12. Бозор иқтисодиёти - бу...
а) товар ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва пул муомиласи давлат томонидан белгиланган қонун-қоидалар ҳамда бозор муносабатларии субъектлари ўртасида ўзаро келишув асосида ташкил етиладиган ва бошқариладиган иқтисодий тизимдир;
б) товар ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва пул муомиласи бозор муносабатлари субъектлари ўртасида ўзаро келишув асосида ташкил етиладиган ва бошқариладиган иқтисодий тизимдир;
в) товар ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва пул муомиласи қонун-қоидалар асосида ташкил етиладиган ва бошқариладиган иқтисодий тизимдир;
г) товар ишлаб чиқариш, айирбошлаш ва пул муомиласи давлат билан бозор муносабатлари субъектлари ўртасида ўзаро келишув асосида ташкил етиладиган ва бошқариладиган иқтисодий тизимдир.
13. Ўзбекистон бозор иқтисодиётига ўтишнинг иккинчи босқичида қайси вазифаларни ҳал қилиши зарур эди?
а) инвестиция фаолиятини кучайтириш,чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва шунинг негзида итқисодий ўсишни таъминлаб, бозор муносабатларини тўлиқ жорий қилиш;
б) тангликка барҳам бериш, иқтисодиётни барқарорлаштириш, қонун устуворлигини ҳамда иқсодиётни сиёсатдан устуворлиги таъминлаш, бозор муносабатларининг негзларини шакллантириш.
в) тоталитар тизимнинг оғир оқибатларини енгиш, тангликка барҳам бериш, иқтисодиётни барқарорлаштириш, республиканинг ўзига хос шароитлари ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бозор муносабатларининг негзларини шакллантириш;
г) республиканинг ўзига хос шароитлари ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бозор муносабатларининг негзларини шакллантириш, кучли ижтимоий сиёсатни амалга ошириш, бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш.
14. Маънавият - бу...
а) кишиларнинг онгини, билимини, дунёқарашини ва маданиятини оширишга қаратилган бўлиб, табиат, жамият ва инсон моҳияти ҳақидаги турли билимлар, маълумотлар мажмуасини билдиради;
б) инсонни руҳан поклаш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир;
в) жамият, миллат, жамоа ёки алоҳида шахснинг тарихан таркиб топган тафаккур даражаси, маънавий салоҳияти, уларнинг ҳаёт қонунларини таҳлил этиш кучи, муайян ижтимоий шароитларда шаклланган ақлий қобилияти, руҳий қувватидир;
г) кўп қиррали ва чуқур мазмунга эга тушунча бўллиб, у жамият тараққиёти давомида инсонларнинг фаолияти туфайли қўлга киритган барча моддий ва маънавий ютуқларнинг мажмуасидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |