6. “Ўзбекистон Республикасининг давлат герби” тўғрисидаги қонун қачон қабул қилинди ва гербдаги ҳумо ва қуёш ниманинг ифодаси ва тимсоли?
а) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 2 июлда бўлиб ўтган IX сессиясида қабул қилинди. Ҳумо қуши - бахт саодат ва эрксеварлик рамзи, қуёш - тўкин-сочинлик ифодаси;
б) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 2 июлда бўлиб ўтган X сессиясида қабул қилинди. Ҳумо қуши – бахт саодат ва эрксеварлик рамзи, қуёш – давлатимизнинг йўли ҳамиша нурафшон бўлиши билдирилган яхши ният тимсоли;
в) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 2 июлда бўлиб ўтган XII сессиясида қабул қилинди. Ҳумо қуши – бахт саодат ва эрксеварлик рамзи, қуёш - ризқ-рўзимиз тимсоли;
г) Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 2 июлда бўлиб ўтган XI сессиясида қабул қилинди. Ҳумо қуши – бахт саодат ва эрксеварлик рамзи, қуёш - собит ва барқарорлик тимсоли.
7. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг қандай вазифаларни ҳал қилиш керак эди?
а) мулкчилик, мулкка эгалик ва уни бошқариш, ишлаб чиқариш омиллари, бозор механизми, давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётни тартибга солиш вазифаси турар эди;
б) Ўзбекистонни халқаро миқёсда ўзини танитиш, айни чоғда халқаро ҳуқуқ маъёрлари асосида жаҳондаги барча давлатлар билан тенг ҳамкорлик қилиш вазифаси турар эди;
в) жаҳон андозаларга мос келадиган давлат қуриш, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий соҳада туб ислоҳатларни амалга ошириш, уларни қонун билан мустаҳкамлайдиган ҳуқуқий тизимни вужудга келтириш вазифаси турар эди;
г) Ўзбекистонда адолатли, демократик ҳамда инсонпарвар жамият қуриш, миллий давлатчиликни барпо қилиш вазифаси турар эди.
8. Конституция – лотинча сўз бўлиб, унинг маъноси...
а) “тузиш”, “тузук”, “низом”, “тузилиш” демакдир;
б) “ҳужжат”, “ қатъий белгилаш”, “мажмуа” демакдир;
в) “қонунлар тўплами”, “мажмуалар тўплами” демакдир;
г) “асосий қонун”, “асосий мажмуа” демакдир.
9. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 11-моддасига кўра...
а) Ўзбекистон халқи номидан фақат у сайлаган республика Олий Мажлиси ва Президенти иш олиб бориши мумкин. Жамиятнинг бирон-бир қисми, сиёсий партия, жамоат бирлашмаси, ижтимоий ҳаракат ёки алоҳида шахс Ўзбекистон халқи номидан иш олиб боришга ҳақли эмас;
б) жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумий овозга (референдумга) қўйилади. Референдум ўтказиш тартиби қонун билан белгиланади;
в) Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти бўлиниши принципларига асосланади;
г) давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаролвонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |