Хулоса ва тавсиялар қисми умумий иш ҳажмининг 3-5% ни ташкил этиши лозим. Унда иш мазмуни бўйича ишлаб чиқилган хулосалар ва аниқ таклифлар, эришилган натижалар мужассамлаштирилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхатида ишни бажариш жараёнида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, фойдаланилган ва қўшимча адабиётлар, хорижий адабиётлар, илмий мақолалар ва Интернет сайтлари рўйхатлари келтирилади. Адабиётлар рўйхати алфавит тартибида тузилади.
Хулоса ва тавсиялар ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйхати умумий иш ҳажмининг 3-5% атрофида бўлиши тавсия этилади.
Иловалар қисмида мавзу бўйича машғулотлар юзасидан тайёрланган тақдимотлар, агар мавжуд бўлса, БЛИ мазмунини ёритишга хизмат қилувчи ўқув дидактик материаллар ва таҳлилий-статистик маълумотлар келтирилади.
БЛИнинг электрон варианти дискка ёзилган ҳолда ишга илова қилинади.
Агар педагог ходимнинг фан юзасидан нашрдан чиққан дарслик, ўқув қўлланма, электрон дарслик ва бошқа материаллари бўлса, улар дискка ёзилган ҳолда битирув лойиҳа ишига илова қилинади.
БЛИга педагогик амалиёт ўталган тегишли профиль кафедранинг тажрибали мутахассиси (тегишли йўналишлар бўйича ишлаб чиқаришдаги амалиётчи тажрибали мутахассислар) ва илмий раҳбар томонидан хулоса берилади.
Илмий раҳбар хулосаси ишни ҳимояга тавсия этиш учун асос ҳисобланади ва БЛИнинг охирига тикилади.
БЛИнинг расмийлаштирилиши
БЛИ тингловчининг истаги ва илмий раҳбар билан келишган ҳолда ўзбек, рус ёки хорижий тилларнинг бирида тайёрланиши мумкин. БЛИ компьютерда ёзилади. Бетларнинг тартиб рақами варақнинг пастки ўрта қисмига қўйилади. БЛИнинг сарварағи 2-иловада келтирилган намунага мос бўлиши керак. БЛИ матни Тimes New Roman шрифти, 1,5 интервалда, 14 кегел катталигида бажарилади. БЛИ А4 форматдаги оқ қоғознинг чапдан 3 см, ўнгдан 1.5 см, юқори ва пастдан 2 см жой қолдирилган ҳолда терилиши талаб этилади. Битирув лойиҳа ишининг асосий ҳажми 70-100 бет оралиғида бўлиши лозим.
БЛИга раҳбарлик
Раҳбарнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
БЛИни бажариш режасини тузишда тингловчига амалий ёрдам бериш, шунингдек, мавзу бўйича адабиётлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа материаллар тўғрисидаги маълумотлар билан таништириш;
тингловчига доимий амалий ва методик маслаҳатлар бериб бориш;
БЛИнинг ўз муддатида бажарилишини назорат қилиш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш;
тугалланган ишнинг талаблар бўйича расмийлаштирилганлиги ва мазмунан тўлиқ ёритилганлигини текшириш;
БЛИга хулоса бериш ва аттестация жараёнидан камида 3 кун олдин минтақавий (тармоқ) маркази раҳбариятига ишнинг ҳимояга тайёр эканлиги (ёки тайёр эмаслиги) бўйича маълумот киритиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |