Битирув малакавий иши мавзу


-расм. Европа иттифоқига аъзо ва аъзо бўлмаган бир нечта европа мамлакатлари томонидан ажратилган 1.7 триллион евро қутқарув пакетининг тақсимоти



Download 0,81 Mb.
bet9/15
Sana25.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#262380
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15
Bog'liq
Коронавирус пандемиясининг глобал бозорлар ва халқаро иқтисодиётга (2)

1.3.2-расм. Европа иттифоқига аъзо ва аъзо бўлмаган бир нечта европа мамлакатлари томонидан ажратилган 1.7 триллион евро қутқарув пакетининг тақсимоти (млрд. евро ҳисобида)
Европа Иттифоқи (ЕИ) давлатлари, Буюк Британия, шунингдек, ЕИга кирмайдиган (Швейцария) мамлакатлар COVID-19нинг Европа ҳудудида келтириб чиқарган иқтисодий оқибатларини бартараф этиш йўлида 1,7 триллион евро ажратишларини эълон қилди (1.1.2-расм). Европа Марказий банки (ECB) пандемия даврида еврони барқарорлаштириш ва мустаҳкамлаш мақсадида 750 млрд. евро миқдоридаги активларни сотиб олиш дастурини тасдиқлади. Бундан ташқари, Европа Комиссияси тегишли ҳукумат томонидан зарар кўрган корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва жамоат харажатларини рағбатлантиришда бюджет қоидалари бўйича янада енгил сиёсатни олиб боришга розилик берди ва бу мақсадда 25 млрд. евро миқдоридаги инвестиция фондини ташкил қилди. 3-расмда келтирилганидек, ЕИнинг етакчи аъзо давлати ҳисобланган Германия Европа давлатлари ичида коранавирусга қарши кураришда энг кўп маблағ ажратди.
Германия давлат ривожланиш банки (КfW) пандемиядан азият чеккан компанияларга “урушдан кейинги энг катта ёрдам пакети” номи остида 550 млдр. евро миқдорида кредит ажратди. Германиянинг Федерал парламенти (Бунденстаг) томонидан вирус туфайли ишлай олмайдиган ёки касаланган ишчиларга компенсация тўлаш учун қисқа муддатли ишларни субсидиялаш дастурини қабул қилинди .
Шунингдек, коронавирус келтириб чиқарган иқтисодий оқибатларни бартараф этишда ЕИнинг аъзо давлатлари бўлган Франция 345 млрд. евро, Испания 200 млрд. евро ва Италия 25 млрд. евро пул маблағлари бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилишини ваъда қилди.
Бугунги кунда коронавирусдан энг кўп азият чекаётган Европа давлатларидан бири сифатида Буюк Британиянинг коронавирус оқибатларини бартараф этишда намуна бўла оладиган чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Хусусан, Буюк Британия Канслери Риши Сумак молиявий қийинчиликларга дуч келганларга ёрдам бериш учун 330 млрд. фунт стерлинг миқдоридаги фавқулодда кредит кафолатлари тўпламини эълон қилди.
Олдинроқ, Буюк Британия тадбиркорлик фаолияти субъектларининг инқироз ёқасидан сақлаб қолиш мақсадида берилган 7 млрд. фунт стерлинглик молиявий ёрдам маблағидан кейин эса, 20 млрд. фунт стерлинг миқдоридаги фискал ёрдам турини ҳам тақдим этди. Мазкур чора-тадбирлар мажмуасига қуйидагилар киради:

  • ҚҚС ва даромад солиғини тўлашни кечиктириш; ў кичик ва ўрта корхоналарининг ишчилари учун касалик тўлови бўйича ёрдам пакетини расмийлаштириш;

  • Англиядаги барча чакана савдо, меҳмонхоналар, дам олиш ва болалар боғчалари учун 12 ойлик меҳнат таътили тарифларини белгилаш;

  • кичик бизнес учун имтиёз ёки қишлоқ жойларида имтиёзни олиш учун барча бизнес учун 10,000 фунт стерлинг миқдорида кичик бизнес грантларини ажратиш;

  • 15 000 дан 51,000 фунт стерлинггача солиқ тўлайдиган мулкка эга бўлган чакана савдо, меҳмонхона ва дам олиш масканлари фаолиайитини қўллаб қуватлаш учун 25,000 фунт стерлинг миқдорида грант маблағларини ажратиш;

  • коронавирусга қарши курашишда Бизнесга кредит ажратиш дастури Британия Бизнес Банки орқали кичик бизнес ва ўрта бизнес субектлари учун 5 миллион фунт стерлинггача бўлган кредитларни тақдим этиш;

  • Англия Банкидан йирик фирмалар ўртасида ликвидликни қўллаб-қувватлаш, уларга кредитлар орқали нақд пул оқимларига коронавирус таъсирини камайтиришга ёрдам берадиган янги кредитлаш механизми ишлаб чиқиш.

Англия Банки COVID-19 таъсирини сусайтириш мақсадида , шунингдек, ҳолдан тойган инвесторларнинг ишончини сақлаб қолиш учун, қайта молиялаштириш ставкасини 0,1 фоизгача пасайтирди. Бу жаҳон иқтисодиётида мисли кўрилмаган чора-тадбирлардан биттаси бўлди . 2020 йил 20 мартда Буюк Британия Канслери ҳукумат иш берувчилар томонидан иш жойлари сақланиб туриладиган ходимлар иш ҳақининг 80 фоизигача (ойига 2,500 фунт стерлинггача) тўлашини эълон қилди. Лекин, ҳукумат томонидан коронавируснинг оқибатларини бартараф этиш йўлида олиб бораётган сиёсатида камчиликлар ҳам мавжуд, жумладан, ишлаб чиқилаётган чора-тадбирларда ўзиниўзи иш билан таъминлайдиган аҳоли вакиллари учун ҳеч қандай ёрдам чоралари, масалан, уларга касаллик учун тўловлар кўзда тутилмаган . Жаҳон иқтисодиётида етакчи фигура ҳисобланган АҚШнинг ҳам коравирус келтириб чиқарган ижтимоий-иқтисодий оқибатларни бартараф этиш бўйича амалга ошираётган чора-тадбирлари диққатга сазовордир. Хусусан, АҚШ Федерал Резерви (Fed) АҚШ иқтисодиётига ҳалокатли вируснинг зарбасини камайтириш мақсадида қайта молиялаштириш ставкасини 0,5 фоизга пасайтирди. 2020 йил 23 март куни, Федерал Резерв 125 миллиард долларлик облигацияларни сотиб олиш орқали молия бозорига ёрдам беришини эълон қилди. Шунингдек, Fed Main Street бизнеси учун 300 миллиард долларлик кредит бериш дастурини таклиф қилди . Трaмп маъмурияти 2020 йил 27 мартда 2 триллион долларга тенг вирусга қарши ёрдам пакети – CARES Act ни хавфсизлигини таминлаш чораларини бошқарди ва шу пайтгача иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга муваффақ бўлди.
Мазкур маблағ қуйидаги мақсадлар учун сафарбар этилиши кўзда тутилган:
➢ $75,000 дан кам даромадга эга бўлган 17 ёшдан юқори ҳар бир Америкаликка ёки $ 150,000 дан кам даромадга эга бўлган жуфтликка $1200 берилади;
➢ 17 ёшгача бўлган ҳар бир бола учун $500 берилади;
➢ Ишсизлик тўловини ҳафтасига $600га ошириш, ишсизлик нафақасини беришни 13 ойгагача узайтириш ва ўз-ўзини иш билан таъминлайдиган ва мустақил пудратчилар ҳуқуқини кенгайтириш белгиланган;
➢ талабаларнинг ссудаларини тўлаш 30 сентябргача жаримага тортилмасдан қолдирилади;
➢ май ойининг ўрталарига қадар федерал томонидан қўллаб-қувватланган ипотека кредитларини ундириб олишни тақиқлаш;
➢ ижарачининг тўрт ой давомида федерал уй-жой дастуридан ҳайдаб чиқарилишини тақиқлаш;
➢ $25 млрд. озиқ-овқат ёрдамига йўналтирилади;
➢ соғлиқни сақлаш учун $100 млрд. ажратилади;
➢ $45 млрд. табиий офатларнинг оқибатларини бартараф этиш жамғармасига (ҳимоя воситаларини етказиб беришга) йўналтирилади;
➢ $29 млрд. грантлар ва 29 млрд. миқдоридаги ссудалар, қарз кафолатлари, акцизлар ва ёқилғи солиқлари бўйича имтиёзлар берилади;
➢ миллий хавфсизликка $17 млрд. йўналтирилади;
➢ фермерларга $14 млрд. ажратилади
Шунингдек, АҚШ Ғазначилик Бошқармаси томонидан кичик ва йирик бизнесга $500 млрд. кредит берилиши маълум қилинди. Бундай ёрдамни оладиган корхоналар ўз ходимларининг 90 фоизини 30 сентябргача ушлаб туришлари шарт, 5 йил ичида ўз қарзларини қайтаришлари керак ва уларнинг кредитлари тўлиқ тўланганидан кейин бир йилгача дивидендлар бериш тақиқланади. Кичик бизнес субектларига $377 млрд. кредит ва грантлар бериш, фавқулодда вазиятлар учун $10 млрд. ва яна $17 млрд. доллар мавжуд тўловларни кечиктиришга имкон бериш учун тақдим этиш маълум қилинди.
Осиё мамлакатларидан Хитой ва Япония эса COVID-19 пандемияси келтириб чиқарган ижтимоий-иқтисодий оқибатларни минималлаштириш учун Хитой Халқ Банки (People's Bank of China) 240 млрд. АҚШ долларини ва Япония Банки (Bank of Japan) эса 43 млрд. АҚШ долларини банкларнинг ликвидлигини таъминлаш мақсадида тақдим этишди. G20 мамлакатлари раҳбарлари иқтисодий инқироз “V” кўринишдаги эгри чизиқ шаклига ўхшашлиги, чуқур, аммо, қисқа умрга эгали ва шундай экан, яна иқтисодиёт ўсиш ва тез оёққа туриш мумкинлигини кутишмоқда. Лекин, Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт Ташкилотининг (OECD) Бош котиби жаноб Ангел Гуррия, G20 мамлакатлари раҳбарларининг фикрига қўшилмаган ҳолда, иқтисодий тикланиш йўлини “U” шаклидаги эгри чизиққа ўхшатиш мумкинлиги ва иқтисодий ҳаракатсизлик давридан қутулиш учун йиллар кетишини таъкидлади.

