Бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасаларида ҳомиладорларга тиббий ёрдам кўрсатиш, антенатал парваришни таъминлаш ва ташкиллаштириш тўғрисида


ССВнинг 2012 йил « 18» май даги 137–сонли буйругига 2-сонли илова



Download 457 Kb.
bet3/21
Sana24.11.2022
Hajmi457 Kb.
#871095
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
ССВнинг 2012 йил « 18» май даги 137–сонли буйругига 2-сонли илова
Ҳомиладорлар уй варақасини (ҲУВ) олиб бориш стандарти
Ҳомиладорлар уй варақаси (ҲУВ) ҳомиладор аёл ва унинг оила аъзоларини ҳомиладорлик ва туғруқдан кейинги даврнинг кечишини кузатиш, ҳомиладорликнинг физиологик кечишдан четга чиқишини ўз вақтида аниқлаш ва тиббий ёрдам учун мурожаат қилиш жараёнига жалб этиш мақсадида ишлаб чиқилган.
ҲУВни татбиқ қилишдан кутилган натижалар ҳомиладорлик давридаги асоратларни камайтириш, шифохонага оғир аҳволда келадиган аёллар сонини, оналар ва болалар касалланиши ва ўлимини олдини олиш ҳисобланади.
ҲУВни қўллаш жараёнида УАШ/доя аёл ва унинг оила аъзоларини ҲУВдан тўғри фойдаланишга ўргатади, ҳар бир ташрифда ҲУВ мазмуни билан танишиб боради ва керакли маълумотни беради, шунингдек, доимо ўз ёнида ҲУВни олиб юриш муҳимлиги ҳақида тависялар беради.

ҲОМИЛАДОРЛАР УЙ ВАРАҚАСИ


Она ҳақида шахсий маълумотлар:
· Ф.И.Ш.________________________________________________________
· Туғилган йили _______________Телефони___________________________
· Уй манзили _____________________________________________________
· Оилавий аҳволи____________________________________________
· Мурожаат қилиш учун яқин қариндошлари ёки шахслари манзили________
__________________________________________________________________
2. Соғлигининг ҳозирги ҳолати:
· Бўйи _____________________ Вазни________________
· Қон гуруҳи_____________ Резус-омили_________
· қон босими__________
Ушбу ҳомиладорлик хакида маълумотлар:
· Ҳомиладорлик ______ Туғруқ_____________
· Охирги ҳайзи__________________________
· Ҳомиланинг биринчи қимирлаши___________________ ҳафта
· Шифокор телефони_________________ доя телефони______________________
3. Ушбу ҳомиладорликдаги ўзгаришлар – белгиларга илова:
* - хавотирланишга сабаб бўлмайдиган ўзгаришлар;
? – шубҳали, шифокор билан маслаҳатлашиш лозим;
! –зудлик билани шифокорга мурожаат этиш лозим
· I – триместр
Ўзгаришлар:
Тавсиялар:
*кўкрак безларида ўзгариш:
· дағаллашиш, сезгирлигининг ортиши
· сўрғичларининг катталашиши ва қорайиши
· терининг ёрилишлари
* кўкрак безининг бола туғилишига тайёрланиши.
? Овқат ҳазм қилиш муаммолари:
· кўнгил айниши
· қусиш
· таъм сезиш бузилиши
· антиқа маҳсулотларга эҳтиёж ортиши
? кўп ҳоларда кўп суюқлик ичиш ва таомни кам-камдан тез-тез истеъмол қилиш ёрдам беради. Ёғ ва ёғли ёки аччиқ маҳсулотларни истеъмол қилмасликка ҳаракат қилинг. Имкони борича маҳаллий ўсимлик ёғларини истеъмол қилинг. Агар қусиш кучайса врачга мурожаат этинг.
* Қабзият
* имкони борича ҳайвон маҳсулотлари эмас, балки турли хил ўсимлик маҳсулотларини истеъмол қилинг. Турли хил янги ва маҳаллий мева ва сабзавотларни, ҳамда оқ нон ўрнига йирик янчилган буғдой унидан тайёрланган нонни истеъмол қилинг.
* Ҳолсизлик, тез чарчаш
* тез-тез дам олинг ва тоза ҳавода сайр қилинг
* Тез-тез сийиш
* бу холат буйракларнинг функционал фаоллиги ортиши ҳисобига кузатилади.
! Ачишиш ва оғриқ пайдо бўлса, врачга мурожаат килинг
? Кайфият ўзгариши:
· депрессия ҳолатлари
· таъсирчанлик
? Одатдаги ишлар билан шуғулланиш фойдали, фикрни чалғитиш учун ҳар куни
уйда ёки бошқа жойда бўлса ҳам иш билан машғул бўлинг. Агар кайфият ўзгариши кучайса, шифокор билан маслаҳатлашинг (қабулга эрингиз билан боришингиз мақсадга мувофиқ).
* Терининг баъзи қисмларида доғларнинг кўпайиши (юз, кўкрак, қорин ва б.)
* Ҳомиладорлик давридаги оддий ҳолат бўлиб, одатда туғруқдан сўнг ўтиб кетади.
? Қоринда оғриқ
? Қорин соҳасидаги тўхтовсиз кучли оғриқ бирор бир асоратдан дарак бериши мумкин, шу сабабли шифокорга мурожаат килиш лозим.
! Қон кетиши
! Агар қон кетиши тўхтамаса ва оғриқ билан кузатилса, зудлик билан шифокорга мурожаат этиш лозим.
· II – триместр
Ўзгаришлар:
Тавсиялар:
? Бачадон ўсиши
? Бачадон туби баландлигини мунтаззам ўлчаб бориш ҳомиланинг ўсиши ҳақида маълумот беради. Ўзингиз шифокор билан маслаҳатлашиб, бачадон туби баландлигини ўлчашингиз ва маълумотларни жадвалга киритиб боришингиз мумкин. Асоратсиз кечаётган битта ҳомилали ҳомиладорликда ҳомиладорликнинг 24 ҳафтасидан бошлаб бачадон туби баландлиги сантиметрдаги ўлчами тахминан гестация муддатига мос келади. Агар бачадон ўлчамлари ўзгармаса, бу ҳомила ўсишдан тўхтаганлигини билдириши мумкин, бу ҳолатда шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.
? Оёқ ва қўллар шиши
? Имконият туғилганда оёқларни кўтариб қўйиш лозим. Агар шишлар тўсатдан пайдо бўлса ёки кучли шишлар бўлса, шифокорга мурожаат этинг.
? Веналарнинг варикоз кенгайиши
? Узоқ вақт оёкда турмасликка ҳаракат қилинг. Ўтирганда оёқларни чалиштирмасликка ҳаракат қилинг. Шунингдек паст оёқ кийим кийиш ва сиқиб турувчи эластик колготкалар кийиш ҳам ёрдам беради. Агар веналарда оғриқ ёки қичишиш бўлса, шифокорга мурожаат килинг.
? Геморрой (бавосил):
· Орқа чиқарув соҳасида қичишиш· ачишиш · ичакларни бўшатишда оғриқ
· дефекация актидан сўнг ичаклардан қон кетиши
? Геморройни даволашнинг энг яхши усули – қабзиятнинг олдини олиш. Имкони борича ҳайвон маҳсулотлари эмас, балки турли хил ўсимлик маҳсулотларини истеъмол қилинг. Турли хил янги маҳаллий мева ва сабзавотларни истеъмол қилинг. Агар оғриқ кучайса шифокорга мурожаат килинг. ? Сийиш
· тез-тез сийиш · сийдик тутилиши · сийдик тута олмаслик
? Тизза-тирсак ҳолатида ҳаракатсиз туриш ёрдам беради. Агар сийиш оғриқ билан кузатилса, врачга мурожаат килинг.
? Ҳомила қимирлашини ҳис этиш
? Ҳомила қимирлаган муддатни белгилаб қўйиш лозим (кўрсатилган жойдаги 3- пунктда белгиланади). Ҳомила қимирлашини кузатиб бориш лозим. Ҳомила ҳаракати тўсатдан ўзгарса ёки 24 соат ва ундан ортиқ вақт давомида қимирламаса, шифокорга мурожаат килинг.
* Онанинг руҳий ҳолати ўзгаришига ҳомиланинг реакцияси
* Кайфиятингизни бузилишдан олдин ҳомилангиз ҳақида ўйланг

