Бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасаларида ҳомиладорларга тиббий ёрдам кўрсатиш, антенатал парваришни таъминлаш ва ташкиллаштириш тўғрисида


ССВнинг 2012 йил «18» май даги 137–сонли буйругига 4-сонли илова



Download 457 Kb.
bet5/21
Sana24.11.2022
Hajmi457 Kb.
#871095
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
ССВнинг 2012 йил «18» май даги 137–сонли буйругига 4-сонли илова
Туғруқ ва оналикка тайёрлаш
Туғруқ ва оналикка тайёрлаш индивидуал ва гуруҳларда ўтказилади.
Машғулотнинг энг истиқболли ва самарали йўли бола туғилишига оилавий тайёргарлик ўтказиш бўлиб, бу оила аъзоларинниг туғруққа тайёрлашда фаол иштирок этишига қаратилган. Туғруқ ва туғруқдан кейинги даврдаги ҳамроҳлик (партнёрство) ҳомиладор аёл ва унинг оиласи ҳаёт тарзининг ўзгаришига, кутилган бола туғилишига эътибор қаратилишига имкон беради.
Ҳомиладор аёл ва оиласининг бола туғилишига тайёрланиши замонавий талаблардан келиб чиқиб амалга оширилади.
Ҳомиладор аёл ва оиласининг бола туғилишига жисмоний ва руҳий тайёрланиши барча ҳомиладорлар учун қўлланилишин мумкин. Ушбу усулни қўллашга монеъликлар йўқ.
Бола туғилишига оилавий шаклда тайёрлаш билан бир қаторда ҳомиладорларни туғруққа жисмоний ва руҳий тайёрлашнинг анъанавий усулларини қўллаш ҳамда уларни ҚВП ва оилавий поликлиникаларда ташкил этилган “Оналар мактаби”да шахсий гигиена қоидаларига ўргатиш, бўлажак туғруққа ва болани парваришлашга тайёрлаш тавсия этилади. Бунда намойиш воситалари, кўргазмали қуроллар, техник воситалар ва болани парвариш қилиш воситалари қўлланилади.
Оналар мактаби”га аёлларни ҳомиладорликнинг 1 триместридан бошлаб, имкони бўлса, бўлажак оталар ёки яқин қариндошлари билан бирга жалб этиш керак.
Машғулотларни ўтказишда ҳафтанинг маълум кунларида ҳамроҳлари билан (эри ёки бўтқа оила аъзолари) 10-15 кишидан ташкил топган ва имкони борича бир хил муддатдаги ҳомиладорларни бирлаштирган гуруҳлар тузиш мақсадга мувофиқ.
Бўлажак оталар ва яқин қариндошларни бола туғилишига тайёрлаш машғулотларига фаол жалб қилиш учун уларни дастур ва машғулот ўтказилиш ҳақидаги керакли маълумотлар билан таъминлаш бирламчи бўғин муассасалари ходимларининг вазифасига киради.
Оналар мактаби”да ҳомиладорлар билан шуғулланиш дастури
1- Машғулот

I. Ҳомиладорлик даврида она организмидаги анатомо-физиологик ўзгаришлар


1. Жинсий тизим тузилиши ва фаолияти ҳақида қисқача маълумот
2. Аёллар ва эркаклар жинсий ҳужайралари
3. Ҳомиланинг она қорнида ривожланиши 3.1. Уруғланиш3.2. Ҳомиладорликнинг илк белгилари
3.3. Ҳомиланинг ҳомиладорлик ойлари бўйича ривожланиши, унинг ташқи таъсирларга реакцияси 3.4. Плацента ва амниотик суюқликнинг ҳомила ҳаётидаги роли
3.5. Аёл организмидаги физиологик ўзгаришлар ҳомиладорлик даврлари
4. Ҳомиладорлик хавф омиллари 4.1. Хавф омиллари нима?
4.2. Ота ва она соғлигининг бўлажак фарзанд соғлигига таъсири4.3. Наслнинг роли
4.4. Ота ва оналарнинг алкогол, чекиш, наркотик ва токсик воситаларни истеъмол қилиши, ҳомила патологияси хавф омили сифатида 4.5. Бошқа нохуш омилларнинг ҳомилага таъсири (ишлаб чиқариш, инфекцион, дори воситалари, радиацион омиллар ва б.)
4.6. Ҳомиладорлик асоратлари 5. Тиббий кузатув 5.1. Ҳомиладорларнинг аёллар маслаҳатхонасига эрта мурожаат этишнинг муҳимлиги5.2. Акушер-гинеколог врачи, дояга ташрифлар сони5.3. Ҳомиладорлик даврдаги тиббий текширишларнинг мажбурий ҳажмини бажариш лозимлиги
5.4. Она ва бола соғлигини кузатишнинг замонавий инструментал усуллари билан таништириш
5.5. Ҳомиладорларга ҳомиладорли ривожланиши ва ҳомила ҳолатини баҳолашнинг баъзи бир тестларини ўргатиш
5.6. ҲУВнинг аҳамияти, ҳомиладорларга ҳомиладорлар уй варақасини тўлдиришни ўргатиш.

Download 457 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish