IV-БОБ. ХАВФНИНГ ЎТИШИ
66 - модда
Хавф сотувчига ўтгандан сўнг товарнинг йўқолиши ёки шикастланиши уни нарх тўлаш мажбуриятидан озод этмайди, агар йўқолиш ёки шикастланишга сотувчининг ҳаракатлари ёки хатолари сабаб бўлмаган бўлса.
67 - модда
1) Агар олди-сотди шартномаси товар ташилишини кўзда тутмаса ва сотувчи уни бирор-бир маълум жойда топширишга мажбур бўлмаса, товар олди-сотди шартномасига мувофиқ сотиб олувчига топшириш учун биринчи ташувчига топширилганда, хавф сотиб олувчига ўтади. Агар сотувчи товарни ташувчига бирор-бир маълум жойда топшириши шарт бўлса, товар шу жойда ташувчига топширилмагунича, хавф сотиб олувчига ўтмайди. Сотувчи тоарни бошқарадиган ҳужжатларни кечиктиришга ваколати бўлган ҳолат хавф ўтишга таъсир этмайди.
2) Шунга қарамасдан, маркировка йўли билан, сотиб олувчига хабарнома ёки бошача тарзда йўлланган юк жўнатиш ҳужжатлари ёрдамида мазкур шартнома мақсадлари учун аниқ идентификация қилинмагунча хавф сотиб олувчига ўтмайди.
68 - модда
Сотувчи ташиш шартномасини тасдилайдиган ҳужжатларни берган ташувчига товар топширилган пайтдан бошлаб, унинг йўлда бўлган вақтда сотилган товарга нисбатан хавфни ўзига қабул қилади. Бироқ, олди-сотди шартномасини тузиш вақтида сотувчи товар йўқолганлиги ёки шикастланганлиги ҳаида билган бўлса ёки билиши лозим бўлган бўлса, ва бу ҳақида сотиб олувчига хабар қилмаган бўлса, бундай йўқолиш ёки шикастланиш сотувчининг хавфида бўлади.
69 - модда
1) 67 ва 68 –моддалар таъсири остига тушмайдиган ҳолларда товар сотиб олувчи томонидан қабул қилинганда ёки товар унинг ихтиёрига тақдим қилинган вақтдан бошлаб белгиланган муддатда буни қилмаса ва у етказиб берилган товарни қабул қилмасдан, шартнома бузилишига йўл қўйса, хавф сотиб олувчига ўтади.
2) Бироқ агар сотиб олувчи сотувчининг тижорат корхонаси жойлашган жойда эмас, балки бирор-бир бошқа жойда товарни қабул қилишга мажбур бўлса, етказиб бериш муддати бошланса ва сотиб олувчи товар унинг ихтиёрига шу жойда тақдим қилинганлигидан хабардор бўлса, хавф ўтади.
3) Агар шартнома ҳали идентификацияланмаган товарга тааллуқли бўлса, товар мазкур шартноманинг мақсадлари учун аниқ идентификацияланмагунича у сотиб олувчининг ихтиёрига тақдим қилинмаган деб ҳисобланади.
70 - модда
Агар сотувчи шартноманинг жиддий бузилишига йўл қўйган бўлса, 67, 68 ва 69-моддаларнинг қоидалари шундай бузилиш муносабати билан сотиб олувчида мавжуд бўлган ҳуқуқий ҳимоя воситаларига таъсир қилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |