VI- бўлим. Товарни сақлаб қолиш
85 -модда
Агар сотиб олувчи нархни тўлаш ва товарни етказиб бериш бир вақтнинг ўзида амалга оширилган бўлганда ёки етказиб берилган товарни қабул қилишда кечиктиришга йўл қўйса, агар сотиб олувчи нархни тўламаса, сотувчи эса товарга ҳали ҳам эгалик қилса, ёки бошқача тарзда унинг бошқарилишини назорат қилиш ҳолатида бўлса, сотувчи товарни сақлаб қолиш учун ушбу вазиятда оқилона бўлган чораларни кўриши лозим. Унинг оқилона харажатлари ўрни сотиб олувчи томонидан тўлдирилмаса, сотувчи товарни ушлаб туришга ҳақлидир.
86 - модда
1) Агар сотиб олувчи товарни олган бўлса ва шартнома ёки мазкур Конвенция асосида ундан воз кечиш ҳуқуқини амалга ошириш ниятида бўлса, у товарни сақлаб қолиш учун ушбу вазиятда оқилона бўлган чораларни кўриши лозим. Унинг оқилона харажатлари ўрни сотувчи томонидан тўлдирмаса, товарни ушлаб туришга ҳақлидир .
2) Агар сотиб олувчига жўнатилган товар белгиланган жойда унинг ихтиёрига тақдим қилинган бўлса ва у ундан воз кечиш ҳуқуқини амалга ошираётган бўлса, сотиб олувчи нарх тўланмасдан ва номаъқул ноқулайликлар ёки номаъқул харажатларларсиз қилиниши шарти билан сотувчи ҳисобига товарга эгалик қилишни бошлаши лозим. Агар сотувчи ёки товарни унинг ҳисобига қабул қилиш ваколатига эга бўлган шахс товарнинг белгиланган жойида ҳозир бўлишган тақдирда мазкур ҳолат қўлланилмайди. Агар сотиб олувчи мазкур банд асосида товарга эгалик қилишга киришса, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аввалги банднинг қоидалари билан тартибга солинади.
87-модда
Тарафлар томонидан масъулиятли сақлаш зиммасига юклатилган тарафнинг ушбу товарни сақлаш билан боғлиқ харажатлари оқилона бўлмаса, бошқа тараф ҳисобидан учинчи шахсларнинг омборига топшириши мумкин.
88 -модда
1) Товарни 85 ва 86-моддаларга мувофиқ сақлаб қолиш учун чора кўришга мажбур бўлган тараф агар иккинчи тараф товарга эгалик қилишга киришган ҳолда нооқилона кечиктиришга йўл қўйган бўлса ёки товарни сотиш нияти ҳақида иккинчи тарафга оқилона хабарнома берилиш шарти билан нархни тўлаш ёки сақлаш бўйича харажатларни тўлаш, ёки унга эгаликка киришиш ёки уни қайтадан қабул қилиш билан нооқилона кечиктиришга йўл қўйса, товарни ҳар қандай тегишли усул билан сотиши мумкин .
2) Агар товар тез бузилишга йўлиққан бўлса ёки унинг сақланиши нооқилона харажатларни келтириб чиқарса, товарни 85 ва 86-моддаларга мувофиқ сақлаб қолишга мажбур бўлган тараф уни сотиш учун оқилона чораларни кўриши лозим. Имкон чегарасида у сотишни амалга ошириш нияти ҳақида иккинчи тарафга хабар бериши лозим.
3) Товарни сотаётган тараф сотувдан тушган, товарни сақлаб қолиш ва сотиш бўйича оқилона харажатларга тенг бўлган суммани ушлаб қолишга ҳақлидир. Қолдиқни у иккинчи тарафга бериши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |