Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг
Халқаро товарлар олди-сотдиси
шартномалари тўғрисидаги
КОНВЕНЦИЯСИ
Вена, 1980 йил 11 апрель
Ўзбекистон Республикаси мазкур Конвенцияга
ЎзР Олий Мажлисининг 1996 йил 30 августдаги
294-I сонли Қарорига мувофиқ қўшилган
Ўзбекистон Республикаси учун
1997 йил 1 декабрдан кучга кирган
I қисм. Қўлланиш соҳаси ва умумий
қоидалар (I-II боблар, 1-13-моддалар)
II қисм. Шартномани тузиш (14-24-моддалар)
III қисм. Товарлар олди-сотдиси
( I-V боблар, 25-88-моддалар)
IV қисм. Якуний қоидалар
( 89-101-моддалар)
Конвенцияга бўлган маълумотларга қаралсин
Давлатлар - мазкур Конвенция иштирокчилари ,
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг олтинчи махсус сессияси томонидан қабул қилинган янги халқаро иқтисодий тартибни ўрнатиш тўғрисидаги резолюциянинг умумий мақсадларини ҳисобга олган ҳолда,
халқаро савдонинг тенглик ва ўзаро манфаат асосида ривожланиши давлатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантириш ишида муҳим элемент экан деб ҳисоблаб,
товарлар халқаро олди-сотди шартномаларини тартибга соладиган ва турли ижтимоий, иқтисодий ҳамда халқаро тизимларни ҳисобга оладиган бир хил меъёрларни қабул қилиш халқаро савдодаги ҳуқуқий тўсиқларни бартараф қилади ва халқаро савдо ривожланишига ёрдам беради деб ҳисоблаган ҳолда,
қуйидагилар тўғрисида келишиб олди :
I - ҚИСМ. ҚЎЛЛАНИШ СОҲАСИ
ВА УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
I -боб. Қўлланиш соҳаси (1-6- моддалар)
II-боб. Умумий қоидалар (7-13-моддалар)
I-БОБ. ҚЎЛЛАНИШ СОҲАСИ
1-модда
1) Мазкур Конвенция тижорат корхоналари турли давлатларда жойлашган тарафлар ўртасидаги товарлар олди-сотди шартномаларига нисбатан қўлланилади:
а) бу давлатлар Келишаётган давлатлар бўлганда; ёки
b) халқаро хусусий ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ Келишаётган давлатнинг ҳуқуқи қўлланилганда.
2) Тарафларнинг тижорат корхоналари турли давлатларда бўлган ҳолат, агар бу ҳолат шартномадан ҳам, тарафлар ўртасида иш юзасидан муносабатлар тузилиши ёки ахборот алмашиниш вақтида ёки ундан олдин келиб чиққан бўлса, эътиборга олинмайди.
3) На тарафларнинг миллий мансублиги, на уларнинг фуқаролик ёки савдо мақоми, на шартноманинг фуқаролик ёки савдо хусусияти мазкур Конвенциянинг қўлланилиши аниқланадиган вақтда эътиборга олинмайди.
2-модда
Мазкур Конвенция қоидалари қуйидагиларнинг олди-сотдисига нисбатан қўлланилмайди:
а) шахсий, оилавий мақсадларда ёки рўзғорда фойдаланишга қаратилган товарлар олди-сотдисига, сотувчи ҳар қандай вақтда шартнома тузилгунга қадар ёки тузилаётган вақтда товарлар шундай фойдаланиш учун сотиб олинаётганлигини билмаганлиги ёки билмаслиги лозимлиги ҳоллари бундан мустасно;
b) аукционда;
c) ижро ишлаб чиқарилиши тартибида ёки қонунга кўра бошқача тарзда;
d) фонд қоғозлари, акциялари, қимматли қоғозлар, айланма ҳужжатлар ва пуллар;
e) сув ва ҳаво транспорти , шунингдек ҳаво ёстиқли кемалар;
f) электр энергияси.
3-модда
1) тайёрланиши ва ишлаб чиқарилиши лозим бўлган товарлар етказиб берилиши бўйича шартномалар, олди-сотди шартномаси бўлиб ҳисобланади, агар товарга буюртма берган тараф шундай товарларни тайёрлаш ёки ишлаб чиқариш учун зарур бўлган материалларнинг муҳим қисмини етказиб беришни ўз зиммасига олмаса.
2) Мазкур Конвенция товарларни етказиб берувчи тарафнинг мажбуриятлари асосан ишларни бажариш ёки бошқа хизматларни кўрсатишдан иборат бўлган шартномаларга нисбатан қўлланилмайди.
4-модда
Мазкур Конвенция фақат олди-сотди шартномасининг тузилиши ва сотувчи ҳамда сотиб олувчининг шундай шартномадан келиб чиққан ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солади. Хусусан, ўзгачаси Конвенцияда тўғридан-тўғри кўзда тутилмаганлиги сабабли, у қуйидагиларга тегишли эмас:
а) шартноманинг ўзининг ҳақиқийлиги ёки унинг бирор-бир қоидаси ёки ҳар қандай одат;
b) шартноманинг сотилган товарга бўлган эгалик ҳуқуқига нисбатан оқибатлари.
5-модда
Мазкур Конвенция товар томонидан бирор-бир шахснинг соғлигига зарар етказилганлиги ёки ўлимига сабаб бўлганлиги учун сотувчининг жавобгарлигига нисбатан қўлланилмайди.
6-модда
Тарафлар мазкур Конвенциянинг қўлланилишини рад этишлари ёки 12-моддага риоя қилган ҳолда унинг ҳар қандай қоидаларига амал қилмасликлари ёки унинг ҳаракатини ўзгартиришлари мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |