1.1.2-расм. Дунёнинг айрим мамлакатларида авиташувлар қувватининг пасайиши, (фоиз ҳисобида)9
Европада ЕИ Комиссиясининг Президенти ЕИ ташқарисида бўлган барча муҳим бўлмаган саёҳатларни 30 кунга тўхтатиб қўйишни таклиф қилди. Саёҳатни тўхтатиб туриш Осиё ва Африка бўйлаб ҳам амалга оширилди
Фикримизнинг тасдиғи сифатида шуни айтишимиз мумкинки, 2020 йилнинг март ойида авиаташувлар қуввати Тайванда 90,4%, Гонконгда 85,6%, Ветнамда 85,9%, Таиландда 76,2%, Малайзияда 75,2%, Японияда 74,6%, Жанубий Кореяда 69,3 %, Россия Федератсиясида 67,4%, Канадада 58,2%, Камбоджада 45,5%гача пасайган (7- расм).
Америка авиакомпаниялари эса омон қолишни таъминлаш учун 25 млрд. долларлик грантлар, 25 млрд. доллар қарзлар ва солиқларнинг сезиларли даражада енгиллашишини ўз ичига олган ҳукумат ёрдамини олди [33]. Буюк Британия авиакомпаниялари, шунингдек, кенг кўламли ёпилишнинг олдини олиш учун ҳукуматдан 7,5 млрд. фунт стерлинг ёрдам сўрашди [34].
Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA) маълумотларига кўра, пандемиянинг тарқалиш шиддатидан келиб чиққан ҳолда, дунё авиакомпанияларининг 2020 йилдаги йўқотишлари 63-113 млрд. долларни ташкил этиши мумкин. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси учун ҳам бу ҳолат хосдир.
Иқтисодий хавфсизликнинг долзарблашуви ва ижтимоий-иқтисодий оқибатлари
Глобал (COVID-19) коронавирус пандемиясидан келиб чиқадиган ижтимоий-иқтисодий зарарни аниқ айтиб беришнинг имкони йўқ бўлса-да, иқтисодчилар уни глобал иқтисодиёт ва аҳолининг турмуш даражасига салбий таъсир кўрсатиши тўғрисида умумий фикрга эга. Коронавирус пандемияси келтириб чиқарадиган иқтисодий зарар, асосан, талабнинг пасайиши, яъни мавжуд бўлган товар ва хизматларни сотиб олиш учун истеъмолчилар йўқлиги оқибатида юзага келади.
Бу зарарларни айниқса, хизмат кўрсатиш соҳасининг ҳаво йўллари ва туризм, меҳмонхона ва ресторан бизнеси ҳамда кўнгилочар маданий тадбирлар каби жиддий таъсирга дуч келган йўналишларида яққол кўриш мумкин. Худди шу салбий оқибатлар саноатнинг бошқа соҳаларига ҳам таалуқлидир. Бирлашган миллатлар ташкилотининг “Иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича департаменти” таҳлилларига кўра коронавирус пандемияси туфайли, 2020 йилда жаҳон иқтисодиёти 1 фоизга қисқариши мумкинлиги, агар иқтисодий фаолиятдаги чекловлар етарли фискал кафолатлар билан таъминланмаса, вазият бунданда ёмонлашиши мумкинлиги баён этилган.[2] Истеъмол бозорида талабнинг пастлиги натижасида товарлар ва хизматлар таклифининг камайиши иқтисодиётда ўрта муддатли танқислик ва нархларнинг ошишини келтириб чиқариши кузатилади.
Иқтисодчиларнинг фикрига кўра, бу вазиятда иқтисодий таъсирнинг жиддийлиги кўп жиҳатдан икки омилга боғлиқлиги таъкидланмоқда яъни, мамлакатларда одамлар ҳаракати ва иқтисодий фаолият чекловларининг давомийлиги ҳамда молиявий инқирозга жавоб чораларининг ҳақиқий ҳажми ва самарадорлиги.
Энди масаланинг ижтимоий томонига тўхталадиган бўлсак, ХМТнинг ҳисоб-китобларига кўра, пандемия таъсирида дунё бўйлаб 25 миллион одам ишсиз қолиши ҳамда дунё меҳнаткашларининг 3,4 трлн. АҚШ долларига тенг миқдордаги даромади йўқотилиши мумкин.[4] Шунингдек, жаҳон ишчи кучининг 81% яъни, 3.3 млрд меҳнаткашларнинг иш ўринлари қисман ёки тўлиқлигича ёпилган. Вазият таҳликали ҳолатда давом этадиган бўлса, мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, 2020 йилнинг иккинчи чорагида дунё бўйича қарийб 195 миллион аҳоли ўз ишларидан маҳрум бўлиш эҳтимоли мавжуд. Шунингдек, корхона ва ташкилотлар талабнинг мавжуд эмаслиги оқибатида йўқотилаётган даромадларни қоплаш учун ходимлар сонини қисқартиришни бошлаганда, меҳнат бозорида харид қурбидан махрум бўлган ишсизлар сони ортиши, натижада иқтисодий пасайиш юзага келши мумкин.
Ушбу пандемия мамлакатлар меҳнат бозорларидаги чуқур камчиликларни фош қила бошламоқда. Барча кўламдаги корхоналар аллақачон фаолиятини қисман ёки тўлиқ тўхтатишга, иш вақтини қисқартиришга, масофадан ишлаш тизимига ўтишга ва зарур ҳолларда ишчиларни ишдан бўшатишга мажбур бўлган. Халқаро меҳнат ташкилоти маълумотига кўра, бугунга қадар дунё бўйлаб иш соатларининг 6.7% йўқотилган. Бундай шароитда аввало иш билан беқарор банд бўлганлар – фрилансерлар, вақтинча иш билан банд бўлганлар, аутсорсерлар, меҳнат ижраси асосида фаолият юритаётган ижтимоий кафолати таъминланмаган меҳнат бозори иштирокчилари пандемиянинг салбий таъсирини биринчи бўлиб қабул қилиб олади.
Кўплаб ривожланаётган мамлакатларда ижтимоий хавфсизлик кафолатлари тизими (Social security net system) мавжуд эмас. Зарур вазиятларда, ишсиз қолганлар ёки мигрантлар яқинлари ёки дўстларининг ёрдамига таянади. Аммо, айрим ривожланган малакаларда ҳозирги пандемия шароитида аҳолини даромадларини сақлаб қолиш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган.
Масалан, Буюк Британияда хукумат томонидан қарийб 40 миллиард фунт стерлинг миқдорида ижтимоий хавфсизлик кафолати учун маблағ ажратилган бўлиб, бу маблағлар асосан мамлакатда беқарор иш билан банд бўлганлар, фаолиятини вақтинча тўхтатган корхона ва ташкилотлар ходимлари учун маош кўринишида ҳамда ижтимоий ҳимояга мухтож аҳоли қатламига йўналтирилади. Пандемия сабаб ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ўз ходимларини бўшатишдан кўра уларни сақлаб қолиш учун хукумат томонидан ажратиладиган ушбу ёрдам учун ариза бериши ва натижада ходимлар маошининг 80% хукумат томонидан қоплаб берилиши кўзда тутилган. Шунингдек, ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар ҳам бундай имкониятдан фойдаланиш хуқуқига эга. Яъни, улар ўзларининг ойлик даромадларининг 80 % миқдорида хукуматдан кўмак олишилари мумкин, агар улар расмий равишда солиқ назоратидан рўйхатдан ўтган бўлса. Ўз-ўзидан маълум бўладики, бундай имтиёзларнинг мавжудлиги мамлакатда норасмий секторда фаолият юритаётган меҳнат ресурсларини расмий секторга ўтишдан манфаатдор бўлишини келтириб чиқаради.
Масланинг яна бир салбий жиҳати, агар мамлакатларда ижтимоий масофани сақлаш ва бу орқали касалликни тарқалишини олдини олиш мақсадида аҳолининг харакати чеклови муддати узоқ давом этадиган сенарий юзага келадиган бўлса, меҳнат бозорига илк мартаба қадам қўювчи олий таълим муассасалари битирувчиларнинг иш билан бандлиги муаммосини келтириб чиқаради. Ҳар йили олий таълми муассасаларини битирувчилар сони ўртача 380 мингтани ташкил этадиган бўлса, бу меҳнат бозорида салмоқли кўрсаткич ҳисобланади10.
Шуни эътиборга оиш лозимки, бу даврда ОТМ битирувчилар учун синов даврини ўтовчи амалиёт ва стажировка дастурлари ҳам пандемия сабаб вақтинча тўхтаб қолди. Талабалар учун тўрт йил дваомида ўрганган билмиарини амалиётда синаш имконияти йўқолди. Агар вазият тез орада яхши томонга ўзгарадиган бўлса ҳам, иш берувчиларнинг янги битирувчиларга бўлган талаби тез орада шаклланмайди. Бу эса, битирувчилар учун меҳнат бозоридаги ноаниқлик вазиятини юзага келтиради. Ҳукумат томонидан буни зудлик билан ҳал қилиниши керак бўлган муаммолар рўйҳатига киритилиши лозим деб ҳисоблаймиз.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари ўз тадқиқотларида глобал пандемия мамлакатлар томонидан самарали механизмлар билан жиловланмаса, унинг иқтисодиётга салбий таъсирини ифодаловчи схемани ишлаб чиқишган.
Do'stlaringiz bilan baham: |