Учинчи қоида
: Маъруза бўлаётганда ўз-ўзингизга ва ёритилаётган мавзуга
қатъий ишонинг, акс холда бошқаларни бунга ишонтира олмайсиз.
Ўзингизни ботир ва ҳар нарсага қодир ҳис этиш учун бутун иродангизни
сафарбар қилинг ва шундагина қўрқинч ҳиссиётлари ишонч билан
алмашинилади. Аудитория олдида турганда тахминан 30 секунд давомида
чуқур нафас олинг – бу Сизда кислород танқислигининг олдини олади.
Юрагингиз қанчалик уриб кетса ҳам ҳеч чўчимасдан олдинга чиқинг ва
ўзингизни бу иш Сизга жуда ёқимли эканини кўрсатишга ҳаракат қилинг.
Гавдангизни тўғриланг, тингловчиларнинг кўзларига тик қаранг ва шунчалик
ишонч билан гапирингки, худди улар Сиздан маълум бир миқдорда пул
қарздай бўлсин. Улар бу ерга тўлов муддатини кечиктириш учун келишган
деб фараз қилинг. Асабий ҳолатда костюмнинг тугмаларини ечиб ва яна
тақиб ҳаракат қилманг, қўлингиздаги нарсани асабий ҳолатда у қўлдан бу
қўлга олишни бас қилинг ва асло қўлингиз билан маънисиз ҳаракатлар
қилманг. Агар асабий ҳаракатлардан тўхташ Сиз учун қийин бўлса, у холда
қўлингизни орқага қилиб, бармоқларингизни қимирлатинг ёки оёқларингиз
бармоқларини қимирлатинг, токи бу ҳаракатларни ҳеч кимса кўрмасин.
Мебел ёки бошқа нарсаларнинг орқасига беркинишга ҳаракат қилманг.
Тўртинчи қоида
:
Доимий равишда машқ қилинг, машқ қилинг ва яна машқ
қилинг! Бусиз Сизда ҳам, бошқа маърузачиларда ҳам ҳеч нима ва ҳеч қачон
амалга ошмайди!
Маъруза қилишга ишонч пухта тайёргарлик орқали яратилади.
Агар маърузачининг миясида ва юрагида ҳақиқатан ҳам қандайдир ғоя
бўлса ҳамда уни бошқаларга етказиш учун ички талаб бўлса, унда
муваффақиятга тўла ишониши мумкин. Тайёргарлик кўрилган холда
маърузани амалга ошириш – тахминан 90% айтилган маъруза кабидир деб
айтиш мумкин. Атиги ўттиз-қирқ дақиқалар давомида яхши ва сифатли
Аюпов Равшан Хамдамович
26
маъруза тайёрлаш мумкин эмас ҳамда уни торт сингари тезлик билан ва
осонгина тайёрлаш ҳам мумкин эмас. Ҳафта бошида мавзу танлаб олинг, у
ҳақда бир неча кун ўйлаб кўринг, ҳафта давомида ушбу мавзу ҳақидаги
фикрларингизни пишиқлаштиринг, у ҳақда кундузи ҳам, кечаси ҳам
унутманг. Маъруза мавзуси ва унинг мохияти ҳақида яқин дўстларингиз
билан атрофлича муҳокама қилинг. Уни ўзаро суҳбатлар мавзуси қилсангиз,
яна ҳам соз бўлади. Бу мавзу ва у билан боғлиқ бўлган муаммолар ҳақида
барча мумкин бўлган саволларни ўзингизга бериб кўринг ва ушбу саволларга
маънили жавоблар топиб қўйинг. Миянгизга келган барча фикр ва
мисолларни ёзиб олинг ҳамда бу йўналишдаги тадқиқотингизни давом
эттиринг. Мавзу бўйича ғоялар, фикрлар, мисоллар куннинг турли
пайтларида миянгизга келади ва Сиз уларни албатта эслаб қолинг (
ёки ёзиб
олинг
). Муваффақият билан фаолият кўрсатган барча маърузачилар худди шу
усулдан фойдаланганлар ва ҳозир ҳам фойдаланаяптилар.
Барча саволларни мустақил равишда ўйлаб олганингиздан сўнг,
кутубхонага боринг ва ундаги мавзуга тегишли материаллар билан атрофлича
танишинг. Агар вақт етса, бу мавзу билан боғлиқ бошқа масалалар билан ҳам
атрофлича қизиқинг. Фойдаланишингиз мумкин бўлганидан кўра кўпроқ
материал йиғинг ва мавзу бўйича тўла материаллар руйхатини ҳамда мавзуга
оид материалларнинг нусҳаларини битта папкага тикиб қўйинг ёки
компьютерда алоҳида файл ёки папка кўринишида сақлаб қўйинг. Компьютер
дастурий таъминотидан фойдаланиб, мавзунинг барча жиҳатларини ўз ичига
олган тақдимотлар (
презентациялар
) тайёрлаб қўйсангиз, нур устига аъло
бўлади. Агар Сиз ўз мавзуингизни ипидан-игнасигача билсангиз, Сизда
билимингиз ҳақида қандайдир ишонч ва сезги ҳосил бўладики, уни оддий
сўзлар билан тушунтириш жуда ҳам мураккаб. Агар Сиз ўзингизга ишонган,
билимингиз тўлиқ ва керакли материаллар билан таъминланган бўлсангиз,
Сизнинг муваффақиятингиз таъминланган ва ғалабангиз тайин бўлади.
Аюпов Равшан Хамдамович
27
Do'stlaringiz bilan baham: |