* Белда оғриқ


* Бўғимлар гимнастикаси ва жисмоний машқларни бажариш фойда беради. Масалан: уй ишларини бажаришда (кир ювиш, овқат тайёрлаш, ҳовли супуриш ва б.) эгилмасликка ҳаракат қилинг.
* Уйқу ва дам олиш вақтидаги ноқулайликлар
* Чап ёнбошда ётиш энг қулай ҳолат ҳисобланади. Ёстиқ ва ёстиқчалар қўйиб, қулай ҳолатни эгаллашга ҳаракат қилинг
? Қин ажралмалари
? Ташқи жинсий аъзоларни доимо тоза ва қуруқ сақланг, тор ич кийим кийманг, ҳар бир ҳожатдан сўнг қин даҳлизини тозалаб ювинг. Бу соҳага кир совун, атир совун, ванна учун кўпиклар ва парфюмерия каби таъсирловчи воситаларни ишлатманг. Чайиш учун мойчечак, қора қиз, кўк чой дамламаси ёки оддий илиқ сувни ишлатинг. Агар ажралмалар кучли ҳидли, қичишиш билан, сарғиш-яшил рангда ёки қон қуйқалари билан кузатилса, шифокорга мурожаат килинг.
* Тери ёрилишлари
* Ҳомиладорлик давридаги гормонал ўзгаришлар натижаси бўлиб ҳисобланади. Туғруқдан сўнг танада чизиқлар қолади, лекин кейнчалик ранги ўзгариб, сезиларсиз бўлади.
? Қичишиш ва тошмалар
? Тез-тез чўмилиб, терингизни тоза тутинг. Агар 2-3 кундан ортиқ тошамалар тошиши кузатилса, шифокорга мурожаат килинг.
· III - триместр
Ўзгаришлар: Тавсиялар:
? Зарда бўлиш
? Уйқудан олдин ёғли, калорияли ва аччиқ таомлар еманг. Кам-камдан тез-тез овқатланиш ҳам ёрдам беради. Ухлаганда баландроқ ёстиқда ётиш керак.
? Ҳансираш
? Тоза ҳавода сайр қилиш, бош ва елка тагига ёстиқ қўйиб кўтариб ётиш фойда беради. Агар бўғилсангиз шифокорга мурожаат килинг.
? Оёқларда тиришиш ? Зудлик билан туриб, оёқнинг тортишган жойини уқалаб, қон келишини кучайтириш лозим. Агар тиришишлар тез-тез қайталанса, врачга мурожаат килинг.
! Бош оғриғи
! Тез-тез бош оғриши қон босимининг кўтарилиши ёки юрак касалликларидан дарак беради. Зудлик билан шифокорга мурожаат килиш лозим.* Ҳушдан кетиш
* Кўп ҳолларда чалқанча ётганингизда рўй беради, бачадон оғирлиги билан катта артерияни босиб қўйиш қон босимининг пасайишига олиб келади. Зудлик билан ёнбошга ётиш керак.
? Милклар қонаши
? Агар қон кетиши кучли ва давомли бўлса, врачга мурожаат этинг.?
бурун қонаши
? Агар бурундан кучли қон кетса, бош ва кўрсаткич бармоқ билан бурунни 30 секунд босиб туриш лозим. Бошни орқага ташлаш ёки бурун ичига муз қўйиш керак эмас, чунки бунда қон кетиши тўхтамасдан ичингизга ютишингиз мумкин. Агар қон кетиши мунтаззам бўлса шифокорга мурожаат килинг.
? Уйқусизлик
? Кундузи ухлашга ҳаракат қилинг. Агар кечаси умуман ухлай олмасангиз врачга мурожаат этинг.
? Кайфият ўзгаришлари
? Одатдаги ишлар билан шуғулланиш фойдали, фикрни чалғитиш учун ҳар куни уйда ёки бошқа жойда бўлса ҳам иш билан машғул бўлинг. Агар кайфият ўзгариши кучайса, врач билан маслаҳатлашинг (қабулга эрингиз билан келишингиз мақсадга мувофиқ).
! Қиндан суюқлик келиши, баъзи ҳолатларда қон ажралиши
! Зудлик билан врачга мурожаат этинг.
* Қорин пастида оғирлик ҳис қилиш
* Овқатлангандан сўнг 1-2 соат чап ёнбошингизда ётинг
* Кўкракдан сут келиши
* Болани эмизишга тайёргарлик бошланаяпти
? Номунтаззам (сохта) дардлар
? Агар кучли бўлса, шифокорга мурожаат килинг.
! Қон кетиши
! Ҳаттоки, кам миқдорда қиндан қон кетса ҳам шифокорга мурожаат килинг.
! Қиндан шиллиқ тиқин кетиши
! Бу туғруқ бошланишидан дарак беради, шифокорга мурожаат килинг.
Зудлик билан шифокорга мурожаат килишни талаб қиладиган ҳушёрлик белгилари (ҳар қандай вақтда):· Қиндан қон кетиши · Ҳомила қимирлаши ўзгариши · Тўсатдан, кучли бош оғриғи· Мушаклар учиши· Тери қопламлари сарғайиши
· Асосан юз ва бел соҳасида тўсатдан ва кучли шишлар бўлиши · Кўриш қобилиятини бузилиши · Қориннинг юқори ва ўнг соҳасида оғриқ бўлиши
· Ҳомиладорликнинг иккинчи ярмида кўнгил айниши ва қусиш
· Сийдик миқдорининг камайиши (400 мл.дан кам.) · Иситма ёки эт увишиши (тана ҳарорати ортиши) · Қорин пастида кучли оғриқлар · Бачадонда чандиқ бўлганда ҳар қандай дардсимон оғриқлар бўлиши · Доимий бачадон қисқариши



сана

PS
пулс

кон
босими

бачадон туб
баландлиги

хомила кимирлашини сезиш

берилган тавсиялар

тугрукдан кейинги давр

контрацеп
ция








































































































































































































































































































































































































































































ТАСДИКЛАЙМАН


СУКОК КВП РАХБАРИ
___________________УСМОНОВ М.С..

ДАЛОЛАТНОМА





Download 457 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish