Бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасаларида ҳомиладорларга тиббий ёрдам кўрсатиш, антенатал парваришни таъминлаш ва ташкиллаштириш тўғрисида



Download 457 Kb.
bet7/21
Sana24.11.2022
Hajmi457 Kb.
#871095
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21
1- Машғулот I. Бола туғилди 1. Боланинг етилганлик белгилари2. Чақалоқнинг анатомо-физиологик хусусиятлари3. Чақалоқдаги гормонал криз 4. Туғруқхонада она ва боланинг бирга бўлишининг аҳамияти5. Чақалоқ билан мулоқотда шахсий гигиена қоидалари
6. Болани кўкракка тутиш техникаси 7. Туғруқхонадан чиқиш учун болага керакли кийимлар мажмуасини тайёрлаш бўйича маслаҳатлар
2- МашғулотII. Оилада чақалоқни парвариш қилиш
1 . Оилада “бола бурчаги”ни тайёрлаш ва гигиенаси2. Болани парвариш қилиш воситалари
3. Болани парвариш қилиш қоидалари 3.1. Болани тозалаш ва чўмилтириш3.2. Териси ва киндик ярасини парвариш қилиш3.3. Эркин йўргаклаш 3.4. Кун тартиби4. Чақалоқни овқатлантириш 4.1. Соғлом бола шаклланишида кўкрак билан эмизишнинг роли
4.2. Кўкрак билан эмизишда боланинг тана вазнини назорат қилишнинг аҳамияти
4.3. Чақалоққа сув бериш4.4. Сунъий озиқлантириш.5. Зарарли омилларнинг бола соғлигига таъсири.5.1. Оилада зарарли одатларга йўл қўймаслик (чекиш, алкогол, наркотик ва токсик воситалар истеъмол қилиш)6. Тиббий тавсияларни бажаришни ўргатиш ва маслаҳатлар6.1. Чақалоқ гимнастикаси элементлари ва уни массаж қилиш усуллари 6.2. Тана ҳароратини ўлчаш техникаси6.3. Шифокор тайинлаган дори воситаларини беришга тайёрлаш ва бериш техникаси, ўзбошимча даволаш хавфи.
Гуруҳли машғулотлар ўтказиладиган хона жиҳозлари тингловчиларга руҳий қулайлик яратиши лозим. Кушеткалар, қулай креслолар, расмлар ва жадваллар мажмуаи, видеопроектор, ЛСД-жиҳоз, видеофильмлар бўлиши лозим.
Ҳомиладорлар гигенаси, туғруққа оилавий тайёрлаш, кўкрак билан эмизиш, чақалоқларни парвариш қилиш, туғруқдан кейинги контрацепция каби муаммоларга бағишланган видеокассеталарни мустақил кўриш имкониятини яратиш мақсадга мувофиқдир.

ТАСДИКЛАЙМАН


СУКОК КВП РАХБАРИ
___________________УСМОНОВ М.С..

ДАЛОЛАТНОМА


ССВнинг 2012 йил «18» май даги 137–сонли буйругига 5-сонли илова
Камқонлик билан ҳомиладорларни олиб бориш стандартлари КХК (МКБ)-10 бўйича коди: O99.0 Ҳомиладорлар камқонлиги – ҳомиладорлик даврида (асосан II-III триместрларда) она ва ҳомилада қон ишлаб чиқариш учун лозим бўлган моддаларга эҳтиёжининг ортишига карамай тўлиқ қопланмаслиги натижасида келиб чиқади. Таснифи:
- Ўткир қон кетиши натижасидаги камқонлик.
- Эритроцитлар ишлаб чиқарилиши етишмовчилиги натижасидаги камқонлик: темир танқис,апластик, мегалобластик, сидеробластик, сурункали касалликлар натижасида.
- Эритроцитлар парчаланишининг кучайиши натижасидаги камқонлик: гемолитик.
Камқонликнинг икки гуруҳи фарқланади:
- ҳомиладорлик даврида аниқланган; - ҳомиладорликкача мавжуд бўлган.
Кўп ҳолларда ҳомиладорлик давридаги камқонлик кузатилади. Ҳомиладорлар камқонлиги орттирилган (темир, оқсил, фолий кислотаси танқислиги) ва туғма (ўроқсимон-ҳужайрали) бўлади.
Оғирлик даражалари бўйича камқонлик қуйидагича фарқланади:
- енгил – гемоглобин 110-91г/л, эритроцитлар 3,6-3,2х1012/л, гематокрит 37-31%;
- ўртача оғир – гемоглобин 90-71г/л, эритроцитлар 3,3-3,0х1012/л, гематокрит 30-24%;
- оғир – гемоглобин 70-51г/л, эритроцитлар 3,0-1,8х1012/л, гематокрит 23-13%.
Симптомлари ва белгилари: сўлғинлик,умумийҳолсизлик; тери қоплами ва шиллиқ қаватлар рангпарлиги; склералар, бурун лаб учбурчаги, кафтлар, сарғимтирлиги, соч ва тирноқлар синувчанлиги; терининг патологик пигментацияси; юрак аускультациясида шовқин эшитиш; хейлит (тери бичилиши); қорин дам бўлиши, ахлат суюқ келиши; тил қичишиши ва ачишиши.
Диагностик текширишлар номи ва сони: умумий қон таҳлили (эритроцитлар миқдори, ранг кўрсаткичи, гематокрит); қон биохимияси ва сывороткада темир (Fe) миқдори.
Кузатувлар сони: I ва II-триместрларда бир ойда бир марта; III -триместрда бир ойда 2 марта.
Бошқа мутахассислар кўриги: терапевт, гематолог маслаҳати.
Асосий даволаш тадбирлари:
Дори воситаларсиз (номедикаментоз) даволаш: темир ва витаминларга бой парҳез; оқсил ўрнини тўлдириш учун даволовчи озиқлантириш; темир билан бойитилган махсус овқат маҳсулотлари: нон, печенье, гематоген ва б.
Медикаментоз даволаш:
Даволаш босқичлари: камқонликни тиклаш (гемоглобиннинг нормал миқдорини тиклаш); тўйинтириш давоси (организмдаги темир заҳирасини тиклаш); ушлаб турувчи даво (барча темир фондини нормал миқдорда сақлаш).
- Ҳомиладорликнинг 20 ҳафтасигача гемоглобин миқдори 100г/лдан кам ва клиник белгилари кузатилганда парҳезга ўзгартиришлар киритиш тавсия этилади. Самара бермаганда 2 ҳафтадан сўнг лаборатор текшириш ўтказилади (эритроцитлар, ранг кўрсаткич, гематокрит аниқланади). Ташхис тасдиқлангандан сўнг, темир воситаларни (овкатдан сўнг) тайинланади.
- 26-34 ҳафтада гемоглобин миқдори 100г/лдан кам ва клиник белгилар кузатилмаса, овқатланиш тўғриланади, темир воситаларини тайинлаш шарт эмас (физиологик гемодилюция, «ҳомиладорларнинг физиологик камқонлиги»). Агар гемоглобин миқдори 70г/лдан кам бўлса, гематолог ва терапевт маслаҳати тайинланади.
- 26-34 ҳафтада гемоглобин миқдори 100г/лдан кам ва клиник белгилар кузатилса, овқатланиш тўғриланади, оғиз орқали темир воситалари тайинланади.

Камқонликнинг клиник белгилари кузатилганда ҳомиладорлар қонида гемоглобин миқдорини қўшимча текширилади (ҲУВ бўйича, мақсадли ташриф).


Диққат! Камқонликнинг олдини олиш ва енгил шаклини даволашнинг суткалик миқдори 50-60мг темир, чуқур камқонликни даволаш учун – 100-120мг темир ташкил этади.
Камқонлик ташхиси қўйилган ҳолатда даволаш тадбирлари қуйидаги кетма-кетликда ўтказилади: рационал озиқланиш тамойилларига асосан парҳезни коррекция қилиш: овқатланиш вақтида чой, кофе ва
суюқлик истеъмол қилмаслик керак; паразит гижжаларга текшириш; темир воситалари ва фолий кислотасини тайинлаш.

Download 457 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish