хизмат қилади.
1
Lammers, T., Tomidei, L., & Regattieri, A. (2018). What Causes Companies to Transform Digitally? An Overview of
Drivers for Australian Key Industries. 2018 Portland International Conference on Management of Engineering and
Technology (PICMET). doi:10.23919/picmet.2018.8481810
2
Matt, C., Hess, T., & Benlian, A. (2015).
Digital Transformation Strategies. Business & Information Systems
Engineering, 57(5), 339–343.
doi:10.1007/s12599-015-0401-5