1.4 Коронавирус пандемиясининг глобал иқтисодиётга ва Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳамкор мамлакатларига таъсири


Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) жорий йил биринчи ярмида коронавирус пандемияси кенгайишининг тўхтатилиши ва иккинчи ярим йилдан бошлаб иқтисодий фаолликнинг босқичма-босқич тикланиши бўйича тахминларига асосланган базавий прогнозларига кўра, 2020 йилда жаҳон иқтисодиёти 3 фоизга қисқариши кутилмоқда.
2019 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Хитой Халқ Республикасининг Ухан шаҳрида пайдо бўлган коронавирус пандемиясининг жаҳон миқёсида кенг тарқалиши глобал инқирозни вужудга келтирди. Бу жаҳон инқирозларидан турли жиҳатлари билан фарқ қилиб, иқтисодиётга салбий таъсири жуда кучлилигини кўрсатмоқда. Иқтисодий тилда айтадиган бўлсак, бу пандемия ялпи талаб ва ялпи таклифга, макроиқтисодий барқарорликка ташқи «зарба» бўлиб, олдинги иқтисодий инқирозлардан кўлами ва зарари жиҳатидан катта фарқ қилади. Қисқа вақт ичида CОВИД-19ънинг глобал миқёсда кенг тарқалиши деярли барча давлатлардаги иқтисодий ва ижтимоий вазиятга салбий таъсир кўрсатмоқда. Шунингдек, вируснинг таъсир кўлами кенгайишда давом этмоқда.
Тадқиқотлар натижаси шундан далолат берадики коронавирус пандемияси бошлангунга қадар жаҳон иқтисодиёти ва миллий иқтисодиётларда ижобий силжишлар, барқарор ривожланиш аломатлари кузатилган. Охирги йилларда жаҳон иқтисодиётида иқтисодий ўсишнинг суръати ўртача 3 фоиз атрофида бўлса, унинг юқори суръатлари:

  • Хитой;

  • Тожикистон;

  • Арманистон;

  • Ўзбекистонда.

паст суръатлари:

  • АҚШ;

  • Буюк Британия;

  • Россия Федерациясида кузатилган.

Жаҳон иқтисодиётининг ялпи даромади 2019 йилда 84,5 триллион АҚШ долларни, шу жумладан:
АҚШ 20,6 триллион доллар (улуши 24,4 фоиз);
Хитой Халқ Республикаси 13,1 триллион доллар (улуши 15,6%);
Германия 3,9 триллион доллар (4,6%);
Буюк Британия 2,8 триллион доллар (3,3%);
Россия ва Жанубий Корея 1,5 триллион доллари (1,9%)ни ташкил этилишини 1-расмда кўришимиз мумкин.


Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish