IV -БЎЛИМ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
89 -модда
Мазкур Конвенциянинг депозитлари бўлиб Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби тайинланади.
90 - модда
Мазкур Конвенция тараф ҳар қандай халқаро битим иштирокчилари бўлган давлатларда ўз тижорат корхоналарига эга бўлиш шарти билан мазкур Конвенцияни бошқариш предмети ҳисобланган масалалар бўйича қоидаларга эга бўлган ва тузилиб бўлинган ёки тузилиши мумкин бўлган бундай битимнинг ҳаракатларига даҳл қилмайди.
91 - модда
1) Мазкур Конвенция халқаро товарлар олди-сотдиси шартномалари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Конференциясининг якуний йиғилишида имзолаш учун очиқдир; у Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Марказий муассасаларида барча давлатлар томонидан имзоланиши учун 1981 йил 30 сентябргача очиқ бўлиб қолади.
2) Мазкур Конвенция уни имзоланган давлатлар томонидан қабул қилиниши ёки тасдиқланиши, ратификация қилиниши лозим .
3) Мазкур Конвенция уни имзолаш учун очиқ бўлган санадан бошлаб уни имзоламаган барча давлатларнинг бирлашиши учун очиқ бўлади.
4) Ратификация ёрлиқлари, уни қабул қилиш, тасдиқлаш ва бирлашиш тўғрисидаги ҳужжатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига сақлаш учун топширилади.
92 - модда
1) Келишаётган давлат имзолаш, ратификация қилиш, қабул қилиш, тасдиқлаш ёки бирлашиш вақтида мазкур Конвенциянинг II-қисми билан боғлиқ бўлмаслиги ёки мазкур Конвенциянинг III-қисми билан боғлиқ бўлмаслиги ҳақида билдириши мумкин.
2) Мазкур Конвенциянинг II-қисми ва III-қисмига нисбатан аввалги бандга мувофиқ ариза қилган келишаётган давлат Конвенциянинг ушбу ариза тарқалмайдиган қисми билан тартибга солинадиган масалаларга нисбатан мазкур Конвенциянинг 1-моддаси 1-банди мазмунида Келишаётган давлат бўлиб ҳисобланмайди.
93 - модда
1) Агар Келишаётган давлат мазкур Конвенцияни бошқариш предмети бўлиб ҳисобланадиган масалалар бўйича турли ҳуқуқ тизимлари қўлланадиган конституциясига мувофиқ икки ёки ундан ортиқ ҳудудий бирликка эга бўлса, имзолаш, ратификация қилиш, қабул қилиш, тасдиқлаш ёки бирлашиш вақтида мазкур Конвенция унинг барча ҳудудий бирликлари ёки фақат битта ёки бир нечтасига тарқалиши ҳақида билдириши ва ҳар қандай вақтда бошқа ариза бериш йўли билан аризасини ўзгартириши мумкин.
2) Ушбу аризалар депозитарий маълумотига етказилади ва унда Конвенция тарқаладиган ҳудудий бирликлар аниқ кўрсатилиши лозим.
3) Агар мазкур моддага мувофиқ қилинган ариза туфайли мазкур Конвенция Келишаётган давлатларнинг барча ҳудудий бирликларига эмас, балки битта ёки бир неча ҳудудий бирликларга тарқалади ва агар тарафнинг тижорат корхонаси шу давлатда жойлашган бўлса, мазкур Конвенциянинг мақсадлари учун тижорат корхонаси шундай Келишаётган давлатда жойлашмаган деб ҳисобланади, агар фақат мазкур Конвенция тарқаладиган ҳудудий бирликда жойлашмаган бўлса.
4) Агар Келишаётган давлат мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ ариза қилмаса, Конвенция ушбу давлатнинг барча ҳудудий бирликларига тарқалади.
Do'stlaringiz bilan baham: |