1.2.1-расм. Глобал пандемия ва унинг ижтимоий-иқтисодий оқибатлари
Жаҳон иқтисодиёти хавф остида эканлигига қарамай, ушбу энг ёмон вазиятдан қутилиш мумкинлигига умид қилиш учун ижобий сабаблар ҳам мавжуд. Масалан, 1918 йил баҳорида бошланган ва бутун дунё бўйлаб тез тарқалган Испан гриппи эпидемияси вақтидаги ҳамда 2008 йилда бошланган глобал молиявий-иқтисодий инқироз даврида кўплаб мамлакатлар талабга аосоланган турғунликни оқибатларини давлат харажатлари билан олдини олиш мумкинлигини тажрибадан ўтказган. Жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари глобал иқтисодиётни чуқур таназзулга олиб бориши мумкин бўлган кескин иқтисодий пасайишни олдини олиш учун маҳаллий даражада катта рағбатлантириш дастурларини ишлаб чиқмоқдалар.
Масалан, Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, жаҳон мамлакатари томонида ушбу инқироз оқибатларини юмшатиш борасида қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилаётгани маълум бўлди: - бепул тиббий ёрдам учун хукумат томонидан ажратлмалар (дунё мамлакатларининг 50% томонидан амалга оширилмоқда); - карантин даврида ишламаётган аҳоли учун иш билан бандлик нафақалари (дунё мамлакатларининг 34% томонидан амалга оширилмоқда); - бизнес субъектлари учун солиқ таътили (дунё мамлакатларининг 31% томонидан амалга оширилмоқда); - инқироз сабаб банкротлик ҳолатига тушиб қолган корхоналар учун хукумат томонидан маблағлар ажратилиши (дунё мамлакатларининг 29% томонидан амалга оширилмоқда).
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, агар ҳукуматлар бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш, корхона ва ташкилотларда ишдан бўшатишларни олдини олиш ва ижтимоий ҳимояси таъминланмаган ишчиларни ҳимоя қилиш учун қатъий чоралар кўрса, миллионлаб иш ўринлари ва корхоналарни сақлаб қолиш имконияти мавжуд.
Шубҳасизки, улар томонидан бугун қабул қилинадиган қарорлар жамият ва иқтисодиётнинг кейинги йиллардаги барқарорлигини белгилаб беради Шу ўринда, Ўзбекистон Республикасида ҳам коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сонли Фармони ҳамда аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, экин экиш ишларини тизимли ташкил қилиш ҳамда маҳсулот етиштириш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни тўғри ташкил этишда муҳим хужжат бўлиб хизмат қилади.
Ушбу чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш учун ҳукумат, иш берувчилар ташкилотлари ва касаба уюшмалари билан биргаликда аҳолининг ижтимоий хавфсизлиги ва иш ўринларини ҳимоя қиладиган амалий ечимларни ишлаб чиқиши ва мақсадли дастурларни амалга ошириш зарурати юзага келади.
Ўзбекистонда глобал пандемиянинг салбий оқибатларини юмшатиш ҳамда бу даврда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва ишсизлик даражасини камайтириш сиёсатини амалга ошириш учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш тавсия этилади:
Инқироз шароитида талаб юқори бўлган соҳаларга ишсиз қолган фуқароларни вақтинчалик ёки доимий фаолиятга жалб этиш. Пандемия
шароитида қишлоқ хўжалиги, етказиб бериш хизматлари, транспорт ва логистика соҳасида ишчи кучига бўлган талаб ортиб боради. Шунинг учун, бу соҳаларга ишсиз қолган аҳолини жалб этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш лозим бўлади. Шунингдек, юқори малака талаб қилдиган талаб юқори бўлган соҳалар масалан, соғлиқни сақлаш таъминоти тизими ва дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш соҳаси учун кадрларни интенсив ёки қисқа
муддатли тайёрлаш тизимини ишлаб чиқишга ҳам алоҳида эьтибор қаратиш лозим деб ҳисоблаймиз.
Ишсизлик суғуртаси ва ишчилар компенсациясини ўз ичига олувчи ижтимоий хавфсизлик кафолатлари тизимини ишлаб чиқиш. Ривожланган
мамлакатлари тажрибасини инобатга олган ҳолда, меҳнат бозорида беқарор иш билан банд бўлганлар, ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар ва пандемия сабаб ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг ходимлари учун хукумат томонидан иш ҳаққи сифатида ажратиладиган молиявий маблағлар ва имтиёзлар тизимини ишлаб чиқиш. Ўз-ўзидан маълум бўладики, хукумат томонида инқироз вақтида бундай кўмак ва имтиёзларнинг қўлланилиши, инқироздан кейинги даврда ҳам мамлакатда норасмий секторда фаолият юритадиган меҳнат ресурсларини расмий секторга ўтишдан манфаатдор бўлишини келтириб чиқаради.
Масофадан туриб ишлаш учун фаолиятни ташкил этишга фоизсиз
кредиларни ажартиш. Масофадан туриб ишни олиб бориши мумкин лекин, уни ташкил қилиш имконияти мавжуд бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар учун зарур жихозларни харид қилиши ва масофадан туриб ишловчи ходимларига муносиб меҳнат шароитларини таъминлаб бериши мақсадида уларга давлат банклари томонидан фоизсиз кредитлар ажратиш.
Пандемия даврида олий таълим муассасаларини битирувчилари учун иш билан бандлик механизмларини ишлаб чиқиш. Маълумки ҳар йили, кўп сонли
битирувчилар иш билан банд бўлиш мақсадида меҳнат бозорига кириб келади.
Бу йилги пандемия шароитида меҳнат бозорида ҳар йили содир бўладган муносабатларда катта ўзгариш кутилмоқда. Яъни, бу борада мутахассилар битирувчиларга бўлган ишчи кучи талабининг кескин тушиб кетиши муаммоси юзага келишини тахмин қилишмоқда. Буни одини олиш мақсадида битирувчиларни давлат иш билан таъминлаш хизматларидан фойдаланиш имкониятларини ошириш, иш бервчилар учун битирувчиларни стажировка ва ишга жалб қилганлиги учун турли субсидиялар ажратиш механизмини ишлаб чиқиш лозим деб ҳисоблаймиз. Шунингдек, ОТМнинг иқтидорли битирувчи талабаларини бакалавр босқичини тамомлаганидан сўнг илмий-педагогик фаолиятига кенг жалб этиш мақсадида магистратурага ҳамда докторантурага қабул квоталарини ошириш ҳам мамлакатда малакали кадрлар захирасини шакллантириш ва битирувчиар ишсизлик даражасини камайтиришга хизмат қилади.
Аҳоли ўртасида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида
тарғибот ишларини жонлантириш. Ҳар қандай шароитда аҳоли ўртасида камбағаллик даражасини камайтиришнинг энг самрали йўли бу – аҳолида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ҳамда ижтимоий инновацияларни рағбатлантириш ҳисобланади. Аҳолини эркин харакати чекланган ҳозирги шароитида, оммавий ахборот воситалари (телевидения, радио, расмий интернет нашрлари, ижтимоий тармоқлардаги расмий каналлар) орқали ижтимоий масофани сақлаш мақсадида уйда бўлиб турган аҳоли учун тадбиркорлик сабоқлари ва ижтимоий инновацияларни ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга жорий этиш бўйича тарғиботларни кенгайтириш мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисоблаймиз.
Коронавирус CОVID-19 пандемиясининг халқаро молия бозорига тасири
Жаҳон иқтисодиётида кузатилаётган инқирозли ҳолатнинг ўзига хос хусусиятлари шундан иборат:
биринчидан, юзага келган мураккаб иқтисодий вазият банк ва молия секторидаги қандайдир инқирозли ҳолат натижаси эмас ҳамда фискал ёки монетар сиёсат орқали унинг тўлиқ ечимини таъминлаш имконияти чекланган. Мавжуд вазият, энг биринчи навбатда “инсоний” ёки “инсон соғлиги инқирози” билан боғлиқдир;
иккинчидан, одатда инқирозлар талаб (банк тизимидаги инқироз ва кредитларнинг секинлашуви, ёки давлат қарзининг ошиб кетиши натижасида харажатларнинг қисқариши, даромадларнинг камайиб кетиши) ёки таклифнинг яъни, ишлаб чиқариш ҳажмларининг кескин қисқариши (уруш ва табиий офатлар, қарз инқирозлари ва ҳ.к.) билан боғлиқ омилларнинг бири таъсирида юзага келади. Амалдаги иқтисодий вазиятнинг мураккаблиги, бир пайтнинг ўзида талаб ва таклифнинг қисқариши билан изоҳланади;
учинчидан, коронавирус пандемиясининг тўхтатилиши ва ундан кейинги босқичда чекловларнинг олиб ташланиши ҳамда ушбу касаллик тарқалишининг иккинчи тўлқини билан боғлиқ юқори даражадаги ноаниқликларнинг мавжудлиги:
бизнес субъектлари учун ишлаб чиқариш ва инвестицион лойиҳалар бўйича;
аҳолининг истеъмол фаоллигига;
ҳукуматлар томонидан фискал ва монетар қўллаб қуватлаш;
ташқи ва ички қарзларни жалб қилиш;
Ижтимоий ҳимоя ҳажми ва дастурларини белгилаш борасида аниқ қарорларни қабул қилишда қийинчиликларни келтириб чиқармоқда.
Шу нуқтаи назардан коронавирус пандемиясининг мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий вазиятга таъсирини юмшатиш вазифаси, биринчи навбатда, ушбу касалликнинг аҳоли соғлигига таъсирини минималлаштириш, ушбу борада киритилган чекловларни эҳтиёткорлик билан босқичма-босқич олиб ташлаш ва келгусидаги вазиятни имкон қадар аниқроқ баҳолай олиш орқали инқироздан кейинги иқтисодий тикланиш сиёсатини тўғри шакллантириш ва амалга оширишдан иборат бўлади.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги Ўзбекистон Республикаси Парламентига Мурожаатномаси ҳамда мамлакатимизни 2017 – 2021 йилларда янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишларини амалга ошириш Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни бажаришга қаратилган жорий йилни “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб аталгани ва Давлат дастурининг қабул қилиниши, барқарор иқтисодий ривожланиш, халқ фаровонлигини оширишда муҳим дастурамал бўлиб хизмат қилади.
Коронавирус пандемиясининг глобал иқтисодиётга ва Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳамкор мамлакатларига салбий таъсири
Глобал инқирознинг республикамиз ижтимоий – иқтисодий ривожланишига салбий таъсирларини юмшатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз холатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора - тадбирлар тўғрисида” ва “Корновирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб – қувватлашга доир қўшимча чора - тадбирлар тўғрисида” ги фармонлари қабул қилинди ва амалиётда жорий этилмоқда.
Фармонда кўрсатиб ўтилгандек жаҳон миқёсида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишда республикамизда инсонларнинг ҳаракатланишига чекловлар киритиш ва корхоналар фаолиятини тўхтатиш орқали мисли кўрилмаган чоралар кўрилмоқда. Глобал иқтисодиёт тизимининг бир қисми бўлган Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам мазкур омиллар таъсир қилмоқда, бу эса ўз навбатида ушбу ҳолатнинг салбий таъсирларини юмшатиш бўйича самарали олдини олувчи чоралар кўришни талаб қилади.
Бунда туризм, транспорт, фармацевтика ва тўқимачилик саноати каби республика иқтисодиётининг жадал ривожланаётган тармоқларини қўллаб -қувватлаш ва уларнинг барқарорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш зарур.
Глобаллашув ва интеграциядан, икки ва ундан кўп томонлама иқтисодий алоқалардан инқирозгача кўп наф кўрган мамлакатлар коронавирус пандемиясидан жуда кўп зарар кўрмоқда. Улар коронавирусга чалинганларнинг сони жиҳатидан дунёда пешқадам бўлмоқда.
Пандемиянинг дунёда ва ҳар бир мамлакат иқтисодиётида келтириб чиқараётган мураккаб вазият ва қийинчиликларини кўплаб халқаро ташкилотлар ва экспертлар олдинги иқтисодий инқирозлардан фарқли равишда кўлами жиҳатидан 1929-1932 йиллардаги “Буюк депрессия”дан кейинги энг оғир ҳолат сифатида қайд этилмоқда. Хусусан, 1929-1932 йиллар мобайнида дунё иқтисодиёти умумий ҳисобда тахминан 15 фоизга қисқарган бўлса, 2008-2009 йиллардаги глобал молиявий инқироз натижасида глобал иқтисодий ўсиш суръатлари мос равишда 3 ва -0,6 фоизни ташкил этган.
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ)нинг жорий йил биринчи ярмида коронавирус пандемияси кенгайишининг тўхтатилиши ва иккинчи ярим йилдан бошлаб иқтисодий фаолликнинг босқичма-босқич тикланиши бўйича тахминларига асосланган базавий прогнозларига кўра 2020 йилда жаҳон иқтисодиёти -4,2 фоизга қисқариши кутилмоқда. Бунда, иқтисодий пасайиш ривожланган давлатларда 6,1 фоизни (шу жумладан, АҚШ -5,9 фоиз, Еврозона мамлакатлари -7,5 фоиз) ва ривожланаётган мамлакатларда -1 фоизни, шунингдек, Россияда -5,5 фоизни ва Қозоғистонда -2,5 фоизни ташкил этиши, Ўзбекистонда эса 1,8 фоизлик иқтисодий ўсиш прогноз қилинмоқда 11.
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ижрочи директори Кристалина Георгиеванинг фикрича, воқеалар ривожининг салбий тус олишига тайёргарлик кўриш керак ва коронавируснинг дунё иқтисодиётига нохуш таъсирини тезда бартараф қилинишини кутмаслик лозим. Бу ҳақида у G20 мамлакатлари марказий банклари раҳбарларининг Саудия Арабистонида ўтказилган учрашувида айтди . Шунингдек, дунёнинг машҳур Goldman Sachs инвестиция банки мутахассислари ҳам инқирознинг салбий оқибатлари ҳақида гапиришмоқда.
Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, жорий йилнинг иккинчи чорагида ривожланган давлатлар иқтисодиёти биринчи чорагига нисбатан 35 фоизга қисқаради. Бу тарихдаги рекорд кўрсаткич ва у 2008 йилда кузатилган максимал кўрсаткичдан тўрт баравар кўпдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |